Diktatura manzaralari

Ёмоннинг кучи япалоққа етди…

Жалолиддин-Тошкент

— Каримов бу йил мухолифат, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамда журналистлар сафидаги аёлларни қийратишга бел боғлаган кўринади. У янги йилнинг дастлабки уч ойи ўтмай 3-нчи аёл — “Немис тўлқини”нинг шижоатли мухбири Наталья Бушуевани жавобгарликка тортиб улгурди.

Наташага нисбатан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 184-моддаси (Солиқ ва бошқа тўловлардан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатган. Бу ҳақдаги суюнчинамо хабарни тарқатган ўзбек “махсус хизмати”нинг Регнум ахборот агентлиги Бушуеванинг жавобгарликка тортилишига Ташқи ишлар вазирлигининг талаби сабаб бўлганини яширмаган.

Наташа ўзи билан “Немис тўлқини”да ишловчи икки эркак — Юрий Черногаев ҳамда Обид Шабановлардан кўра, жасоратли ва танти аёл эди. Унга уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум этиш таҳдид соляпти.

Аксинча, Каримовнинг эркатой мухбирларидан бўлган Юрий Черногаев ҳеч бир қийинчиликсиз Ташқи ишлар вазирлигида аккердетация муддатларини узайтириб келмоқда.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: