Diktatura manzaralari

«Президентим – фахрим»
Мирзоулуғ Темиров, Тошкент

Узбекистонда президентлик сайловлари олдидан баъзи бир харакатлар бошланганга ухшаб турибди. Жиззах вилояти хокимлиги кошидаги Халк таълими булимии бошкармасидан олинган хабарга кура, тез кунларда вилоятдаги мактабларнинг юкори синф укувчилари «Президентим – фахрим» мавзусида иншо ёзишади.

Халк таълими булимидаги, исмини сир тутган ходимнинг айтишича, бу – вилоят хокими Муса Анорбоевнинг буйруги.

Шунингдек хоким, ёзилган иншолар билан танишиб чикишини билдирган.

Эслатиб утиш жоизки, 1999-2000 йилларда вилоятнинг Бахмал тумани хокими булган Муса Анорбоев айнан шу усул билан, уша пайтда Жиззах вилояти хокими булган Шавкат Мирзияевнинг ишончини козонганди. Бахмал тумани хокимининг бу янгилиги сал булмаса бутун республикага ёйилаёзганди.

Кейинчалик, Бахмаллик мактаб укувчилари ёзган иншоларнинг баъзи намуналари, Муса Анорбоевнинг, «Ойкорнинг ок тонглари» китобига киритилганди.

Куйидаги лавхалар уша китобдан олинган.

«Мана Акмал Икромов номли 50-урта мактабнинг 8-синф укувчиси Дилноза Абдуллаеванинг иншосидан парча:

«Узбекистон республикаси президенти Ислом Абдуганиевич Каримов довюрак, мехрибон, очиккунгил, мехнатсевар, уз юртининг тинчлигини саклашга бел боглаган улуг бобомиздир. Ер юзидаги барча одамлар бизнинг Президентимиз билан фахрланишса арзийди. Президентимиз шу шу юртни севишни, шу халкка садокатли булишни ургатмокда. Биз эса Президентимизга садокатлимиз, у билан чин юракдан фахрланамиз».

Ёки яна бир иншо. Бу, Х.Х. Ниёзий номли 41 урта мактаб укувчиси Дилбар Маматованинг иншосидан олинган:

«Ислом Абдуганиевич Каримовнинг жасурлиги, фидоийлиги билан бизни жахон тан олди. «Бутун Узбекистон болалари менинг фарзандларимдир» деб бизга шунча ишонч билдирган экан, бу ишончни оклашимиз керак» деб ёзади Дилбар»

Сайловларга тайёргарликнинг дастлабки боскичида мактабларга бир иш килдик. ..

Мактабларда укувчиларнинг уз ота-оналарига сайлов тугрисидаги хатларини ташкил килдик. Мана улардан айрим намуналар:

«Азиз отажон!

Сизларнинг булажак сайловда кимни президентликка, кимларни депутатликка сайлашингиз биз, фарзандларингизни хам кизиктиради. Мен Сизнинг фарзандингиз сифатида, Ватанимизга мустакиллик ато этган, юртимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаб турган, энг мухими, биз ёшларнинг гамхури Ислом Абдуганиевич кКаримовни яна сайлашларингизни истардим. Мухайё Абдурахмонова, 38-урта мактабнинг 10-А синф укувчиси»

Мана бу эса отанинг жавоби:

«Мустакиллик! Бу сузнинг баралла янграганига туккиз йил булди. Худога минг катла шукурким, замонамиз тинч, Эл-юрт тук, оиламиз обод. Бу ишларнинг асосий гамхури албатда бртбошимиз И. Каримовдир. Мен 2000 йилнинг 9 январида буладиган сайловларда фаол катнашиб, И. Каримов номзодига овоз бераман»

Тумандаги барча ота-оналар шу мазмунда хат олдилар. Кимнинг боласи мактабда укиса, калбига фарзандининг хати оркали, сайлов хакидаги гоя кириб борди»

(«Ойкорнинг ок тонглари», М. Анорбоев, «Сангзор нашриёти, 2000 йил»)

Уша пайтларда Бахмал тумани хокими булган Муса Анорбоевнинг бу ташаббусини, махаллий хукук химоячилари «Бу – болаларнинг онгига эгалик килишдан бошка нарса эмас» дея бахолашганди.

Уларнинг бу эътирозларига Муса Анорбоев, матбуот оркали, купчилик кишлоклардаги оилаларга кундалик матбуот нашрлари етиб бормаётганлиги сабабабли, укувчилар ва уларнинг ота оналари уртасида шундай ёзишма ташкил этилганлигини айтиб, жавоб берганди.

Орадан йиллар утди. Муса Анорбоев хозир Жиззах вилоятининг хокими. Унинг бу лавозимга етишига, унинг юкоридагидек «ташаббуслари» катта ахамият касб этгани, бугун сир эмас.

Энди Муса Анорбоев олдида яна бир мухим синов турибди. У хам булса, шу йилнинг охирида булиши кутилаётган президентлик сайлови.

Шунинг учун булса керак, Муса Анорбоев хозирдан бу сиёсий тадбирга тайёргарликни бошлаб юборган куринади.

Агар у бу синовдан хам утиб олса, мартабаси бундан хам кутарилиб, бирорта вазирлик курсисига эга булиб колиши хам мумкин – да!

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: