Diktatura manzaralari

Хурматли укувчи, ДУК сайтининг Тошкентдаги мухбирига Жиззахлик хукук химоячиси Саида Курбондан хат келиб тушди. Юборилган хатни узгартиришларсиз хукмингизга хавола килмокдамиз.
Узбекхон. Махсус «Туронзамин» учун. Тошкент шахри.

Юраклар тулиб кетди…
Ассалому аълайкум дустлар!
Мен Саида Курбон кизиман. Хукук химоячисиман. Жиззах вилоятиданман. 7 мартдан 26 мартгача курган кургиликларим хакидага боённомани хатим оракали Сизларга такдим этишни лозим топдим.

7-март 2007 йил эрталаб Тошкентга жунадим. Соат 12-00 ларда метронинг С. Рахимов номли бекатига тушдим. Метрога киришда турган милициялардан бири мени тухтатиб, кутилмаганда кулимдаги сумкани олиб кичкина бир хонага кириб кетди. Ортидан мен хам кирдим. Кирганимдан «Бу канака киликларинг?» деб сурадим. Паспортимни суради. Паспортимни кулимда махкам, кулига бермай ушлаб очиб каерда яшашимни хам, счётга куйилган жойни хам курсатдим. Улар сумкани роса титкилашди. Сумкамда факат биттагина кайнатилган тухум, нон ва китоблар бор эди. Яна бир участковой стулда утирган эди. У «Кани плашингизни ечинг» деса буладими. «Эсларинг жойидами? Энди буниси ортикча йигитлар» дедимда сумкамни участковойнинг кулидан шартда тортиб олдимда, «Мен узбекман, ахир аёлман, Узбекистонда юрибман» дедимда зудликда чикиб кетдим. Оркамдан хай-хайлаб колишди.

С. Рахимовдан Хамид Олимжон бекатига чикдим. Яна кузатиш бошланди. Бир амаллаб ОДП (Озод дехконлар партияси) офисига кирдим. Никита исмл йигит кутиб олди. Телефонда Нигора Хидоятова ва Елена Урлаева билан гаплашдим. Кечкурун Жиззахдан телефондан мени сурашиб телефон килиб колишди. Никита йук деб жавоб берди. Тинимсиз телефон килишаверди. Ташкилотимиз сафидан чикарилиб юборилган, умуман холимдан хабар олмайдиган махалладошим Хуршида Тогаева хам кутилмаганда бир-неча бор телефон килди. Никита «йук – йук» деб тураверди.

Кечаси соат 12-00ларда Жиззахдан «укасиман» деб яна кимдир телефон килди. «Саида опа менга жуда зарур укасиман, илтимос чакир» дейишди. Хулласи ОДП офисида хеч каерга чиколмай камокда колдик. Бирданига тинимсиз кунгироклар учди. Офисни ураб олганлар энди эшикни такиллатиш ва тепишга утишдилар. «Оч эшикни деб дагдага килишда давом этаверди. Никитанинг хам, менинг хам асабларимиз чарчаб кетди.

Эрталаб тонг отардан яна уша ахвол такрорланди. Яна телефон, яна эшикни оч деб асабга тегиш. Биз пикетга чиколмадик. Чунки ташкарига чикишнинг иложи йук. Тушга якин Елена Урлаева келиб колди. У битта узи пикетга кандай чикканлигини, эркакча кийиниб милиционерларни кузини шамгалатиб кандай борганлигини, чиккандан сунгги вокеаларни айтиб роса кулишдик.

У, Узбекистондаги HRW нинг Тошкентдаги вакили Андреа Берг билан бирга келган эди. У билан хам гаплашдик. Андреа, эртага 9 март куни келиб биз билан байрам килишини айтиб чикиб кетди. У билан хайирлашдик. Елена Урлаева «Озодлик» радиосига интервю берди. Кейин мен хам «Озодлик»даги Нодира билан гаплашдим. Интервью бердим. Унга Жиззахдаги булаётган вакеалар, сарсонгарчиликлар, ишсизлик, иктисодий кийинчиликлар, одамлар иш кидириб Россия, Козогистон томонларга кетиб колаётганлиги тугрисида унга гапириб бердим. У бу гапларимни радиодан берсам майлими деб суради. Мен хеч иккиланмасдан «албатта бераверинг» дедим.

ОФС даги компьютерга кимдир парол куйиб куйган экан Никита хам, бошкалар хам очолмади. Кейин Эл Хошимий угли Асадулла билан келди. Уларни хам ИИБ ходимлари ушлаб олган экан. Абдулла ака Тожибой угли хам телефон килиб уй камогида ушлаб турилганлигини айтди. Бундок, ташкарига карасам, офис олди кучасида Жиззахлик милициянерлар туришган экан. Жиззахлик ва бошка фукаро кийимидаги одамлар кечаси соат 12-00ларгача туришди. Биз светларни учиргач улар хам кетишди.

9 март эрталаб офисдан чикиб егулик олиш ва биз учун 8-март байрамимиз татимганлиги учун, 9 мартда нишонлаймиз деб магазинларга икки кунлик офис камогидан чикдик. Бир магазинга кирганимизда, бир кузимга таниш кимса кириб кайтиб чикиб кетди. Мен унга яхши этибор бериб карадим. Керакли нарсаларни олдик. Кичкинагина бозорча бор экан. Улардан мош билан 4 та нон олдим байрам киламиз деб. Кейин офисга кайтиш учун машинага караб бораётгандик Никитанинг йулини фукаро кийимидаги баккуват йигитлар йулини тусишди ва каёккадир олиб кетишди. Мен унинг оркасидан бормокчи булиб бораётганимда мени икки киши фукаро кийимдаги, Жиззах вилоят ИИБдан Мафтункули исимли йигит кулиб машинага караб мажбуран тортиб утказишди. Карасам рулда уша магазинда курган йигит турибди.

Мени тугри Жиззах вилоятининг Пахтакор туман ИИБга олиб келишиб бошлик хонасига олиб келишди. ИИБ бошлиги гапни пикетдан бошлади. У менга «Сизга Тошкентда 8 март куни пикет булишини ким айтди? Бахтиёр Хамроевми? Сиз бу ОДП ташкилотга яна кандай килиб бориб келдингиз? Сиз бормай куйгандингизку? ОДП офиси ишлаётганлигини ким айтди?» каби саволларни кетма-кет бера бошлади. Мен «Пикетдан хабарим йук. Тасодифан бордим. Бахтиёр акани курганим йук. Бир йилдан ошди борганим йук» деб туравердим. Началник участкавой Сойибназар Мешбаев эса «Опа нима камчилигингиз бор, кандай хукукларингиз бузилаяпти? Кандай муаммоларингиз бор? Мен хаммасини хал киламан» деди.

Кейин унга хоким билан булиб утган вокеаларни айтдим. 3 гектар ер учун 4 ойдан буён хокимни олдига катнаётганимни, халигача хоким бу ишни отангга бор, онанга бор килиб чузиб юрганлигини, хали банкида углимнинг номига олинган кредитни банк бошлиги узи олиб яна кайта ёпиб юборганлигини, бу тугрида вилоят прократурасига арз килиб олинган жавобларининг кулгили, ачинарли эканлигини айтгандим бошлик уйланиб туриб «Саида опа, бу ишлар билан узим шугилланаман» деди. Бундан ташкари «Агар яна Тошкентга караб чиксангиз Сизни кимирламайдиган килиб куяман» дедида, уйланиб колиб «Яна бу гаплар интернетда чикариб юборманг». Мен унга «Интернетда бир чикарингиз бор-куя» дедимда хонасидан чикиб кетдим. Улар энди туман марказида кузатишни бошлашди. Уйга кайтаман деб бекатда турганимда, яна ушалар оркамдан яна уша «Нексия»да келишиб уйимга мажбуран олиб келиб ташлашди. 9 март кунидан бошлаб уйимни атрофини ураб олишиб кузатишни бошлашди. Уйга опачам келиб «хар куни уйимга милиция келиб сени излашаяпти. Саида синглинг йуколиб колган» деб роса куркитишди» уйимда жанжал килиб кетди. Уч углим хам жанжал килди. Бир углим Агар Сиз жим утирмасангиз биров билан жанжаллашиб камаламан». Кариндошларим хаммаси хавотир олишиб уйимга келиб кетишди. Мен Тошкентдалигимда, ИИБ ходимлари карандошларникига хаммасиникига кириб чикишган экан. Окибатда акам кон босими ошиб кетибти, 86 кирган онажонимнинг хам кон босими кутарилган «ха ужар кизима, хали хам ужарлигинг колмабдида, яна нима ишлар килиб юрибсан» деб койиди. Хамманинг асаби чарчаган. Хамма бир-биридан мени сураган, излаган.

Углим билан гаплашдим. Углимга аста–секин хаммасини тушунтирдим. Бошкалар катори жим утира олмаслигимни ботиги билан тушунтирдим. Углим мени тушунди. Углим билан ярашиб олдим. Мен Тошкентда эканлигимда углимга «онанг чет давлатга кочиб кетди» деб роса уктирган шекилли. Кимлигини айтмади. Хар калай ярашиб олдик. Унга Бахтиёр Хамраевникига бориб келишини илтимос килдим. У «бораман» деб хурсанд булиб кетди. Шундан сунг Маъмуржон Аъзимов келди. Бахтиёр ака «тинчликмикан» деб каттик хавотир олиб жунатди деди. Шу куни кузатувчилар чарчаб ухлаб колишганми, Маъмуржонни курмай колишибди. Кейин суриштиришди, «Ким келди. Нимага келди» деб купчилик булиб келишди. «Кайсинисини сураяпсизлар? Нима Сизларга хисобот беришим керакми?» дейиш билан чарчадим. Улар мени 26 мартгача, яъни 17 кун хар куни кузатишди. Хатто Гагарин шахрига опамникига хам бирга бориб бирга келди. Ошга таклиф килишди, баликка таклиф этишди. Мен «Нима булган Сизларга» десам , бунча ужарсиз? Канака аёлсиз? Мана Хуршида опа хам Сизга ухшаган аёлку? Уйида 3 кунлаб утирамиз. Икки келини хизматимизда булади. Еб – ичиб ишларимизни килиб утирамиз. Гап йук аёл» дейишди. Мен « «Рахмат» Сизлар билан бундай килишга имконим хам, хохишим хам йук» дедим. 19 март куни Пахтакор туман ИИБ бошлик уринбосари Иброхим Каршибоев келиб тугри уйга кириб келса буладими.

Мен дам олиб ётгандим. «Опа бир келиб хабар олиб кетай дедим-да» деди. Утирди, «Опа сиз каттасизми, Хуршида опа катами, кайсингиз бошликсиз? деди. «Бизда катта – кичик йук. Биз инсон хукуклари буйича хар ким узи узини, халкники булсин муаммоларини кутариб чикаверади» дедим. Иккаламиз хам тенглигимиз хукук буйича дедим. «Бахтиёр Хамроев Сизларга курсатма берадими?» деди. Йук дедим. «Хуршида Тогаева лавозими буйича Хамроевдан кейин турадими? – деди. «Йук. Унинг лавозими йук. Мен ОДП аъзосиман халос» дедим. «Ёшингизни хурмат килган эдим. Бу холат нима? Уйимда тергов килишми? Мен Сизга, давлатга карши ишлаётганим йук. Хайр. Омон буланг. Хабар олиб «одамгарчилик» килганингиз учун рахмат» дедим. У чикиб кетди. Оркасидан кузатсам уларга махалламиз участка нозири ва ИИБ дан Мафтункули ишонмасдан яна кузатаётган экан. Хар куна 3 махал уйимга келади. «Опа бугун каерга борасиз? Наврузга чикасизми? Байрамга олиб бориб келайлик» деб. Кечаси бизнинг уй куринадиган жойда участковойнинг машинасида хатто дурбинлар билан кузатиб туришади. Менга энг огир ботгани, куни-кушниларимдан 4 кишидан 400 кг бугдой карздор эдим. Тошкентдан мажбуран олиб келишгандан сунг улар «Сиз чет элга кочиб кетар экансиз. Карзимизни беринг» деб туриб олишди. Бир амаллаб бошкалардан карз олиб икки кишига 200 кг бугдой олиб беролдим халос. Хуллас, 26 март куни 19 кун мени кузатишда катнашган Мафтункули туриб-туриб «Опа, Бахтиёр аканининг уйида нима бор? деса буладими? Мен Мафтумкули укама, Бахтиёр аканикида чойнак бор, пиёла бор, кошиги бор» дедим. У булса «Нимага мени ахмок киласиз? Компьютери борми? демокчидим». Мен сузимнинг охирида «Эсиз, эсиз, хоргина булган Узбек жамиятим» дедимда бошка гапни айтишни хам лозим топмадим. Мафтумкули «Опа мен энди кетаяпман» деб кетди.

Азиз дустлар, Узбекистонда, хукук химоячилари кандай ахволда колганлигидан вокиф булдингиз. Хулосаси Сизлардан. Айтинг кани? Яна нимани ёзай. Яна канча кургиликлар хакида ёзай… Юраклар тулиб кетди…

Саида Кубон.
27 март 2007 йил. Жиззах вилояти Пахтакор тумани.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: