Nasr

Дилсора Фозилова

Хужаю Хизир дуоси

(Ёкуб бувамнинг хикоялари.)

Мен олти-етти ёшлардаги бола эдим ушанда, Зарафшон хозиргидан беш марта каттарок, жуда чукур ва жуда куп суви буларди. У пайтларда Зарафшоннинг устида куприк куришнинг иложи йук эди. Одамлар ёз кунлари от билан ёки кама* билан утишарди. Отам Зарафшонда кама юргизиб одамларни у сохилдан бу сохилга олиб бориб куярдилар. Каманинг Хужайини баджахил, бахил одам булгани учун отам бечора камгина пул учун кеча-кундуз ишлар, шу ишидан хам айрилиб колмаслик учун хамма нарсага тайёр эдилар. Хар доим отамдан мени хам камага миндиришларини илтимос килардим, хужайинлари ёмон одам булгани учун отам ха деганда мени олиб кетмасдилар. Ёз келиб, хаволар исиб кетгач, бир куни отам менга эртага сени камага олиб бораман деб колдилар. Кувонганимдан тинмай иргишлар, кучага чикиб мактанар, хаммага эртанги саёхатни “куз-куз” килардим.

Эртаси сахар онам мен билан отамга белбокка нон, туршак, курут ва бугирсок ураб бердилар. Отам билан эшакка утириб дарёга кетдик. У пайтларда кишлок дарёдан анча олисда, дарёга борадиган сукмок юлгунзор ичидан утар, йул-йулакай канча ёввойи товушхону, тустовукларга учратардик. Дарёга етгунча отам кушик хиргойи килиб борар, мен хам билган жойларимда унларга жур булардим:

Дарё тулкин, сувлар тошкин утолмайман-е

Отим орик манзилимга етолмайман-е…

Уша куни биринчи марта камани куришим эди, юрагим ичимга сигмасди. Кама ёгочдан пухта килиб ясалган, жами ун беш киши бемалол утириб кетадиган уриндиклар килинган, устига эски пахтали чопонлар ташлаб куйилган эди. Отам билан яна бир эркак киши эшкак эшиб камани юритар, бир томонда эркаклар, бошка томонда аёллар билан болалар утирарди. Дарё буйида одамлар юлгунлар соясида утириб камачиларни кутиб утирар, камачилар келиши билан хурсанд булиб камага чикишарди. Бир марта дарёдан утказиб куйишгани учун хар бир одам бошига икки тангадан олишар ва уша пайтнинг пули билан бу унча кам пул эмас эди. Баъзида одамлар гарам ёки бошка бирор хил юк олиб утар, ишкилиб камачилар беиш колишмасди.

Одамлар жойлашиб булиб, кама сувга калкий бошлаганда хавода сузиб юргандек булдим. Кама жуда секин юрсада дарёнинг нариги киргогига утиш учун унча куп вактни олмас, нарёгда яна одамлар кама келишини кутиб утирган булади. Шундай килиб кама эртадан-кечгача дарёнинг у ёгидан-бу ёгига катнади. Олдинига хузур багишлаган саёхат, кечга бориб бадимга урдими, ёки чарчадимми тезрок уйга кетиш тугрисида уйлай бошладим. Отам хам сездилар шекилли, яна икки марта нариги киргокка бориб келсак бугунлик иш тугайди дедилар мамнун. Шу кетишда кама дарёнинг нариги киргогида бир оз туриб колди. Энди силжилмиз деганда камани ичида утирганлардан бири бир кария шу томонга шошиб келаётганини айтиб камани халиги чол келгунча юргизмай туришни суради. Куп утмай кирк ямок чакмон кийган, соч-соколи оппок бир кари чол етиб келди. Кулида бир узун чупни хасса урнида тутган, чехрасидан нур ёгилиб турадиган нуроний чол чарчаган куринар, пешанасидан тер дона-дона булиб юзига юмаларди. Чол етиб кела солиб камани хужайинига юзланди, юзидан кама уни кутиб тургани учун хурсандлигини пайкаш кийин эмас эди.

– Хей углим, мани пулим йук, барака топ дарёнинг шундок у томонига утказиб куй, бир келганда уч пул ташлаб кетаман-оллохнинг омонати – деди ялингансимон. Кама хужайининг юзи бирдан кизарди, кейин окарди, кулиб турган юзи бир тушунарсиз, жахли чиккандай бир куриниш олди.

– Пулинг йук булса дарёнинг бу ёгига утиб нима киласан – деди у чолга хурматсизлик билан сенсираб.

– Хе углим каричилик, йук дема, куп дуо киламан – чол нима килишни билмагандай безовта булаётганга ухшар, мени ва кама ичидагиларнинг унга рахми келаётган эди. Чол бир-икки ялинганиб сураганда айникса отам чидаб туролмади: “Хужайин шу пулни мани иш хакимдан ола колинг, отахонни утказа колайлик” деди.

Негадир бундан хужайиннинг баттар жахли чикиб кетди.

– Хали пуллик булиб колдингми ялангоёк – деди ушкириб – узингни етимларингни дарди хам мани буйнимда-ку, яна хуроздай буйнингни чузасанми?

Чол дадамга караб кулимсиради, бир нималар деб пичирлаб кулини юзига тортди, кейин камани хужайинига каради.

Шу лахзада чол худди бошка одамга айланганга ухшарди. У викор билан кулимсираб туради.

Елкасидаги чакмонни ечдида сувнинг юзига ёйди, узи бир сакраб чакмоннинг устига чикди. Хамма хайратдан ёка ушлади. Чакмон сувнинг юзида камадай ботмай тутар, чол кулидаги хасса билан сувни итарган сари чакмон сув юзасида секин харакатга келаётганди. Чол кама хужайинига ачингансимон бир карадида:

– Чакмонимни сувга ёйсам

Сагириси* нам булами?

Сан камангга миндирмаган

билан манга гам булами? – деди. Чол дарёнинг уртасига етгунча хеч ким ундан кузини узмади, аммо дарёнинг уртасига етганда чол куздан гойиб булди.

Хамма бирдан хужайинга каради, у килган ишидан пушаймон, шу билан бирга дардига давосиз бир ахволда утирарди. Хаммада бир хил, бизга йуликкан чол Хужа-ю Хизир бува деган фикр пайдо булди. Каманинг хужайини шу вокеани каттик кунглига олдими, куп утмай касалликка чалиниб кузлари курмайдиган булиб колди.

Шундан бери, Хужаю Хизир отамни нима деб дуо килганларини уйлайман. Отам рахматли юзга кириб дунёдан утдилар, мана мен хам бир кам юзда хали сизларга ривоят айтиб утирибман. Агар бир йилдан кейинг казом етса, Хизир бува отамни “Бир неча авлодинг юзга кирсин” – деб дуо килган буладилар. Отамнинг неча авлодлари юзга етишига мендан кейин сизлар гувох буласизлар болаларим.

Изох:

* кама хозирги кайикка ухшаган бир нарса булса керак

* астари, ички кавати

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: