Nuqtai nazar

Узбекистонда Иакитилар борми?

Мана 15 йил булибтики, Иакити вокеасини унута олмайман. Иакити тугрисида
мустакиллигимизнинг дастлабки йилларида бир газетада укиб колган эдим.
Вокеа бундай булган экан: Утган асрнинг 90-йиллари охирида бир гурух япон
улкашунос олимлари Японияга карашли Тинч океанидаги кичкина бир, одам яшамайдиган оролга, уни тадкик килиш учун борадилар. Орол калин урмон билан копланганлиги сабабли олимлар узларига йул очиб, ста-секин орол ичкарисига кириб бора бошлайдилар. Бир пайт орол ичкарисидан келган ук овози уларни куркитиб юборади ва улар етиб оладилар. Ук товуши келаётган томонга килинган барча чакириклар фойда бермайди, яъни ук отаётган одам на гапиради, на бирор талаб куяди ва на олимларни харакат килишга куяди.
Шунда бир олим дурбин оркали, калин урмон ичида соколлари усиб , деярли ёввойилашиб кетган, харбий кийимдаги милтикли бир одамни куриб колади. У урмонга кулаб тушиб, парчаланиб кетган бир эски, харбий самолет ёнида турарди. Улкашунослар бу аскар шу самолетни куриклаётганлигига ва уларни оролга киришга куймаслигига кузлари етади ва оркага, киргокка кайтиб кетадилар.
Тезда бу хакда пойтахтга хабар берилади ва нуфузли давлат комиссияси тузилади. Олдинига харбий мутахассислар оркали эски аскарни куролсизлантиришга уриниб курилади, аммо бу фойда бермайди. Чунки у жуда эпчил ва кахшаткич зарба бериб, хеч кимни олдига якинлаштирмасди. Кейин калин урмон ичидаги самолет борт ракамларини илгаб олишади-да, архив хужжатларини титкилаб, самолет тарихи урганилади. Аник булишича бу самолет иккинчи Жахон уруши даврида Япон армиясида булган ва дом-дараксиз йуколган.

Уша самолет командирини излашади, хозирда АКШда истикомат килаетган 84 ёшли чол экан. Командирнинг хикоя килишича, бундан деярли 50 йил олдин у командирлик килган харбий самолет кичик бир оролга кулаб тушган, экипаж улмай, сог колган.

Самолет командири бир аскарга самолетни куриклаб туришни буюриб, оролда самолет парчалари олдида колдирган. Узи эса экипаж аъзолари билан оролни тарк этган.

Командирнинг айтишича буйрук шундай булган: Иакити, яъни уша аскар, уз командири кайтиб келмагунча, самолетга бировни йулатмаслиги , факат командирининг бу тугридаги буйругини кутиши шарт.

Демак, Иакити бу буйрукни берилишини пойлаб, оролда ёлгиз 50 йил яшаган. Шу орада у деярли ёввойилашиб булган, аммо буйрукни сидкидилдан бажариб, командири кайтиб келишини кутган.

Хуллас давлат комиссияси, АКШдан самолет командирини олиб келишган ва унинг шахсий буйругидан кейингина, ёввойилашган, эски аскар- Иакити куролини топшириб, таслим булган.

Бу вокеа Японияда анча шов-шувларга сабаб булди. Буйрукни беришга бериб, 50 йилга ёлгиз бир аскарини бир оролда колдириб, унутиб юборган самолет командирини махкамага тортиш талаби билан чиккан японлар хам анча булди.
Айникса, хужайинига шунчалик содиклик билан хизмат килган, Иакити хакидаги гаплар анчагача кенг мухокама килинди. Чунки бу утган 50 йилда, дунё шунчалик узгариб кетган эдики, хатто Иакитининг кулидаги милтигини факат музейларда куриш мумкин эди, холос.

Бу орада Япония колок бир давлатдан, кучли бир ривожланган давлатга айланиб кетган. Узаро уришган Япония билан АКШ энди бир- бирига душман эмас, якин иттифокдош. Иакити химоя килган уша давлатда энди бошкача хаёт- демократия.

Бу орада канча-канча тузумлар емрилиб кетди, дунеда коммунизм кураман деб,- юрган канча-канча давлатлар йуколиб, урнига янги- янги мамлакатлар пайдо булди.

Одамлар космосга учди, ойга кунди, янги планеталар топилди. Оддийгина Украина деган мамлакатдаги Львов деган шахарнинг бош кучаси хатто кайта-кайта 4 марта номланди. Иакити кулаб тушган самолетни куриклаш учун кабул килиб олганида, Львовдаги бу кучанинг номи Сталин эди, кейин бир муддат Гитлер булди, уруш тугагач Ленин номи берилди, хозирда эса номи- Бендера. Шунча замонлар утиб кетди. Бечора Иакити дунё доим шундай туради деб, уйлаб 50 йил дунедан бехабар яшабди.

Нимага Иакити вокеасини тез-тез эслайман. Инсон тараккиёти бир жойда турмайдиган ва доим илдамлайдиган бир жараёндир. Иакити оролда ёлгиз колиб кетган уша даврларда демократия хакида факат айрим гап сузлар бор эди холос.

Хозир каранг, дунёни канча мамлакатлари демократия туфайли таракиётга эришиб кетди. Чунки хали инсоният тараккиётнинг бундан яхши йулини топа олгани йук.

Охирги 15 йилга эътибор каратинг, Украина, Киргизистон, Гуржистон, Болтик буйи мамлакатлари ва шаркий Европадаги канча-канча мамлакатлар бу йулдан бориб, анча ютукларга эришмокдалар. Озарбайжон, Козогизтон, Арманистон… ва канча-канча мамлакатлар демократик унсурларни кундан-кун жорий килиб бормокдалар. Улар олдинга одимламокдалар. Бу йул канчалик кийин булмасин, куркмасдан олдинга караб бормокдалар. Чунки улар дунё тажрибасидан тугри хулоса килмокдалар.

Узбекистонни узини дунёдан изоляция килиш йулига утиб, олиб бораётган ёпик сиёсати, дунё тажрибасини тахлил кила олмаётганлиги нимагадир мен учун жуда тушунарсиз. Собик СССР давлати кенгликларида факат Узбекистон ва Туркманистон давлатларида сиёсий тизимларда фикр ранг-баранглигига, плюрализмга йул куйилмаетганлиги шармандали холдир.

Бугунда хатто Россия хам узида, демократия етишмаётганлиги сабабли тараккиётдан оксаётганлигини тан олиб, демократик мухолифатни шакллантиришга, парваришлашга харакат килмокда.

Узбекистон давлати бошида турган И.Каримов уз халкини дунё цивилизацияси тугрисидаги ахборотлардан изоляцияда ушлаб туриш эвазига нимага эришмокчи? Нима у демократия куришнинг «озчиликсиз» йули йуклигини билмайдими? Дунё тажрибасида хар бир мамлакатнинг демократиялашиш даражаси, у ердаги «озчилик»нинг жамиятда тутган мавкеи билан улчанади, ахир. Кайси мамлакат сиёсий хаётида мухолифатнинг урни йук экан, бу мамлакатни хеч качон демократик деб айтиб булмайди. Бу йулдан борилмаётган экан, демак демократик жамият куриш хакида сафсата сотмаслик керак.

Иакити мисолида дунёдан 50 йилга ажралиб колиш эвазига инсонни карийиб ёввойилашганлигини куриш мумкин. Канчалик дахшатли – бу хает.

Халкимга, улар орасидаги сухбатларга караб, уларнинг накадар дунё ишларидан бехабар булиб, хамма нарсадан умидсиз яшаётганликларини куриш мен учун канчалик огир.

Халкни шундай кунга солинаётганига «сидкидилдан» хизмат килаётган, факат юкоридан буйрук кутиб яшаётган депутатлар, хокимлар, амалдорлар канча-канча?

Демократик, фукаролик жамиятларида ташаббус оддий халкдан олинади, халк фикридан чикиб, хукумат иш юритади, карорлар кабул килади.

Халк фикрлаши, фикр бериши учун эса, у озод булиши, берган фикри учун таъкиб килинмаслиги, аксинча рагбатлантирилиши керак.

Тугри, Иакитининг интизомига койил колса арзийди. Юкоридан командирининг берган буйругига итоат килиб, шунча йил оролда ёлгиз яшаш, хаёт учун ёлгиз курашиш осон эмас. Аммо ушанга яраша командир булса, унда арзир.

Ахир Иакитининг командири уз аскарини уйлагани хам йук, уни эсидан чикариб 50 йил уз ташвишлари билан яшади, дунёни кайфини сурди. Бечора Иакити эса урмонда, ёлгиз нима еди, нима ичди, ёлгиз унинг узи ва Яратганга аён.

Хуллас, Узбекистондаги хозирги ахвол билан, Иакити вокеаси уртасида кандай богликлик бор, билмадим. Балким бошка-бошка нарсаларни чалкаштириб ташлагандирман. Билмадим, нимагадир Узбекистонда хам Иакитилар бор ва улар хам качонлардир топилади, деган фикр хаёлимдан кетмайди.

Насрулло Саййид.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: