She’r-dil izhori

Насрулло Саййид

Бир хат ёзди ота болага.

(Киргизларнинг «Хат жазди ота болага» кушигига пародия)

Бир хат ёзди ота болага,

Белкуракни бир муддат куйиб,

Кулда калам, олдида когоз,

Пешанадан тер келар куйиб:

Яхшимисан, эй болагинам,

Юртимиз тинч, хамма омонми?

Согми мени жон- онагинам,

Юборган пул борми, тамомми?

Бир хат ёзди ота болага,

Мардикорда, бироз дам олиб,

Кулда калам , олдида когоз,

Кузларига бир оз нам олиб:

Укаларинг мактаб боргандир,

Оёгида кийими борми?

Ховлидаги битта сигирни,

Соттингларми ё хали борми?

Бир хат ёзди ота болага,

Русияда урмонда туриб,

Кулда калам, олдида когоз,

Бир кул билан чивинни куриб:

Онанг калай, хали тетикми,

Чиккандир- у, касалхонадан?

Хабар олчи, углим бир бориб:

Ёпилган, бизни корхонадан.

Бир хат ёзди ота болага,

Жуда совук, Сибирдан туриб,

Кулда калам, олдида когоз,

Нимагадир, лаблари куриб:

Болам айтадиган гаплар куп,

Лекин ишламасам булмайди.

Борардиму, Ватанга кайтиб,

Билсанг болам, кунгил тулмайди.

Бир хат ёзди ота болага,

Согинчини айтмокчи- максад,

Кулда калам, олдида когоз,

Афсус, хатда ёзилмас хасрат…


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: