Savol…Javob…

Қолгани латифа
САВОЛ׃ Бутун мухолифат бирлашиб сатилетдан битта телевидение очса бўлмайдими?(Искандар).

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Агар бугунга қадар мухолифат бирлашганда эди, телевидение ҳақидаги бундай саволингизга ҳожат ҳам қолмаган бўларди. Аммо биз мухолифатни бирлаштиришга 15 йил уриндик ва буни амалга ошира олмадик. Негалигини биласиз. Энди бу ҳақда гап очмаса ҳам бўлади. Бугунги кунга келиб, мухолифатнинг қолган қутгани икки мутлоқ зид қутбларга ажралиб бўлди. Ҳатто мафкуравий жиҳатдан ҳам.
Энди сатилет орқали телевидение очиш ҳақида׃ ана “Америка овози” очганига 3-4 йил бўлиб қолди. Лекин ким томоша қилади? Ўзбекистонда одамлар бир бурда нон ташвишида экан, ким сатилетга боғланиб, олди-қочди нарсаларни томоша қилади? Ҳеч ким. Телевидениени бир томонга қўйинг, бугун ҳатто радиони эшитмай қўйишган. Бир маҳалла ёки қишлоқни айланиб, одамлардан сўраб кўринг-чи, неча киши “Озодлик” ёки “Америка овози”ни эшитади? Бир кишини ҳам тополмайсиз.
Ҳатто мен ҳам эшитмайман. Бунинг сабаби бошқа. Чунки улар берадиган хабарларни улардан анча олдин Интернетдан ўқиган ёки турли манбалардан эшитган бўламан.
Бугун мухолифатнинг қолган қутган гуруҳлари Интернетда оддийгина кундалик хабар саҳифасини юрита олмайдиган даражада ожиз. Баъзилари бир ойда, баъзилари ҳафтада битта нарса қўйиш билан “гавда кўрсатишади”, холос.
Тез ишлаб турадиган, хабарларни дақиқама дақиқа берадиган саҳифа йўқ. Бу ишни уддалай олмаганлар агар телевидение, радио ёки видеоклиплар қилиб халқ орасига кирмоқчиман деса, унга ишонмайман. Бу навбатдаги алдов. Ўзини, атрофидаги икки уч кишини ва бир нарса чўзадиган манбани алдаш учун қилинадиган иш бу.
Бугун хориждаги мухолифлар фақат иккита амалий иш қилиш қобилиятига эга׃
Биринчиси, яхши веб саҳифа тайёрлаб, ундаги хабарларни кунба-кун мамлакат ичига жўнатиш. Табиийки, электрон мактублар орқали…
Иккинчиси, мамлакат ичида фаолият кўрсатаётганлар бўлса, уларни маънавий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаш.
Бу қадар. Ана шу икки иш изчил амалга ошмаятими, қолгани латифа.
(Manba: www.jahongir.org)

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: