ДИЛМУРОД САЙЙИД

“МУҲАММАД СОЛИҲ НОМИДАН КИМ ҚЎРҚАДИ?”ни ўқиб…

Юқоридаги сарлавҳали МАДҲИЯнамо мақола эълон қилинган кунлари муносабат билдирмоқчи эдим. Бундан ҳам муҳимроқ ишларим борлиги боис улгурмагандим. Кейин саҳифа фаоли-яти вақтинчалик тўхтаб қолди ва менинг ҳам иштиёқим бироз сусайгандек бўлди.

Ушбу маддоҳномага билдирилган изоҳлар ҳам жуда кўп нарсани англатишига шубҳа йўқ. Шахсан мен изоҳларни кузатиб бориб, нафақат сиёсатчи, балки ШОИР Муҳаммад Солиҳ ҳам “отдан тушиб бўлганлиги”ни фаҳмладим.

Мақолага билдирилган изоҳларнинг аксарияти салбий, аммо ҳақиқатга яқин! Айниқса, “Ие шуми Солиҳ деганлари?”(2007-02-19,18:50); “Минг ура-ура бир пул!”( 2007-02-19,18:45); “SAYOQ”( 2007-02-19,18:35); Ғайрат(2007-02-19,19:20) каби изоҳлар самимий ёзилганлигига шубҳа йўқ!..

“Сўнгги йиллар ичида Муҳаммад Солиҳ ҳақида дунё матбуотида юзлаб мақолалар чоп этилди, илмий китоблар ёзилди, аммо М.Солиҳнинг бу байналмилал сурати Ўзбекистон халқига етиб бормади”,-деб куйинади тарғиботчи-маддоҳ. Агар ЛИДЕРнинг қиёфаси у ҳақда ёзилган мақола-лару илмий (?) китоблар адади билан ўлчанса, МАО Цзе дун, Саддам ва бин Лодин аллақачон авлиёлик мақомига етиб улгурган чиқарлар…

Мен маддоҳномадан кўчирмалар келтириб, қимматли вақтимни беҳуда сарфлашни истамай-ман. Фақат кўп йиллик журналист сифатида бир нарсани аниқ ишонч билан айтоламан: қайси бир сиёсатчи ё м а ф и я бошлиғи сохта обрў талаб бўлса, ўзи тўғрисида айнан шундай “БУЮРТМА” мақола тайёрлаттириб, эълон қилдиради ва бу-сийқаси чиққан усул! Қадимда матбуот йўқлиги вақтида бунинг оғзаки ижод намуналари қўлланилган: турли ижобий латифалар, ривоятлар, шеърлар тўқилиб, махсус тарғиботчилар томонидан омма орасида тарқатилган. Энг ачинарлиси, “лидер”лар ўта обрўсиз ё ночор-нотавон аҳволда қолганларидагина шундай кўзбўямачиликка қўл уришган!

Тарғиботчи (маддоҳ) ўз мулоҳазаларини “Ҳаракат”, “ДЎК” сайтларини қоралаб. “Правда Вос-тока”даги Кружилин мақоласини эсдатиш билан мустаҳкамламоқчи бўлади. Қайсидир жиҳатдан тўғридир бу муносабат, лекин фикрлаш жараёнида холислик етишмаётганлиги аниқ . Чунки мавзу “ПОРТРЕТГА ЧИЗГИ” йўналишида бўлгач, портрети чизилаётган шахс хусусида батафсилроқ мулоҳаза-маълумот бериш керакки, токи ўқувчи ўша шахс ҳақида салбий ёзилган мақолалар нима-си билан нохолис эканлигини билсин. Акс ҳолда ёзганингиз мақола эмас, “мол бозоридаги даллол-нинг қуруқ мақтови”дек бир нарсага ўхшаб қолади. Агар мақолада “Ҳаракат”, “ДЎК” сайтлари-даги чиқишларни далиллаб рад этилганида эди, мақола салмоғи ортарди. Бироқ бу мақола рақиб томонга қарши зўрма-зўраки жавобдан нарига ўта олмаган ва шундай бўлиши ҳам табиий эди!

Энди масалага яқинроқ борсак: 1. “ЭРК” ўз тарафдорларининг ишончини оқладими? 2. “ЭРК”нинг аниқ бир-ижобий мақсадга қаратилган дастури мавжудми? 3. Ҳозирда Ўзбекистоннинг амалдаги ҳукуматини хориждан туриб қоралашдан бошқа қандай “ижобий фаолият”ни амалга оширмоқда? 4. Ўн минглаб тарафдорлари бор вақти (1989-1991 й.й.) ва Ватан ичкарисида фаолият юритаётганида нимага эришдию бу фирқа, энди Ватандан ташқарида яна саноқли маддоҳу хомхаёл тарафдорлардангина иборат ҳозирги аҳволида Ватанга қандай фойда келтира олади?

Шу ўринда кўпчилик билгану, лекин очиқ айтолмай юрган айрим-муҳим масалаларга тўхталиб ўтиш зарурати туғилди:

1. Мен “ВАТАНДОШ” саҳифасида эълон қилинган “Мухолифатни ватан ичкарисида тиклаш зарур!..” мақоламнинг Т.Ёқубовга жавоб қисмида шундай ёзгандим:

“…Айнан ўшандай лидерлар касофатига 1999 йил февралда қанчадан-қанча бегуноҳ одамлар қамалиб кетди. 157-159-моддалар билан қамалганларнинг аҳволини келиб бир кўринг, эй ноинсофлар! Уларнинг аксари сизга ўхшаганларнинг касофатига ўтирибди. Ўтирибди эмас, тириклайин чалажон юрибди зоналарда. Таёқ ва гаврон остида ҳар куни марш юриб, “Серқуёш”ни айтишга мажбур, егани тепки, кўргани изолятор! Ҳокимиятни орзу қилган сизлару азобини оддий халқнинг фарзанлари тортмоқда! Саксон фоизидан ортиғи турли касалликларга чалиниб бўлган. Думғазасига гаврон билан урилавериб, аксари хотинга ярамайдиган бўлиб қолган. Уларнинг шу аянч ҳолидан ҳам пул ишловчи “демократ-ҳуқуқпарвар”лар гуруҳи юзага келган. Биттаси янглишмасам, Толиб аканинг ўзи эди! 157-159-моддалар билан қамалганларнинг яқинларига тоғдек ваъдаларни уюшади қамоқдан чиқариб берамиз, деб Қиладиган ишлари қамалган одам ҳақида “ИНТЕРНЕТ”га ярим варақ хабар ёзиб киритиш ва эвазига ўзини ҳуқуқ ҳимоячиси кўрсатиб, хорижий ташкилотлардан маблағ ундириш. Пасткашлик бўлса, шунчалик бўлар-да! Энг даҳшатли томони, номи интернетда чиққан маҳкум бошқаларга кўра кўпроқ қийноққа солинади. Сабаби оддий: унинг касрига гўё Ўзбекистон номига қора чапланди, деган баҳона!”

Менинг бу мулоҳазамга ҳеч ким муносабат айта олмади. Сабаби, 1999 йил 16 феврал воқеалари ташкилотчиларидан бири Муҳаммад СОЛИҲ бўлган. Бунинг яна бир исботи, ўша йили февралнинг ё 9, ё 10-куни МС Ўзбекистондаги Бош котибига сим қоқиб, “ тез кунларда дим катта ўзгаришлар бўлажақ”лигини айтган. Дарҳақиқат, жуда катта ўзгаришлар бўлди айнан 16 феврал фожиасидан кейин: ўнлаб бегуноҳ одамлар қирилиб, юзлаб кишилар қамалдилар, ит азобига дучор қилиндилар.

Мамадали Маҳмудов билан бир камерада ўтирган Янгийўллик маҳкумнинг гаплари ҳали қулоғимдан кетмайди.У мазмунан шундай деганди:”Эврил Турон деган ёзувчини танийсизми? Китоб ёзаётганди турма ҳақида, олиб қўйишди…Кўчага озгина қолганди, лекин кимдир унинг турмадан бериб юборган хатини сотиб қўйибди…”

Маҳкум йигит илм масаласида соддароқ эди. Унинг “сотиб қўйибди” деган ибораси Эврил Турон ёзган хат МС томонидан интернетда эълон қилиниши эканига бизда шубҳа йўқ! Ҳатто Мамадали Маҳмудовнинг қамалишига асос бўлган газеталар ҳам МСнинг топшириғига кўра ташлаб кетилганига бугун исбот керак эмас.

2. Ҳокимият орзусида ўз Ватанига қуролли жангариларни йўллаган ҳам Муҳаммад Солиҳ бўлади.

3. Айни чоғда яқингинада “Ўзбекистонда исломий давлат қуриш кераклиги”ни Ватандошларга уқтириб ўтган ҳам МС! Бу ғоя унинг учун янгилик эмас. Чунки ўз вақтида “ОЗОДЛИК”ка берган интервьюсида ҳам шу масалада маҳкам туриб олганди. Охир-оқибат минглаб одамлар жабр кўрдилар ва кўрмоқдалар.

Мен юқорида эслатиб ўтилган мақоламда яна шундай таъкидлагандим:

“Бир сўз билан айтганда, мен ва менга ўхшаб очиғини ёзаётганлар эмас, балки сиз ва сизнинг саноқли тарафдорларингиз МХХ, ИИВ каби идораларни узлуксиз иш билан таъминлаб турган. Сизларнинг утопиянгиз омон бўлса, Ўзбекистонда қамоқхоналар бўш қолмайди. Қонунчилик палатаси эса, мураккаб қонун мажмуаларини яратишда энг юқори чўққини эгаллашига ҳам шубҳа йўқ. Чунки шундай бўлиши табиий-ҳукумат ҳамиша ҳимояланиш имкониятига эга!”

Битта маддоҳ шундай ёзибди:

”Интернет саҳифаларидан бирида мухолифат ичида кўриниб, баъзиларнинг айтишича, Ўзбекистон режими манфаатларини ҳимоя қилиш вазифасини олган Д. Саййид деган журналист бу режимнинг бош душмани Муҳаммад Солиҳни обрўсизлантириш мақсадида ёзилган мақолаларидан бирида шундай ёзади…”

МС режимнинг бош душмани эмас, аксинча, унинг асосчисидир. Бу режимга пойдеворни МС 1992 йили ўз ҳаммаслаги (вице-президент) билан бирга Талабалар шаҳарчасида қўйган!

1999 йил февралида эса, янада мустаҳкамланишига шароит яратган.

2005 йил Андижондаги фожиалар эса, ҳамма ёқни бетонлаб ташлади. Аскарлар казармасига ҳужум атайлаб уюштирилган. Бундай ҳаракатлар ҳар қандай давлатда албатта қўзғалон саналишини ва ҳукумат ҳеч иккиланмай ўт очишини жангарилар яхши билган ҳолда амалга оширганлар! Одамларнинг гаровга олиниб, чегарадан чиқиб кетилиш ҳолати эса, Басаевнинг Кизлар ва Будёневск каби шаҳарларда қўллаган усулидир.

Энди ҳақли эътироз туғилади: “Ҳокимият орзусида тинч аҳоли намойишини қўзғалонга айлан-тирувчи ГУРУҲни қандай аташ мумкин ва уларнинг ЖАЛЛОДдан, ҚОТИЛдан нима фарқи бор?”

МСнинг ҳокимият орзусида Толибонлар, ЎИҲ раҳбарлари билан келишувга борганлиги ва охир-оқибат мамлакат ичкарисида сиқув юзага келганлигини хориждаги кўпчилик Ватандошлар яхши билишади. Бу борада яқингинада Жаҳонгир Маматов менга ёзган хатида ҳам, ўз сайтида эълон қилган савол-жавобида ҳам қисқача муносабатини билдириб ўтганди.

Менимча, “ЭРК”нинг кечаги ва бугунги ҳолатини М.Солиҳнинг ўз сатрларидан келтириб, изоҳлаш ҳам мумкин:

“Келган жойингизга қайтадан энинг!

Хиёнат қилдим мен сизга, бурчимга-

Ахир, яёв юрмас хотиним менинг,

Ахир, болаларим сиғмас хуржунга!”

“Муҳаммад Солиҳ номидан ким қўрқиши” масаласига келсак, жуда хунук ва ноўрин тузилган жумла! Чунки қўрқув ҳақида кўпроқ қўрқоқларгина муносабат билдирадилар.

Муҳаммад Солиҳни ҳурматлаган одам унинг қўлтиғига беҳудага сув пуркамайди, балки унинг шанига ёғилган ва ёғилаётган маломатлардан тўғри хулоса чиқариб, энди айтилажак маломат-лардан сақлаш учун ҳам унга сиёсат майдонини тарк этишни маслаҳат беради токи бундан-да шар-мандали ҳолатда қувиб чиқармасларидан!

Кейинги вақтларда ўзини мухолифат санаб юрганларда холислик етишмай қолган. Рақиб то-монни лоақал рақиб сифатида тан олиш истеъдоди етишмайди уларда. Шундан бўлса керак, асо-сан ҳақоратли муносабатдан нарига ўта олмай қолганлар. Наҳотки, четдан кузатиб турган хориж-лигу ўзимиздаги зиёли ва ҳурфикрли одамларни уларнинг ўзаро ҳурматсизликларига хайрихоҳ қоладилар, деб ўйлайдилар?

Юқоридагиларни ўқиб, айримлар мени мухолифатнинг душмани санашларига шубҳа йўқ! Ас-лида ҳозирда хорижда мухолифатликка арзийдиган гуруҳ ё лидернинг ўзи йўқ! Ўрни келса , ўзини бор ҳисоблаб юрганлар хусусида батафсил нимадир ёзармиз. Лекин МУХОЛИФАТ айни чоғда биз учун Ватан ичкарисида жуда зарур. Ва бу мавзуда яқиндагина “Исёнкор”да ҳам эълон қилинган мақоламда шундай ёзгандим:

“…МУХОЛИФАТ масаласига келсак…айни чоғда хориждан туриб лидерлик даъвосида ёқа бўғишаётган мухолифат чин мухолифат эканига шахсан мен ишонмайман. Уларнинг номигина Мухолифатдир, лекин фаолиятлари ВАТАН РАВНАҒИГА ЭМАС, ҲОКИМИЯТни эгаллашгагина қаратилган холос.

МУХОЛИФАТ НИМА ЎЗИ? Агар ҳозирда хорижда юрганлар фаолиятидан келиб чиқиб қарасак: амалдаги ҳокимиятнинг душмани ёки шунга яқинроқ! Менингча, амалдаги ҳокимиятга душ-манлик кайфиятидаги тараф ҳақиқий мухолифат бўла олмайди! Амалдаги ҳокимият билан холи-сона келишувга бора оладиган ва пировард натижада оддий фуқаро манфаатларига мувофиқ сиё-сатни амалга изчил кирита оладиган кучга эга тарафгина ҳақиқий мухолифат бўлиши мумкин! …Фақатгина ПРЕЗИДЕНТ ёки СЕНАТ РАИСИ бўлиш истагида юрган киши мухолифат лидери эмас, бор-йўғи ҳокимиятпарастлик касалига чалинган бемордир! Бемор одам сиёсат майдонини эмас, тузукроқ сиҳатгоҳни танлагани маъқул, менимча…

…Гапнинг очиғи, Ватанни тарк этиб кетган лидерлар бизнинг ишончимизни оқлашларига умид йўқ…

…Агар шу кетиш бўлса, Ватанга қайтиш илинжи ва умидида юрган юзлаб ватандошларимиз айнан ўша бақироқ “ЛИДЕР”лар касрига ватан орзусида қолишлари аниқ. Биз эса, Ўзбекнинг дунё бўйлаб тариқдек сочилиб, ватангадо юришини мутлақо истамаймиз. Биз ҳукуматга холисона ёндошиб, ҳеч бир таъмасиз, фақатгина ВАТАН ва ВАТАНДОШ манфаатинигина олий қадрият санаб, миллатга –оддий фуқарога фойдаси тегадиган хайрли ишларнинг амалга оширилишига интиладиган мухолифатнинг яралишини истаймиз ва шундай мухолифатни қўллаб-қувватлаймиз. Ватанни тарк этиб кетган лидерлар бу мамлакатга қайтишларига ишонч йўқ, аммо бугунги Ўзбекистондаги ички сиёсат мухолифат масаласини узил-кесил, шу баробарида ижобий ҳал этишликни талаб қилмоқда. Биз учун икки-уч номи улуғ, фаолияти қуруқ “ЛИДЕР”лар эмас, оддий бўлса-да, бугунги муаммоларимизни аввало ўз кўзи билан кўриб турган ва идрок этишга қобилияти етарли МУХОЛИФАТ зарур!”

Яна “Муҳаммад Солиҳ номидан ким қўрқади?” мақоласига қайтадиган бўлсак, ундаги мулоҳазалар ғилдираги йўқ аравани тепаликка тортиб чиқаришни тарғиб қилишдек бемаъни жумлалар йиғиндисидан бошқа нарса эмас!

Дилмурод САЙЙИД,

Ўзбекистон, Тошкент.

24.03.2007 й.

ТАРИХИЙ МАКТУБ ҲАҚИДА ЁЛҒОН ВА ҲАҚИҚАТ мақоласини ўқиб…

Менинг «МУХОЛИФАТНИ ВАТАН ИЧКАРИСИДА ТИКЛАШ ЗАРУР! ёки ташқаридагиси чин мухолифатми?» сарлавҳали мақолаларимдан кейин ўзини МУХОЛИФАТ етакчиси ҳисоблаб юрганлар “пайтавасига қурт тушиб қолганлиги”га шубҳам йўқ. Ва бу фикримга бир-икки арзимас мисол ҳам келтиришим мумкин: Мақоламнинг биринчиси (ВАТАНДОШ саҳифасида!) чоп этилгач, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб ЁҚУБОВнинг “муносабати” ҳам эълон қилинди. Сал кундан кейин менинг жавобим берилди. Бу орада мақоламнинг биринчиси “Исёнкор”да ҳам чоп қилинди. Кейин билишимча, “лидер”-лардан бири ватандошларимизни йиғиб, машварат ўтказган. Бу орада яна бир “лидер” уйимга қўнғироқ қилган. Мен йўқ эдим. Тунги 11ларда қайта қўнғироқ қилдилар. Қарийб бир ярим соат гаплашдилар…

Мен бу “ДАҲО”ларнинг муносабатига ҳайратдан ёқа ушладим. Бунча питирлашадилар? Ахир, мен бор-йўғи мақола ёздим ва ўз мақоламда фақат ТАКЛИФ киритиб, ФИКР билдирдим, холос. Бундай йўналиш -ТАКЛИФ киритиб, ФИКР билдириш журналистика соҳасига хос услуб-ку!

Энди эса, бошқа бир муҳтарам ватандошимиз менинг мақолаларимни “синдириш” учун уч пулга қиммат қандайдир хатни ТАРИХИЙ баҳолаб, гИБЛИСона цитаталар билан ўз “доҳий”си га хос мақола эълон қилибдилар. Муаллиф кўкларга кўтарган МАКТУБнинг УЧ ПУЛга қимматлиги шундаки, унда Хоразм-бошиларгагина хос бўлган тарихий жирканч ҳақиқат такрорланган. Бу мактуб моҳиятан Македонский ҳузурига яширинча борган Хоразмшоҳ ёки Чингизхонга хизмат қилишни истаган ЯЛОВОЧ ҳаракат-ларинининг ёзма бир намунаси, холос.

Муаллиф ўз мақоласида шундай ёзади:

“Д. Саййиднинг Интернет саҳифаларида босилган “Мухолифатни ватан ичкарисида тиклаш зарур ёки ташқарисидагиси чин мухолифатми” деган тумтароқ сарлавҳа билан номланган мақоласида ёлғондан ташқари бир чимдимдан кўпроқ ҳақиқат бор. Ҳақиқат шу: М.Солиҳ президент Каримов билан учрашган. Ёлғон эса шу: Каримов Солиҳга мухолифатни Форумга бирлаштиришдан воз кечиш эвазига ҳукуматга кириб, энг катта лавозимдан бирини таклиф этган.”

Солиштириб кўринг-чи, кимнинг сарлавҳаси тумтароқроқ экан? Қолаверса, менинг ўша мақоламда Му-ҳаммад Солиҳ номи мутлақо ишлатилган эмас! Чунки бу ном сиёсатчи сифатида биз учун аҳамиятини йўқотиб бўлган!

Солиҳнинг рангига бир қаранг, ўн беш йил аввалги ШОИРни топа олармикансиз? Айниқса, ҳокимият илинжида қанчадан-қанча бегуноҳ одамларнинг умрига зомин 1999 йил феврал фожиаларининг ташки-лотчиларидан бўлган, ўнлаб ватандошларининг ишончини қамоққа тиқиш билан “оқлаган” авантюрист-ни қандай қилиб ягона Лидер сифатида тарғиб қилмоқчисизу кимни ишонтирмоқчисиз? Мақолангиз бошланишида келтирган ҲИТЛЕР ва гИБЛИС қиёфасини айнан иккингизга қиёслаш мумкин чиқар!

Мен мақолангизни кеча ўқидим. Унгача ўқиганлардан ЕТТИ кишининг изоҳи берилган экан. Етти одам-дан бирортаси сизни қўлламаган, аксинча, ОҒАнгизни шарманда қилганлигинзни кўрдим. Мен бу мақо-лангизни тагидаги изоҳларини ҳам қўшиб (албатта, ўзимнинг “”Мухолифатни ватан ичкарисида тиклаш зарур ёки ташқарисидагиси чин мухолифатми?” мақолаларим билан бирга!) кўпчилик оддий фуқаролар-га етказтираман. Токи Ватандагилар (айниқса, МСни лидер санаб юрганлар!) ҳам анчайин ҳақиқатни англаб етсинлар. Бу мақолам шунчаки сиз ва сизга ўхшаш гИБЛИСона фикрловчиларга кичик огоҳлан-тириш. Бирда ҳам қисқа ёзгандим “менга нисбатан муносабатда чегарангизни билинглар” деган мазмун-да. Бу-бироз кенгроғи! Кейингиси анча оғир келиб қолиши ҳеч гап эмас.

Бу арзимас мақолангизга жавоб айтиб ўтирмасдим агар мана бу жумла бўлмаганида:

“Интернет саҳифаларидан бирида мухолифат ичида кўриниб, баъзиларнинг айтишича, Ўзбекистон ре-жими манфаатларини ҳимоя қилиш вазифасини олган Д. Саййид деган журналист бу режимнинг бош душмани Муҳаммад Солиҳни обрўсизлантириш мақсадида ёзилган мақолаларидан бирида шундай ёзади…”

Менинг “қандай ва кимдан вазифа олганлигим” хусусида олдин ҳам мағзава тўкишга урингансизлар. Лекин кетингиз очилиб қолганди. Афсуски, кетингиз очилса-да, кўзингиз очилмаган кўринади!!!

Яна қайтараман: мен бор-йўғи мақола ёзганман ва фақат ТАКЛИФ киритиб, ФИКР билдирганман, холос! Сиз ва сиз кабиларнинг маънавий оталари эса, худди мен лидерликни тортиб олаётгандек, чала сўйилган товуқдек типирчилаб қолдингиз. Гапнинг очиғи, мен ўзимни ПАРТКОТИБ бўламан деб, ҳеч маҳал кулгуга қўймайман. Менинг КАСБИМ ҳам, МАВҚЕИМ ҳам 14 йилдан бери МУСТАҚИЛ ва ЭРКИН ижодкор! Мен бу касбиму мавқеимни ҳатто президентликка алишмайман! Бу гапимга шубҳангиз бўлса, ВАТАНдаги вакил ва ҳамфикрларингиздан суриштириб билинг! У сиз ва МСга ўхшаганлар мансабу мавқе учун ҳар қандай тубанликдан қайтмайдиган!

ХУЛОСА ўрнида МОДЕРАТОРга бир илтимос: Менинг Толиб Ёқубовга жавобимни эълон қилсангиз. Ва “пайтавасига қурт тушиб қолган”лар учун биринчи мақоламдаги мулоҳазаларим аниқроқ ҳамда тушу-нарлироқ бўлсин! Токи бундан кейин бу ҳокимиятпараст беморлар мен билан ҳокимият масаласида баҳсга киришмасинлар!

Дилмурод САЙЙИД, Ўзбекистон, Тошкент.

17.03.2007 й.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: