Nasr

Булиб утган вокеа асосида ёзилган

Эгасини топмаган мактуб

“Ассалом алейкум Ойи, Дада.
Мактубимни укиётган экансизлар демак мен оламдан утган эканман. Доктор Тулкин акадан шуни сурагандим.
Сизлар мендан умрим оз колганини, тез орада улишим аниклигини яширишга харакат килардинглар, мен эса буни сизлардан аввал билганман. Турмадан шунинг учун вактидан аввал жавоб берганди. Лекин умид килардим…
Бундай хатларни нечтасини ёзиб, неча марта йиртиб ташладим. Лекин ёзмасам хам булмасди, сабабини ёзиш давомида тушунтириб борарман.
Биринчи сабаби, дада, сизни хаётлигимда ишонтира олмаганим – хакикатан хам хеч кандай гунохсиз камалганимни айтиб.” хеч кандай айбим йук” деб минглаб бор кайтарганимга карамай, Сизнинг “бекордан бекорга давлат хам айбсиз одамни камаб юборавермас, ичкарида узинг тан олиб кул куйиб берибсанку” дея жавоб беришингиз ва хатто улимим олдидан хам сизни ишонтира олмаганим менинг юрагимда колганди ва бор гапни айтиб тушунтириб кетмасам Сиздан норози булиб кетган булиб колармиканман деган андиша булса, бошка сабаблари хам бордир, хатимни укиб узларингиз тушуниб оларсизлар.
Дада, биламан, Сиз хам, ва айникса ойим мен хар кандай жиноятчи булган такдиримда хам мени кечирган булардинглар ва мен уша-уша сизларнинг ёлгиз эркатойларинг булиб колаверардим. Лекин камалгунимча сизларга бирор гап текизмагандим, камалганимда хам гунохсиз камалдим, ва сизлар кечиришинглар керак булган иш килмагандим. Хатни укиётганингизда мен худо олдида жавоб бераётган буламан (балки шу хатим учун жавоб берарман). Дада, Сизни биламан, агар яна мен билан гаплашишингизни имкони булганда ” сен жуда художуй булиб номоз хам укимасдинг-ку, худони эслаб колибсанми?” деган булардингиз, лекин улаётган одам худодангина умид килиб коларкан, унга ишонишни хохлаб коларкан, акс холда нега дунёга келдим? 19 ёшимда тухматга ва кийнокларга дуч келиб, 2 йил аъзобланиб 21 ёшимда улиб кетишгами?
Мени ментлар ИВС*га кандай олиб кетганини узларинг эшитгансизлар, лекин у ерда нималар булди, нима учун орадан бир хафта утгач менга юкланаётган барча айбларни тан олиб кул куйиб бердим? Бу хакда сизларга кисман айтиб берганман, баъзиларини айта олмаганман.
Эсингизда булса мени тунги соат 1 ларда дустим Равшанникидан у билан биргаликда олиб кетганди, видео куриб утиргандик. Ушанда мен кушнимизникига угри тушганини ва кушнининг хотини мендан гумон килгани учун олиб келишганини билмасдим. Иккитаси мени соат 4гача сурок килишди, нима булганини айтмай, бугун каерларда булганим ва нималар килганимни ёзиб беришимни талаб килишди. Ёзиб бериб уйингга кетасан дейишди. Мен эсимга тушганини хаммасини ёзиб бердим. Улардан Кобил деган бир гавдали барзангиси ёзганларимни укиб куриб “фалончи кушнингникига кирганмидинг?” деб суради. Мен хакикатан хам уларнинг эшиги олдида гишт куяётганимизда сув ичгани кирганимни эслаб “ха, сув ичгани киргандим” деб жавоб бердим. “Унда нимага ёзмадинг?” деб суради. Мен ” эсимда турибдими?” дедим. У менга когозни кайтариб бериб, ” ма, кушнимникига хам киргандим” деб кушиб ёзиб куй деди. Мен когозни олдим-да, хаёлимга хар хил гаплар келиб “кундузи соат 3 ларда Саломат деган кушнимизникига сув ичгани киргандим” деб ёзиб бердим. Шунда уша Кобил:
-Нимага кундузи кирганман деб ёздинг – деб суради
-Кундузи кирганим учун кундузи кирдим деб ёздим-да – дедим.
Кобил шеригига караб:
-Курдингми буни айёрлигини, узини хеч нарса билмагандек килиб курсатяпганди, мана, хаммасини билади, шу кирган – деб жагимга бир мушт урди. Йикилганимдан кейин яна тепкилашди. Шунда уларнинг сурогидан кушнимиз Саломатникига угри тушганини билдим, мен киргандим деб ёзиб берасан деб мажбур килмокчи булишди. Сунг сен билан эртага бошкача гаплашамиз, бу хали холва деб устки кийимларимни хам бермай битта камерага тепиб тепиб олиб кириб ташлашди. У ердаги совукдан умуман ухлашнинг иложи йук эди. Узимни “дадам билган булсалар эртага харакат киладилар, балки эрталабгача хакикий угрилар кулга тушиб колар” деб овутиб бир амаллаб тонг оттирдим. Соат 8 да бир кружка кайнаган сув билан бир бурда нон беришди, сув ва нонларни таркатаётган бола мени куриб (у 10 суткага камалганлардан экан) “ох-хо, роса бежабдику” деб нимага камашганини суради, “угрисан дейишяпти, лекин мен угирламаганман” десам “буларни кулига тушмагин, тушганингдан кейин тан олдиради, бирорта гапинг ё хатинг булса менга айт, етказаман” деди. Ундан бу ердалигимни Сизга етказишини сурадим. Лекин хабарим сизга етиб бордими йукми, 5 кунгача билмасдим. Шу 5 кунда менга дузах азобини беришди. Уришди, кулимга наручник кийдириб дераза панжарасига осиб куйишди**, шу холда тепишди, тухумимни кисиб кийнашди. Хаммасини уша Кобил билан ундан хам ифлосрок, роса огрик утганда додласанг кузингга масхара килиб тикилиб куладиган Гофир килди. Нимасини ёзаман, 4 кун бир хилда утди. Улар одатда сурокка кеч соат 5-6 ларда келиб ярим кечадан утганда кетарди. Факат уларгина эмас, бошка терговчилар хам “синдиргунча” шундай ишлашар экан.
4- куни сурок кила туриб, Кобил ” мана, шеригинг тан олди, сен хам ёзиб беравер узингни кийнамай” деди. Мен ишонмадим. Шунда Равшанни олиб келишларини буюрди.Уни куриб куркиб кетдим, юзи шишиб кетган, бурни кашка, мени куриб йиглаб юборди. “Жон ошна, мени мажбур килишди, кут килиб куямиз деб биттасини олиб киришди, огзингга хам тикаман деди” деб йиглади. Кобил уни чикариб юбориб, менга яна яхшиликча ёзиб беришимни, уйлаб куришга бир кун вакт беришини ва кейин узимдан куришимни айтиб, камерага чикариб юборди.
Мен сизнинг харакат килаётганингизга ишонардим, хар куни тонгни бугун дадам адвокат топиб киргизиб юборсалар керак деган умидда кутиб олардим. Эшитгандим, яхши адвокат топиш кийинлигини, лекин мени хизбут деб камамагани учун менга оддий бир адвокат, ментлар шу ерда “боглаб” куйган, хатто дабдала булиб кетган юзимни куриб хам пинагини бузмайдиган “дежурний” адвокатни эмас, мени тарафимда турувчи бир ИНСОНни кутардим. Шу ментхонада холимни Сизларга етказа оладиган битта инсонга зор булдим.
5 – куни Кобил негадир эрталаб келиб сурокка чакирди. Сурок хонасига киришим билан у “хуш, уйлаб курдингми?” деб суради. Мен уйлаб курганимни, тан оладиган хеч кандай гунохим йуклигини айтдим ва “Сизни хам менга ухшаган укангиз булса керак, мен хам уша укангизга ухшаган бир инсонманку, нега мени шунча урасизлар, бу гаплар тухматлигини узингиз хам биласизку” деб ялиндим. Шунда у:
– Агар укам санга ухшаганида уз кулим билан бугиб улдирардим – деб соткада телефон килиб Гофирни чакирди. Гофир купинча уйига кетмай ИВСда колишини эшитгандим, бугун хам 10 минутга колмай уйкудан кейин ковоклари шишган холда кириб келди. Кириб менга каради ва “яна кайсарлик киляптими?” деб суради ва “бунга анави нахангни чакириш керак, кут килиб куйиш керак бу угриваччани, хабарини таркатиб юборсак зонада хам зекларга Наташа булиб юраверади” деди. Мен ментларга ишлайдиган наханг лакабли бир педераст борлигини, ментларни буйруги билан куп болаларни “петух” килиб куйганини ва Равшанни олдига хам ушани киргизишганини билгандим, куркиб кетдим. Лекин барибир кул куйиб беришга унамадим, уни факат кечкурун ишга солишларини хам билардим, хозир вакт эрта, балки дадам тайинлаган адвокат бугун келиб колар деб умид килдим. Гофир ишшайиб туриб “балки нахангни кутиб утирмай узим кут килиб куя колайми, лекин мен килганимда хам мана бу дубинкани тикаман, ёткиз буни” деди. Каршилигимга карамай мени полга ёткизишди ва Кобил устимга утириб ушлаб турди, шимимни ечмокчи булишди, мен тинмасдан тепиб харакат килавергандим, Гофирни жахли чикиб сукиб оёгимга утирди-да товонимга дубинка билан ура бошлади, Кобил сочимдан ушлаб бошимни полга урди. Миям хозир отилиб чикиб кетади деб уйладим, негадир узимга узим илдизига болта урилаётган дарахтга ухшаб кетдим ва хушимдан кетиб колибман. Сув сепиб, бетимга уриб хушимга келтиришди ва сен билан кечкурун гаплашамиз деб камерага чикариб ташлашди.
Дада, уша куни адвокатни топиб бугун жунатишингизни камерада худодан йиглаб сурадим. Ташкарида кандайдир овоз келса кормушкага*** югурдим. Овкат таркатадиган болалардан хар бир келган одам хакида сурадим. Энди мен учун эрта, суд йук эди, мен учун факат бугун кечкурун бор эди, уни аклдан озиш даражасидаги вахима билан кутардим. Болалар хам буни тушуниб, нима гап булса шипшитиб кетиша бошлади. Ментларнинг орасида хам тош котмаганлари бор экан, конвой бир мент “агар бола керак булса тезрок харакатингизни килинг, хеч булмаса жинни булиб колади” деб узини танитмай сизларга телефон килиб куйганини айтиб, далда бериб чикиб кетди. Уша ерда булган вактим давомида мен учун энг яхши хабар шу булди – энди Сиз мени каердалигимни биласиз, энди куткариб оласиз.
Шунинг учунми, кечга якин кормушка олдида туриб бир неча марта кимлардир фамилиямни тилга олганларини эшитиб колганимда мен ёрдам етиб келганини тушундим ва йиглаб юбордим. Камерадан туриб “мен шу ердаман” деб бакирдим. Ташкаридан уша яхши пойлокчи мент кирди-да ” сени шу ердалигингни хеч ким яширяпгани йук, узингни бос, хунграма”, деб чикиб кетди. Жуда хурсанд эдим, лекин яна негадир томогимга йиги тикилиб келарди.
Келган адвокат эмас, айтишича сизнинг синфдош дустингиз милиция майори Ботир экан. Ундан сиз мендан хабар олишини ва ёрдам беришини илтимос килган экансиз. Адвокат келганидан хам купрок суюндим, хозир хамма муаммоларни хал килиб чикариб юборадигандек эди назаримда. Булган ишларни барчасини гапириб бердим . Хамма умидим унданлигини, хеч кандай айбим йуклигини, Кобил кийноклар билан менинг буйнимга куймокчилигини айтдим. У гапларимни эшитар экан, борган сари ковоги осилиб борди ва бирор соатда кайтишини, сурокда узи хам булишини айтиб чикиб кетди.
Мен шу ерга тушганимдан буён чикиб кетишимга ишонганим холда биринчи марта енгил нафас олдим, ва сурокка чакирганда куркмай чикиб бордим. Кобил билан Гофир нималарнидир гаплашиб утирган экан, кириб боришимга Гофир “Малла (Ботирни лакаби шундай экан) сенинг киминг булади?” деган савол билан кутиб олди. Мен хар эхтимолга карши бироз ёлгонламокчи булиб “Кариндошим” деб юбордим. Шунда Кобил “Унда икковимиз хам кариндош эканмизда, хе санга ухшаган кариндошни онасини …” деганича бикинимга каттик тепди. Кутмаганим учун узимни бироз булса хам олиб коча олмай колдим. Назаримда бикинимда нимадир узилиб кетгандек булди, куз олдим коронгилашиб хеч нарсани билмай колибман. Узимга келганимда Кобилнинг овози жуда узокдан эшитилди: “бир ошнангиз учун каръерамни харом килмокчимисиз, ман уже доложит килиб булганман, тушунасизми”. Сунг дустингиз Ботирнинг овози эшитилди: “шунчалик хам урасанми, адог килибсанку болани, огзидан кон келиб ётибди-ку”. Кузимни очганимда Ботир менинг ёнимда чуккалаб утирарди, лекин кузи Кобилда экан. Кобил “Сиз аралашмасангиз мен буни огзига с…. боласини олиб булса хам тан олдираман” деб бакирди ва менинг узимга келганимни куриб колди. Буни Ботир хам курди, менга бироз тикилиб тургач, Кобилга – “майли, аралашмайман, лекин сан айбловдан боскинчиликни олиб ташла” – деди ва менга караб гапини давом эттирди: -Милиса халкини онасини с…., узимни жияним, ишга узим олиб кирганман, гапим утмади. Даданг менга кечрок айтиб колди, Жалолободда командировкада эдим. Лекин судда харакат киламан, судьялар купи таниш, шартли килиб чикариб оламиз, сен протоколга кул куйиб беравер, булмаса сени бир нарса килиб куяди бу ифлос, буни яхши биламан.
Дустингизни мен бошка курмадим.
У чикиб кетаётганида мен беихтиёр бошимни кутариб урнимдан турмокчи булдим, лекин бикинимдаги кескин огрикдан додлаб юбордим. Кобил менга караб ” менга кара, бунака номерларинг манга утмайди, нима килай, нахангни чакирайми ё кул куйиб берасанми?” деб бакирди. Мен энди негадир куркканим хам йук, бошим айланар, кунглим айниб, бикиним каттик огриб хамма нарса аралашиб кетган, факат мени тинч куйишларинигина истардим, бошка хаммаси мен учун бефарк булиб колганди. Ётган жойимда кул куйиб бердим. Шундан кейин мени Гофир иккаласи кутариб камерага олиб чикиб куйишди. Зулматга чукиб кетгандек булдим.
Яна огрикдан узимга келдим. Ёнимда бир одам чуккалаб утириб, бикинимга кули билан босиб кураётган экан. Икки кадам нарида эса Кобил турарди. У одам врачлигини тушундим, лекин негадир халат киймаганди.
Шундан сунг судгача 1 ой давомида менга яхши карашди, система укол килишди, даволашди. Уйдан келган овкатларни хам олиб кириб беришди. Факат эсингизда булса бир марта хам учрашувга рухсат бермади, сабаби кукарган жойларим узок вакт билиниб турди. Этим ёмонлигини, ёрилган жойим хам кийин тузалишини билардингиз. Бикинимдаги огрик эса хатто суд кунларида хам тула утиб кетмаганди. Бу огрик хозир хам бор, мени упка касали – сил эмас, шу огрик олиб кетяпти, назаримда ушанда тепганида жигаримни уриб куйган экан.
Мен ёзмокчи булган нарсаларимни барини ёзиб булдим. Зонадаги ит хаётини ёзишга хожат йук. Факат бир нарсани айтиб куяй – давлат бекордан бекорга камар экан ва унакалар зонада тикилиб ётибди.
Яна бир гапни айтиб куйишим керак, уша дустим деб юрганингиз мент Ботирнинг сизга айтгани – мен хамма нарсани узим тан олганим хакидаги гапи ёлгон. У менга хеч кандай ёрдам хам бермаган, аксинча унга ишониб куймаганингизда адвокат топармидингиз ва хаммаси бошкача булармиди.
Дада, хатимни кайта укиб чикиб бир хато килганимни курдим – яна аввал ойимни ёзибман, кейин Сизни . Зонадан хат ёзганимда хам шундай килган эканман, роса хафа булиб “аввал дада кейин ойи деб ёзсанг булмайдими, ё сен учун оилада ойинг биринчи уринда турадими?” деб хат ёзганингиз эсимда. Лекин яна кайтадан ёзишга вактим хам колмагандир деб уйладим. Бунинг учун кечиринг. Мендан рози булинг.
Умидани туйи булганини эшитдим, уни жуда яхши курардим. Сунгги умидим хам кетди.
Бирорта кизни кулини ушламагандим….
Мактубдаги бундан кейинги жумлалар куюк килиб учириб ташланганди, баъзи харфларнигина ажратиш мумкин эди.
Тулкин ака дафтардаги мактубни бир неча кайта укиб чикди. Рашиднинг улимидан 2 кун аввал муковалари скотч билан ёпиштирилган, вараклари йиртилаверганидан юпка булиб колган ушбу дафтарни унга бераётиб, “дохтир, мен улганимдан кейин бир оз вакт утказиб шу хатни дадамларга бериб куйсангиз, илтимос” деяётган синик овози кулокларига яна эшитилгандек булди.
У сил касалликлари шифохонасида 26 йилдан буён ишлар, жуда куп касалларга ёрдами теккан, лекин уларнинг купчилигини эслай хам олмасди. Дадаси олиб келган бу йигитни эса келган соатидан бошлаб эслаб колганди. Унинг рангида нотабиий сариклик куриниб турар, бироз унг томонга букчайганича унг кули билан бикинини авайлабгина босиб турарди, шу сабаб унинг дадаси Махмудга биринчи саволи “Углингиз сарик билан огримаганми?” дейиш булганди. Рад жавобидан кейин хам миясидан “барибир текширтириб куриш керак” деган фикр утганди.
Лекин кейин Рашиднинг касаллик варакаси билан танишиб чиккач, айникса ИИБдан кайта -кайта келишиб, ёрдам беришга тайёрликларини билдиришгани, лекин ташхис шундай колгани маъкул булишини писанда килиб утишларидан у баъзи нарсаларни тахмин билан тушуниб улгурганди. Йигит хакикатан хам сил касали билан огриган, упкасида доглар бор, лекин унинг хаётига хавф солаётган касаллик бу эмасди. Тулкин ака йигитда цирроз, жигар куришини аниклади, ва ИИБ ходимларининг очик-ойдин дукларидан сунг уни бошка касалхонага утказмагани холда жигар куришидан хам даволай бошлади. Бунинг учун узининг танишлари шу соха мутахассисларини бир неча бор касалхонага олиб келиб уларни маслахатларини олди, уларнинг касални тезлик билан ихтисослашган касалхонага утказилиши хакидаги талабларини “бу йигит силнинг юкумли фазасида эканлиги” хакидаги келишмаган бахона билан рад килди. Лекин унинг барча харакатлари зое кетди, энди кеч булганди. Рашид вафотидан кейин эса биринчи навбатда отаси Махмуд углини паталоганатом текширишига каттик каршилик курсатди, ёрдирмайман углимни деб туриб олди, милициядан келганлар эса хамма когозларни узлари хал килиб беришларини айтиб жасадни бериб юборишга “кундиришди”.
Тулкин ака зиёли инсон эди, шу билан бирга эскичага хам хурмат билан карар, васиятномани качон топшириш хакида куп уйлади. Рашид васиятномани сабабсиз унга бермаганини тушунарди, ва кеча унинг кирк маросимига дуо-фотиха килиб келиш бахонасида бориб мактубни хам топшириш фикрида Махмудларникига бориб кутилмаган холат устидан чикди – у аввал куриб кирк маросимига йигилганлар деб уйлагани махалла ахли Махмуднинг фотихасига йигилганлар булиб чикди. Уларнинг узаро шивир – шивири бир нарса хакида – Махмуднинг юраги ёлгиз фарзанди улимини кутара олмагани хакида борарди. “Угри булса хам барибир фарзанд фарзанд эканда, дадасини хам адог килди, хай, хаёт шу экан, икковини хам аллох узи рахматига олган булсин, келинга кийин булди, 40 кунда хам углидан, хам эридан ажралди” деб гапини тугаллади бир тупорирок кария.
Бировнинг хатини очиб укиб куришга мажбур булган Тулкин ака кеча уни Рашиднинг онасига ташлаб келавермагани учун худога шукур киларди – бу унга хам укилган улим хукми булармиди балки.
Ёнма-ён жойлашган икки кабр устида килган тиловатидан сунг у хат узига хам тегишлилигини, дадаси улибдику деб хатни ёкиб ташлаш мархум рухини сотиш эканлигини, бу оила бошига тушган кургуликлар борган сари оммавий булиб кетаётганлигини, Узбекистонда урта асрга хос тизим пайдо булгани, буни сабаблари хакида уйларди. Ва Рашиднинг хат ёзиши сабабини тушуниб етгандек булди – Рашид факат узини номини оклаш учун, ёки узини котилларини жавобгарликка тортиш учун ёзмаган бу хатни, Узбекистонда ментларни жавобгарликка тортишнинг имкони йуклигини у яхши тушунган. Бу хат Рашиднинг факат уз отасига эмас, балки узи каби фарзандлари, ака укалари нохак камалиб кетган минглаб инсонларга, халкка каратилган сунгги фарёди эди. Тулкин ака шу кабрлар ёнида туриб мактубдаги учириб ташланган жумлаларнинг маъносини тушуниб етди: ДАДА, СИЗ ДАВЛАТ БЕКОРДАН БЕКОРГА КАНЧАДАН КАНЧА ИНСОНЛАРНИ КАМАГАНИНИ БИЛАРДИНГИЗ-КУ. УЗОК ВАКТДАН БУЁН МИЯМНИ БИР ФИКР БУРМАЛАРДИ – СИЗ УЗИНГИЗНИ АТАЙИН МЕНТЛАРГА ИШОНГАНДЕК КИЛИБ КУРСАТИБ ЮРГАН ЭМАСМИСИЗ? ЧУНКИ МЕН СЕНЛАРГА ЭМАС, УГЛИМГА ИШОНАМАН ДЕГАНИНГИЗДА МЕНТЛАРГА КАРШИ ЧИКИБ МЕНИ ХИМОЯ КИЛИШИНГИЗГА ТУГРИ КЕЛАРДИ. СИЗ ЭСА УЗ ФАРЗАНДИНГИЗНИ ХИМОЯ КИЛИШГА КУРКДИНГИЗ.
Тулкин акани Рашиднинг улим олдидаги унсиз нигохи таъкиб килар, энди у нигохнинг маъносини яхши биларди, бу нигохда унга нисбатан хам хакли таъна яширинганди.
Менинг жувонмарг булишимга кимлар сабабчи? Факат ментларми?
” …нега дунёга келдим? 19 ёшимда тухматга ва кийнокларга дуч келиб, 21 ёшимда улиб кетишгами?… ”
Умидани жуда яхши курардим….

Мактубни ШОҲ МАРДОН оққа кўчирди.

One Response

  1. Bu maqolani o’qib yig’ladim, ich-ichimdan yondim! Axir bu mentlarni ham ona to’qqandir? Nega ular bunchalar vaxshiy hayvondan ham battar harakat qilishadi? Yoki bugun butun O’zbekiston paranoya kasaliga duchor bo’lganmi?
    Mentlarga: axir sizlar ham Allohdan qo’rqinglar, bir kun kelib uning oldida hammamiz javob beramiz! Boshqalarni qiynoqqa solganda o’z onalaringiz, bolalaringiz, ayollaringiz, aka-ukalargiz ko’z oldingizga kelsin! Siz ham odamdan yaralgansiz-ku! INSOF, INSOF ber bularga! Umida.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: