Savol…Javob…

Туркия модели?

САВОЛ׃ Ўзбекистонга Туркия модели тўғри келади деган гапларни айтишмоқда. Туркия модели ўзи нима? (Сухроб).
ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃
Агар Туркияни яхши билмаган одам шундай бир гапни айтса, уни тушунаман. Чунки ҳали Туркияни яхши билмаган пайтларимда мен ҳам шундай деб ўйлардим. Аммо Туркияни ичдан ва ташдан яхши билган одам бу гапни айтса, у ҳолда сиёсий чайқовчилик бўлади. Нега?
Туркия заиф парламент, заиф бош вазир, заиф президент, заиф қонунлар, заиф халқ ва КУЧЛИ АРМИЯ бошқарувидаги давлатдир.
Гап бу ерда аҳолисига нисбатан Туркия дунёдаги энга катта армияга эга эканлиги ҳақида бораётгани йўқ. Гап мамлакатни бошқариш ҳақида бормоқда. Туркияни том маънода ҳарбийлар, хавфсизлик кучлари бошқаришади. Яқин ўтмишда агар сиёсатчилар қулоқ солишмаса, давлат тўнтариши қилиб, уларни дорга тортишган. Шундан бери дорга тортилмаслик учун сиёсатчилар ҳарбийларга қулоқ солишади. Агар улар халқ томонидан сайланган Бош вазирга, “кет” ишорасини қилишса, бош вазир дарҳол истеъфо беради.
Гап шундаки, Туркиядаги ҳарбийлар асосан дунёвий миллиятчилар орасидан етиштирилади ва демократик давлатларда таҳсил оладилар. Улар диндан узоқ турадилар ва дунёвий тузумни ҳимоя қиладилар. Бугун Туркияда демократия, сўз эркинлиги ва ҳоказолар қонунларда белгилангани учун эмас, балки ҳарбийлар шундай истаганлари учун мавжуд.
Бу эркинликларнинг чегарасини ҳам ҳарбийлар миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан дея чеклай оладилар. Агар ҳарбийлар шундай тутиб турмасалар Туркия деган давлатдан парча ҳам қолмаслиги мумкин. Чунки Туркияда халқ кескин фарқ қиладиган қутбларга бўлинган, жиддий муаммолар билан юзма-юздир. Бу эса доим парламентда ўз аксини топади, яъни ҳамма ҳар томонга тортади ва қонунлар заифлигининг боиси ана шунда.
Туркия парламенти бир нечта турли қарашдаги партиялардан ташкил топгани учун аксарият овоз талаб этилган нуқталарда оддийгина қонунларга ҳам ўзгартириш кирита олмайдилар.
Туркия моделини Ўзбекистонга тадбиқ этадиган бўлсангиз, бунинг бугунги режимдан фарқи жуда оз бўлади. Ҳозир ҳокимият Каримов қўлида. У пайтда эса, ҳарбийлар қўлига ўтади. Битта танқиддан кейин осмонга сачрайдиган бизникилар дарҳол баҳона топиб, покистонлик генерал Парвез Мушарраф каби ҳокимиятни босиб оладилар. Яна ўша гап. Ит ётиш, мирза туриш.(Manba: www.jahongir.org).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: