Nasr

ДИЛСОРА ФОЗИЛОВА
Мухаббат бахоси

– Хури –

Кизчасига куйлак тикиб, хаёл суриб утирган Хурият бир учиб тушди. Беихтиёр куллари, юраги урнида осилиб турган бир нима титрай бошлади. Кузгалар-кузгалмас эркак кишининг жахл аралаш ширакайф овози яна эшитилди:

– Хури –

– Келаяпман- огринибгина овоз берди Хури.

Кулидаги мато булакларини шоша-пиша курсига ташлаб хонадан чикди. Йулакдан зинага утиб ховлига тушди. Жамол аллакачон сурида оёк кийимини ечмасдан чузилиб ётарди. Оёк товушини эшитиб, кизариб кетган кузларини базур очиб Хуриятга украйди: – Кармисан?!

Ундан ошкозондаги минг бурди-балонинг хидига кушилиб келаётган арокнинг ачкимтир хиди Хуриятнинг кунглини бехузур килди.

-Чой, чой олиб кел – кекирганча удагайлади Жамол.

Аёл индамай ошхонага йул олди, на алам, на гам, на куз ёш, на укиниш бор эди унда.

Харакатларидан хамма нарсадан кунгли совугани, калбидаги хар бир инсонда буладиган яшаш учун кураш учкунлари сунгани сезиларди. Чой тула чойнакни кутариб келганда, Жамол ёкимсиз харриллаб ухлаб ётарди. Чойнакни хонтахтага куйиб курпачага огир чукди. Жамолга каради. Халиям талабалик йилларидаги каби куркам, сочи пешонасига тушиб турар, кошу-киприклари тим кора, олдингидан бироз эт олиб янада басавлат булиб колган эди y.

Жамолни илк бор олийгох театрида учратганди. Ушанда, Навоий тугулган кунига “Навоий ва Гули” драмаси куйиладиган булди. Хуриятга Гули образини беришди, Навоийни туртинчи курсдан бир йигит уйнайди дейишди. Машк килгани келишганида Жамолга кузи тушган Хурининг юраги гуппиллаб кетди. Жамол хам худди шу холатда ундан кузини узмай караб турарди. “Навоий ва Гули”, шунчалар жонли уйналдики, хаммани койил колдирди. Сунгида Жамол “Захарланиб улган Гули”ни даврадан кутариб чикиб кетар экан, зал кийкириклардан, карсаклардан ларзага келди. Шу-шу улар бир-бирини курмасалар туролмайдиган булиб колишди. Олийгох богида бир-бирига шеърлар укишар, узок ва ширин сухбатлар куришарди. Жамол олийгохни Хуридан бир йил олдин тугатди, аммо Хури тугатгунча туманга кайтмади, бирга кайтишди. Куп утмай туйлари булди. Хамманинг хаваси келарди уларга. Хури мактабда адабиёт укитувчиси булиб, Жамол эса “Нафосат” маданият марказига ишга кирди. Бир-икки йилда узларини тутиб кетишди: дангиллатиб янги ховли куришди, мошина олишди, хеч нарсадан камлари йук эди. Бирин-кетин фарзандлари дунёга келди. Кейинчи.., кейин нима булди? Ке-йин нима булди? Хурининг ширин табассум ёйилган чехраси тундлашди, саволларига жавоб тополмай кийналди?

Угли биринчи синфга чиккан йили Жамол хар куни ичиб келадиган одат чикарди. Аста-секин кети ур-сур, туз-туполонга айлана бошлади. Кукарган, пешанаси ёрилган, тиши синган Хури мактабга чиколмай колди. Олдин Жамолнинг ота-онаси, кейинг махалла аралашди. Хар сафар “хуп-хуп” дейилар, жуда булса кечирим суралар, икки кун утиб ширакайф келиб “Сен хали арз килишни хам биласанми деб, яна каттикрок дуппосларди. Хури чидарди. Хурининг утиб кетган ота-онасини ифлос сузлар билан хакорат килар, “Сан мани кетимдан одам булдинг” деб оёги остига олиб тепкиларди. Хури хаммадан оиласидаги безовтагарчиликларни яширар, узини аввалгидек шод, бахтиёр курсатишга харакат киларди. Жон-жонидан утиб кетган махаллари, болаларини кучоклаб зор-зор йиглар, бош уриб борадиган бир эшиги, мадад буладиган бир жигари йуклигидан кон какшаб, уртанарди. Хеч ким ёрдам беролмасди унга. Жамолнинг онаси келиб “Огир тошни сув этмайди кизим, биз хам чидаганмиз эрнинг муштига, ёмон тошдида тушмагур, сабр килинг узига келади” деб кетарди. Хури шусиз хам сабр-токатнинг аклга сигмайдиган бир йулини тутмокда ва келажагидан умидвор булмокда эди. У фарзандларини отасиз усишини хохламасди. Бирмас, иккимас турт боласи бор ахир. Угли мактабни тугатган кезлари, юрак касалига чалинди, аммо Жамол баттар булса булдики бетар булмади. Сунги бир йил ичида “Жамолнинг шахарда раккоса хотини бормиш”, “Жамолнинг шахарлик хотинидан кизи бормиш” деган миш-мишлар таркалди махаллада. Мушту-тепкилар синдирмаган Хурини шу миш-мишлар синдирди. Хури…Хури, чупдай озиб, тузиб кетди, курук танасигина маъносиз яшарди. Калби, туйгулари, орзу-умидлари бугиб улдирилганди гуё. Жамолга бир нима деса: “Керак булса унта гулдайини олиб келиб куяман, сан инвалидга куниб юрганимни курдигми” деб Хурининг калбини тилка-пора киларди.

Жамол алахсираб бир нималар деди. Хурининг хаёли булиниб, совиб колган чойни кутариб, ошхона томонга кетди. Кичкина кизи ва угли мактабдан келганда Жамол хали сурида ухлаб ётарди.

– Ойи бувимникига борайлик – деди кизи овкатининг олдига чуккалаб.

– Манам бораман, борай ойи, манам борай – кушилди кичкина.

– Бувингни узлари келиб колсала керак –

– Келмайдилар – йигини бошлади угли. Хури уйлаб колди. Борса бораколсин, харчи отасининг гавгосидан узокрок булади.

– Бупти, мен бувингга бирор нима пишириб бераман, туполон килмай уйнаб турларинг – деди Хури ошхонага йуналаркан.

Куёш чукмасдан болалар кушни махалладаги бувиникига йул олишди. Жамол эса, хали кайфи таркамаган булишига карамасдан, бир жойга туйга созанда олиб боришим керак, деб мошинасига утириб чикиб кетди. Катта ховлида бир узи колган Хурининг томогидан овкат хам утмади, уйга кириб чузилди. Бири олийгохда, бири гимназияда якиндагина укишни бошлаган катта угилларини уйлаб энтикди. Яна хаёлларга берилди, бир муддат вакт утиб киприкларига уйку илинди. …отаси… онаси, танимайдиган одамлар, …туй.. Онаси бешик тебратарди. ..Кимдир бакирар… кучада олов ёнарди.., жар олови…, тушунарсиз, куркинчли шарпалар, товушлар… Хури ёмон туш кураётганини хис килар, аммо узини уйготолмасди. Рухи бошка бир дунёга кириб колгандек эди. Бикини аралаш кукрагига келиб тушган кучли тепкидан нафас ололмай колди. Нима булаётганини англамай, кузини очиб Жамолнинг конга тулган кузларини курди, эркак кишининг кучли оёклари боши демай, кузи демай аямасдан тепар “Эшитмайсанми? Узингни уйкуга соласанми?” деб бакирар, Хури узини унглашга куч топмасди. Ёрилган бошидан окаётган кон хаммаёгини буяди. Бу хам етмади шикилли, Жамол Хурининг кукрагига тиззасини куйиб “Онанг…” лаб томогидан буга бошлади. Хури жон талвасасида Жамолнинг кулларига ёпишди, у эса аямасдан бугарди. Хурининг кузлари олайиб огзидан купик килди…

Кушнилар тез ёрдам чакиришди. Хурини олдин шахар касалхонасига, кейин вилоят касалхонасига олиб кетишди. Хар куни бирор киши бориб Хурини куриб кайтарди, махалладошлар яхши куришарди уни.

Шундан кейин нима булди, хеч ким билмайди. У махаллага хеч качон кайтиб келмади. Болаларини кандай олиб кетганини хам биров билмай колди. Хурининг ховлисидан файз кетди, хар замон уйин-кулгулар, гумбурлаган мусика, ширакайф овозлар эшитилиб турарди. Бора-бора ичкиликка муккасидан кетган Жамолни, ишидан хайдашди. Бир туйда биров билан уришиб юз суяклари синган Жамол, икки-уч жаррох кулидан утгач таниб булмайдиган ахволга келди. У энди ёлгиз, аввалги хамтовоклари сураб хам келмасди. Бирин-сирин ховлидаги жихозларни, мошинасини, охирида хотининг кийимларигача сотиб ичди. Кунбуйи уйдан чикмай ётар, кечкурун овкатлангани, укаси билан яшайдиган онасиникига йул оларди.

Йиллар утиб Хури билан бир мактабда ишлаган укитувчи аёл нимадир иш билан вилоят ёзувчилар уюшмасига борганида Хурини кургани, у билан сухбатлашгани тугрисида махаллада дув-дув гап таркалди. Унинг айтишича Хури аввалгидан хам тулишиб, гузаллашиб кетган, ёзувчилар уюшмасида бошлик вазифасида ишлаётган экан. Хури Жамол тугрисида сурабти, унинг аччик кисмати хакида эшитиб, кузидан маржон-маржон ёш окибди. Шунча кургиликлар курса хамки, туйгулари шамолга совурилган, инсонлиги топталган, ёлгизликкка хукм этилган булса хамки, Хурининг куксидаги Жамолга булган мухаббат уз бахосини йукотмаган, умр утган сари уксик туйгулар ягона мухаббат хайкалига айланган эди.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: