Birdamlik chaqirig’i

МАЪНАВИЙ ҚЎЛЛАШ ҚЎЛИНГИЗДАН КЕЛАДИ!

Халқимиз минг йиллар бўйича қутлаб келаётган Наврўз байрами – 21 март яқинлашмоқда. Қадимдан қолган анъаналаримизга мувофиқ, Наврўз қалбларга шодлик, умид ва ишонч олиб келган. Хўш, бугун ҳам шундай бўлмоқда, дея оламизми?

Мустақиллик давридан кейинги ўтган 15 йилга назар солсак, шодлигимиз ярим, келажакка ишонч ва умидлар куз хазони каби сўлган. Мамлакатимизнинг ўн минг-юз минглаб ишсизлар армияси, яқиндагина биз билан ривожланиш даражаси бир хилда бўлган республикаларда бир бурда нон илинжида, қулдан ҳам баттар аҳволда, энг қора ишларни бажариб юрибди. Шаҳарларимизда бир кунлик иш қидирган эркак ва аёл мардикорлар, бола-чақа қорнини тўйдириш учун аҳлоқий қадриятлар ва номусни бир четга йиғиштириб қўйиб, ўз танини сотаёган аёллар…

Мустақиллик ўзбек халқи бошқаларга қул бўлиши, аёллар баданини пуллаши, ер ости ва ер усти бойликларимиз миллатни сотганлар томонидан талон-тарож қилиниши учун эълон қилинганмиди? Мустақилликнинг дастлабки йилларида президент Ислом Каримов “1994 йилнинг сентябр ойига келиб, халқим фаровон яшай бошлайди” деб ваъда қилмаганмиди?

Наҳотки, бу ишлардан ўзбекнинг ори келмаётган бўлса?! Аччиқ ҳақиқатни англаб етиб, адолатсизликларга қарши бош кўтариш вақти келганини қачон тушуниб етамиз?! Бизга ташқаридан биров келиб, муаммоларимизни ечиб бермайди. Ўзбек халқи бошқа халқларга қул бўлиш учун яратилмаган!

Кимлардир адолатсиз тузумга қарши бош кўтариб чиққанида, халқ уларни қўллаб-қувватлашга қодир бўлиши зарур. “Бирдамлик” ҳаракати эса митинглар, пикетлар, намойишлар ва фуқаровий бўйсунмаслик каби нозўравон ҳаракатлар орқали озодликка эришиш йўлини танлаган. Биз бирорта кишининг, ҳатто, бурни қонашини ҳам хоҳламаймиз. Лекин, куч – бирликда эканини ҳисобга олиб, халқимизни бу ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлашга даъват қиламиз.

Бунинг учун, биз амалга оширадиган фаолиятлар ўтказиладиган жойларга барчани таклиф қиламиз. Бизни қўллаб-қувватлаш учун оқ рангли ҳар қандай кийим-бош ёки бош кийимли бўлишингиз ва тадбирлар ўтказиладиган жойга келишингизнинг ўзи етади. Сиз бунга қодирсиз!

21 март куни соат 12.00 дан 13.00 гача Тошкентдаги Хадра майдони (цирк биноси)нинг рўпарасида “Бирдамлик” ҳаракати фаоллари ва мухолифат вакиллари митинг ўтказишни режалаштирмоқда. Оқ ниятли ҳаракатимизни байрамона кийинган оқ формали ички ишлар органлари ходимлари ҳам қўллаб-қувватлашига умид қиламиз.

Барча ватандошларимизни митингга даъват қиламиз!

“Бирдамлик” ҳаракати

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: