Nasr

Дилсора ФОЗИЛОВА

Дадамнинг икки боги

Кеч куз эди ушанда.
Кечкурун ёгиб утган ёмгир бироз кийинчилик тугдирган булсада, дадам акаларимни бог ишларига солган, узлари бир-бир айланиб иш сифатини куздан кечирар, кейин кайтиб келиб токларни буташда давом этардилар.

Дадамнинг бог ишларида яхшигина махоратлари бор эди. Онам билан турмуш кургач, бир каттагина бог яратганлар, хар бир мевали дарахтни атайлаб каердандир олиб келиб богимизга утказган эдилар. Пайванди, ярми эртапишар – ярми ялтирок урик,ярми кип-кизил олма – ярми катта-катта ношпути, ярми майгилос – ярми олуча соладиган дарахлар, хар бири кичкина боланинг калласича келадиган бехилар богни сирли килиб курсатарди.

Бизнинг богда хамманикидан биринчи ва хамманикидан охири пишадиган галати мевалар буларди. Богнинг четларида куп йиллик атиргул дарахтлари усар, эрта бахордан кор тушгунча гунчаларди. Дадам хар биримиз тугулганда нийят килиб мевали нихоллар курганлар. Катта опамнинг дарахлари каттакон урик, акамники кизил олма, меники эса гилос эди. Укамнинг ёнгоги хали жуда ёш, худди узига ухшарди. Кишин-ёзин богда хамма учун иш топиларди; онам, дадам, акаларим ва опам буш колишди дегунча бокка чикишар, мен ва укам эса дала ишларидан озод эдик, чунки дадам томонларидан “Хали кичкина” деган нишон берилганди бизга.

Бу нишон баъзида кулимиздан келадиган ишдан хам буйин товлагани жуда кул келарди. Аслида эса икков хам дадамнинг эркалари эдик, буни хамма биларди, аммо мендан катта акамдан бошка хеч ким бунга гашикмасди.
Уша куни хаво бироз этни жунжуктирадиган булгани учун, укам уйдан чикмай онамнинг атрофларида узини уйнатиб юрар, мен эса богда анжир дарахтларини кумаётган акаларимнинг ва ишкомда ток бутаётган дадамнинг атрофларида айланиб “сув келтир” “шохни босиб тур” “ток кайчини олиб бер” деган кичкина илтимосларни бажонидил бажарардим.

Тушга якин хаво бироз исиди, дадам булиб берган ишни тушликдан олдин тугатиб, тушдан кейин Дайровотга туп тепнагани боришни режалаштирган акаларим, мени борлигимни хам унутиб юбориб, терлаб-пишиб ишга тушиб кетишди. Дарахт кундасига утириб, уларнинг ишларини узок кузатдим.

Охири зерикдим. Урнимдан туриб, дадамнинг ёнларига чопиб кетдим. Дадам хам бироз зериккан эканлар шекилли, мени куриб ток таналари орасида яшириниб колиб кетган бир гужжа узумни олиб секин пастга тушдилар. – Ол кизалогим, ювиб е – дедилар мехр билан. Узумни олдиму, бирок дадамнинг олдиларидан кетгим келмади, саволлар бера бошладим.
-Дада, нимая токни шохларини кесасиз? – дедим кесилган шохни айлантириб.
-Кесиб турмаса тарвакайлаб кетади – дедилар дадам кузларини ишидан узмай, кесишда давом этаркан.
-Кесмасангиз купрок узум берарди.
-Кесмасам узум бермайди кизим.
-Нимая булмаса янаям купрок кесмайсиз?

Дадам пастга караб кулимсирадилар, кейин бошка шохларга уралиб кетган бир шохни куч билан тортиб пастга тушурдилар. Устиларига дув этиб куриб колган япроклар уваланиб тушди. Дадам нарвондан охиста, эгниларини кока-кока пастга тушдилар. Белларидаги белбогни ечиб пешона кейин юзларининг терини артдиларда, онам куйиб кетган чойнакдан чой куйиб хупладилар. Мен хам келиб дадамни олдиларида утирдим, олдинги саволимга жавоб хам кутмай бидирлаб гап бошладим:
-Дада шу ишларни акамлага айтсайиз, бикиниз огримайди – дедим ёшимга тугри келмайдиган билагонлик билан.
Ушанда дадамга ачиниб гапирдимми ёки узимни мехрибон курсатмокчи булдимми унча эслаб билмайман.

Аммо дадам жуда мехнаткаш, хар кандай ишдан кайтмайдиган халол инсон эканлигини, бувим билан дардлашгани келадиган кампирларнинг гапларидан билиб олгандим. Дадам уй курадиган уста эдилар. Махаллада катта-кичик, хамма хурмат киларди.
Дадам жойларидан кузгалатуриб гап бошладилар.
-Акаларинг хали ток кесишни билмайди, токларни бехосил килиб куядими деб кайчини уларга ишонмайман, лекин энди ургатадиган вакт етди кизим – дедилар маюс тортиб. Шу махал кузларидан бир нима лип этиб утгандай булди. Енгилгина жимликдан сунг, тортиб тушурган шохларини якинига келдиларда, мени куллари билан имладилар. Якинрок келдим, – Кураяпсанми, шохнинг манабу кисми пишган, кейинги йил мева беради, бу кисми эса хом уни кесиб ташлаш керак, кукликдан икки бармок беридан кесса, кейинги йил мул хосил булади- дедилар куллари билан шохнинг кесилиш жойини курсатиб. Кейин курсатган жойларини кесиб ташлардилар.
– Кук кисми колса ер остида чирийди, кейинги йили дарахнинг кучини олади, хосил камаяди – давом этдилар сузларида. – Хар бир шохда икки бармок энлигида буташ жойи бор, факат уша икки бармок кенглигидаги жойдан кессанг айтганингдай хосил оласан, булмаса йук. Бу узум дегани инжик мева, жуда иззатталаб – дедилар.

Узум дарахти кандай килиб инжик ёки иззатталаб булишини тушунмасамда, дадам билан катталардай гаплашиб токларни кесдик, айтган гапларини дарров урганиб олганимни курсатиш учун янги шохларнинг каеридан кесишларини мен курсатар, дадам эса уни кайчилардилар, хато курсатсам эринмай тушунтирар эдилар. Куп утмай бу сухбат уйинкарок болаликнинг бекарор хотираларидан учиб кетди. Кейин билсам бу дадамнинг охирги марта ток буташлари экан. Кишда каттик огридилар, ёзга чикиб оламдан утдилар.
Кейинги ун йилликларда дадамнинг боги, онамнинг овунчоги, вактларини хушхол, ширин хотиралар билан утказадиган ягона масканга айланди. Дадам дунёдан утган йили куриган забардаст урик урнига утказилган ёш уриклар тез тутди, куп утмай урни билинмай кетди.

Аммо дадам калбимизга колдириб кетган хижрон огриги ундан анча куп йилларга эгалик килди. Биз дадамнинг богдаги ишларини давом эттирдик, акаларим бог илмини пухта узлаштирган эдилар. Факат узум дарахлари дадам борликларидай мева бермасди, тонналаб давлатга топшириладиган узум, энди узимизга хам етмасди. Онам хавотир олардилар, “Бог оиламиз рамзи, токларни аслига кайтариш керак” дердилар. Акаларим бир неча бор токларни буташ усулини узгартириб куришди. Натижа бермади.
Йиллар Зарафшондан хам тезрок окиб кетди. Мен буйим етиб турмушга чиккач, уз оилам учун бир кичкина бог яратишга киришдим. Бир-икки йилда кузга куринадиган куркамгина богча пайдо булди. Мевали дарахтлар катори турт-беш узум дарахти хам тезгина усиб борар ва уларни бошкача диккат билан билан парвариш килардим.

Куз кунларининг бирида биринчи йил бир неча бош узум берган токларни буташ учун секин хавозадан тушурдим. Кулимга кайчи олиб толор атрофидан айлана бошладим. Шу махал миямнинг кайсидир бир бурчагидан, ойдин ва мунаввар, йиллар тузонида кумилиб кетган болалик хотираси жонланди. Худди дадам тепамга келиб уша сузларни такрорлагандай, токларимни кандай буташни куллари билан курсатгандай булдилар. Атрофимда бу кувончли янгиликни айтадиган бирор кимса йук эди. Куп утмай, менинг токларим дадамникидай мева беришни бошлади, акаларим билан, дадамнинг менда колган бойликларини булишдим.

Шундан бери неча йиллар утди, дадамнинг боги, дадам хаётлигидай гузал ва куркамлигича колди. Дадам булолмадилар, аммо бог барчамизнинг никох туйларимизга, болаларимизнинг бешик туйларига гувох булди, Фарзандларимиз купайган сари бог хам катталашиб, орзу-умидларга етганимиз сари юксалиб, усиб борарди. Дадамдан иккита ажойиб, келажак учун мева бергувчи ва инсоният хизматига ярайдиган бебахо бог колди.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: