Diktatura manzaralari

Ўйнашмағин Гулнор билан…
Жалолиддин, Тошкент
Тошкентда Хоразм мафияси Гулнора Каримова билан рақобатлашиб, санъат оламини қўлга олаётган бир пайтда, Хоразмнинг ўзида иқтисодий соҳадаги мафия орасида қонуний разборка кетмоқда.
Гулнора Каримованинг Хоразмда иқтисодий илдиз отиши билан бу ерда битта мафиянинг ўрнини иккинчиси олмоқда. Эскилар қамалиб, янгилар пул санашга киришмоқдалар.
Қамалганлар орасида вилоят ҳокимининг иқтисод бўйича ўринбосари бўлган М. Шарипов ҳам бор. У давлат ҳисобидан қарийб бир миллиард сўм ўмарди дея зиндонбанд этилган.
Хоразм вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи У. Исмоилов, бошқарма бош ҳисобчиси Р.Ражабова ва «Урганч принт колор» масъулияти чекланган жамияти директори А. Қодировлар ҳам қамалиб кетишди.
Урганчтрансгаз идораси директори, шовотлик шоввоз Зафар Ботиров бўлса, 130 миллион сўмлик солиқни тўламай ва бунинг устига сирли равишда Ашгабатга қатнаб, Ўзбекистонда йиққанларини Туркманистонда сақлаган. У энди қамоқда, моли мулки эса авлоқда.
Хоразм вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи” ширкати директори Р. Йўлдошев бўлса Хива, Гурлан, Урганч туманларидаги коллежларда бажарилмаган ишлар учун 300 миллион сўм атрофидаги пулни ўмарган дея қамалган.
“Хоразм автойўл” бошқармаси бошлиғи В. Полвонов ва яна бир қанча казо-казолар ҳам судга тортилган.
Бу ҳали хамир учидан патир эканлиги айтилмоқда. Бундан кейин навбат Хоразмнинг Тошкентдаги мафиясига келиши тахмин қилинмоқда.
Шунинг учун ҳам хоразмлик ашулачилар “Ўйнашмағин Гулнор билан, Гулнор урар минг нор билан” деб ашула айтишмоқда.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: