Diktatura manzaralari

Металнинг пули кимнинг чунтагида?

Мирзоулуг Темиров

Бахор келиб, кунлар исиши билан, Узбекистонда ахолидан металлолом кабул килувчи корхона – «Вторчермет» («Иккиламчиметалл») уз фаолиятини бошлайди. Корхона ахолидан метал парчаларини сотиб олади ва уни кайта ишлаш корхоналарига жунатади.

Мактаблар, турли ташкилотлар ва махала кумиталарига хокимият томонидан темир туплаш буйича режа топширилади ва бу режа хар кандай холатда хам бажарилиши шарт.

«Вторчермет» корхонаси Узбекистондаги хар бир вилоятда бор ва бу корхоналарнинг фаолияти, республикадаги металлургия заводларини бир меъерда ишлашини таъминлайди.

Бирок, махаллий хокимият одатдагидек, «Вторчермет» корхонаси фаолиятини уз иш услубларига мослаштириб олган.

Жиззах вилояти утган йили республика буйича метал йигиб топшириш буйича яна етакчи уринни эгаллади. Факат шахарга карашли Фукаролар уюшмалари, турли ташкилотлар ва мактаб укувчилари «Вторчермет»га 30 минг тонна метал етказиб беришди. Вилоят буйича бу ракам канчалигини бизга хокимиятдагилар хам айтиб бера олишмади.

Жиззахликлар куп минг тоннали металлом топшириш режасини кандай бажараётганликларини, ёлгиз яратгангина эмас, оддий фукаролар хам билишади. Режа бажарилгандан сунг, ташкилот ва корхоналардаги баъзи эскириб колган автоуловлар ва бошка техникалар гойиб булади. Фукаролар кузга чалинган ва кулга илинган темирдан ясалган нарсани «Вторчермет» упконига топширишади. Утган йили, шахардаги бир махалла ахли, металл кидиришдан зерикиб, ёнгиналаридаги вактинча тухтаб колган курилиш майдонидаги кутарма кранни топшириб юборишган, кейинчалик бу жанжал шахар прокуратурасида хал булганди.

Шахар хокимияти вакилининг айтишича, бу йил ундан хам купрок йигиш керак булади.

Шуниси кизикки, укишдан, ишдан хайдалиш ва бошка балоларга гирифтор булиш хавфи остида металл йигиб топшириаётган куплаб фукаролар, бир тонна кора металл учун «Вторчермет» деган ташкилот 5 минг сум атрофида пул тулаётганини билишмайди.

Жиззах шахар хокимияти ходимининг сузларига кура, махаллалар йигиб топширган металлолом учун «Вторчермет», махаллаларнинг банкдаги хисоб ракамларига 10 кун давомида пулини утказиб бериши керак. Утказиб беради хам. Бирок, махаллаларга бундан наф борми?

– Йук, – дейди Жиззах шахридаги махалла котибларидан бири, – куп холатларда биз факат метал йигиб топшириш билан кифояланамиз холос. «Вторчермет» канчадан олаяпти, пул туширдими, йукми, бу билан ишимиз йук. Тугриси, бу нарсалар шахар хокимининг назоратида туради. Хали хеч ким юрак ютиб топширилган темирнинг пулини сурагани йук.

Жиззах вилоятидаги «Вторчермет» ташкилотига мана неча йиллардан буён Хурсанд Туймуродов бошчилик килиб келади. Бирок, бу кишини жойидан топиш хар кимнинг хам кулидан келавермайди. Айтишларича, Х. Туймуродов шахсан Шавкат Мирзияевнинг химоясида булиб, бош вазирнинг вилоятдаги сояси хисобланади. Вилоятдаги ишончли манбаларнинг гувохлик беришича, хар йили куп минг тонна металл парчаларининг Жиззах оркали Козогистонга утказилиши, айнан Мирзияев – Туймуродов тандеми оркали мувафакиятли амалга оширилади.

Корхонада хозир унинг угли, Икром Туймуродовни хар замонда куриниш бериб колади. У йигит билан хам факат телефон оркали богланиш мумкин. Шунда хам берган саволларингизга жавоб урнига, киска гудокларни эшитиб коласиз холос.

Корхонада ишловчи бир ишчининг сузларига кура, корхона бошлиги Хурсанд Туймуродов бу ерга келмай куйганига анча булган. Уни кидирганлар вилоятнинг Козогистон билан чегара тумани булган Мирзачул туманидан топишлари мумкин.

Мирзачул тумани хокимлиги ходими эса, вилоят «Вторчермет» ташкилоти бошлигининг шу туманда «Малика Сита» деб номланган фермер хужалиги борлиги, ва Хурсанд Туймуродовни ана шу 300 гектарлик майдондан топиш мумкинлигини айтиб колди.

Вилоятдаги манбаларимизнинг бирининг айтишича, вилоят «Вторчермет» ташкилотининг бошлигининг, Козогистон билан чегара булган худуддаги фермер хужалиги – бу бир чалгитувчи маневр холос. Шу усул билан Х. Туймуродов Мирзачул тумани оркали Узбекистондан Козогистонга ноконуний утказилаётган металл окимини назорат килади.

Йигилиб колган саволлар билан яна Жиззахга кайтамиз, чунки, Х. Туймуродов фермер хужалигида хам топилмади. Икром Туймуродов билан богланганимизда, йигит дадасининг зарур иш билан Тошкентга кетгани айтиб колди.

Шахар хокимияти ходимининг айтишича, биргина Жиззах шахри учун «Вторчермет» ташкилоти утган йили 1 миллиард сумдан ортик маблагни банклардаги турли хисоб ракамларига утказиб берган. Вилоят буйича эса бу ракат 8 миллиард сумни (6-7 миллион АКШ доллари) ташкил килган.

Икром Туймуродовнинг айтишича, утган йилги хисоблар буйича унинг «дадасини корхонаси» айнан шунча маблагни метал топширган турли корхона, ташкилот ва турли укув юртлари, махаллаларнинг хисоб ракамларига утказган.

Бирок, метал йигиб топширганлар бундай тулов хакида умуман эшитишмаган. Улар факат бир нарсани – тезрок хокимиятнинг айтганини килиб, узларига топширилган метал йигиш режасини бажариш ва хокимнинг, махалла раисининг, корхона ва ташкилот бошлигининг газабидан кутулиб колиш. Уларнинг аксарияти «Вторчермет» ташкилоти бир тонна металл учун канча нарх белгилаганини хам билмайди.

Ота ва угилларнинг сулолавий ташкилотига айланиб колган Жиззах вилояти «Вторчермет» ташкилотининг яна бир вакили – Акром Туймуродовнинг айтишича, хозир бу ташкилот бир тонна метал учун 5 минг сум атрофида пул тулаяпти.

Вилоятдаги банклардаги манбаларимиз эса, хакикатдан «Вторчермет» ташкилоти, турли хисоб ракамларга катта микдорда пул утказганини тасдиклашмокда. Факат, бу пуллар вилоят хокимининг буйруги билан каттик курикланади ва сарфланади. Бу пулларга куз тикканлар, суриштирганлар аллакачон «жойини топиб кетган» дейди улар.

Соддалик килиб, уз ташкилоти ёки корхонаси ишчилари, уз укувчилари ёки талабалари топширган металнинг пулини сураган рахбарларнинг холига вой. Уларнинг баъзилари камокхонада, баъзилари жиннихоналарда ётибди.

Бу – Жиззах вилоятидаги «Вторчермет»нинг фаолиятига бир назар. Республика микёсида эса бу ерда келтирилган ракамлар ва жиноятлар сони яна 12 мартага купаяди.

Дарвоке, макола сунгида, Жиззах вилояти «Вторчермет» ташкилоти бошлиги Хурсанд Туймуродов портретига яна бир чизги: Жиззах вилояти марказий банкидаги манбанинг сузига кура, утган йили Х. Туймуродовнинг вилоят банкларининг биридаги шахсий хисоб-ракамига 100 миллион сум (100 000 АКШ доллари атрофида) пул утказилган.

2006 йили Хурсанд Туймуродов катта угли, 24 ёшли Икром Туймуродовга Жиззах шахар, 3- микрорайон худудида (тугрукхона оркасида) курилган, касрмонанд ховлини совга килган. Айнан шу йили ёзда эса Икром Туймуродов, отаси олиб берган «Ласетти» автомобилини, хусусий автопойга чогида (бойваччаларнинг хозир урф булган эрмакларидан бири) уриб олган ва бир хафта утмасдан янги «Ласетти» автомобили сотиб олган. Маълумот учун: «Ласетти» автомобили 20 минг АКШ доллари атрофида туради.

Х. Туймуродов уртанча угли Акромни хам хафа килгани йук. Утган 2006 йилда Акромнинг тугилган кунида, отаси 2.500 долларлик ноутбук ва шахарнинг нуфузли Ц-1 мавзесидан шахсий квартираси совга килган. У хозир Хукукшунослик факултетини тамомлаяпти ва Жиззах вилояти прокуратурасида амалиёт утамокда.

Аник маълумотларга кура, Туймуродовлар хонадонида факат бир одам давлатдан маош олади. У хам булса оила бошлиги Хурсанд Туймуродов. Унинг рафикаси уй бекаси, уч угли ва бир келини эса хеч каерда ишламайди.

Бу маълумотлар, купчилик уйлагандек, «бировнинг хамёнидаги пулларни санаш»га ухшаб кетсада, бу ерда гап, махаллий хокимиятнинг угирлик, талончилик, коррупция билан боглик жиноятларга шериклиги тугрисида булгани учун, маколада ана шу нохуш маълумотларни келтиришни лозим топдик. Зеро, Туймуродов ва унинг хокимиятдаги хомийлари халкка тегишли булган маблагларни талон-тарож килишаяпти.

Кизикканлар учун яна бир маълумот: маколада келтирилган факт ва ракамлар буйича уз мулохазаларингизни vtorchermet78@mail.ru электрон манзилига йулланг. Эхтимол, масалага янада ойдинлик киритарсиз.

One Response

  1. “Вилоятдаги ишончли манбаларнинг гувохлик беришича, хар йили куп минг тонна металл парчаларининг Жиззах оркали Козогистонга утказилиши, айнан Мирзияев – Туймуродов тандеми оркали мувафакиятли амалга оширилади.”

    Mana shunaqangi “urod”lar har qanday jazoga ham loyiq. Aminmanki shu ushni qilgan odam savobga qoladi…
    Maktabda uqib yurganimizda bizdan xuddi mana shu ahmoq narsalar talab qilinardi, ya’ni metallalom yig’ish, makulatura yig’ish va hatto shisha olib kelib topshirishimz kerak edi. Bir kuni bizni sinfni va sinf rahbarini “lineyka” vaqtida direktor rosa urishdi. Chunki biz metallalom planini bajara olmagan edik va agar bajarmasak bizni sinfni maktab futbol musobaqasiga quyishmasligini aytishdi. Bizlar uchun bundan ortiq jazoni uzi yuq edi. Keyin hamma ug’il bollar jinnilarcha shaharchamizni(shaharcha Samarqand viloyatida joylashgan bulib u yerda 10.000 lar atrofida kishi yahshaydi) u burchagidan bu burchgigacha utib hamma metalni yig’ib olib kelib topshirgan edik. Hattoki yer osti quvurlarini yopib turuvchi bitta “lyuk”ni ham ug’irlab keib topshirgan edik. va planni ortig’i bilan bajarib musoboqada qatnashish “huquqi”ni olgan edik.
    Usha vaqt bu hamma narsa qaysidir TUYMURODOVga uhshagan bir “urodni” chuntagiga ketishi hayolimni burchagiga ham kelmagan edi. Usha ahmoq, egoist hech ham uylarmikin unga uhshaganlarning dastidan Uzb.da shuncha odam qambag’al bulib yashamoqda. Qancha odamlar hatto haftalab gushtsiz ovqat yeyishadi. Bilmadim bu iblislarni qilayotgan nonhurlikrari bir kuni biron joyidan albatta teshib chiqishi kerak…

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: