Diktatura manzaralari

«БИРДАМЛИК» ҲАРАКАТИ ФАОЛИ ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ

2007 йил 21 февраль куни кеч соат 22 да “Бирдамлик” ҳаракатининг фаоли Фахриддин Бердиев босқинчилик ва бошқа бир қанча айблар билан Шаҳрисабз туман ички ишлар бўлими (ТИИБ) ходимлари томонидан қўлга олинган.

“Бирдамлик” ҳаракатининг бошқа бир фаоли Муқаддам Маманазарованинг (тел. +99875 5229511) айтишича, унинг ўғли Фахриддин Бердиев ўзининг сиёсий фаолияти учун қамоққа олинган. Онанинг сўзларига қараганда, Фахриддин ҳеч қандай ноқонуний ҳаракат содир этмаган. Қўлга олингандан кейин, у қаттиқ дўппосланган, етказилган зарбалар оқибатида юзи таниб бўлмайдиган даражада жароҳатланган. Унга нисбатан тазйиқлар тинмай давом этмоқда. Шу тариқа, иқтидордагилар Шаҳрисабздаги норозилик оловини куч билан ўчиришга уринмоқда.

Ўтган йили 8 декабрда Конституция кунига бағишланган митингни ўтказиш ҳокимиятдагилар томонидан тўсиққа учрагандай кейин “Бирдамлик”нинг бир қанча аъзоси, шу жумладан, Фахриддин устидан ҳам ТИИБ томонидан қаттиқ кузатув остида олинган. Фахриддин ўзига нисбатан чиқарилиши мумкин бўлган прововакциялардан узоқ туришга қанчалик ҳаракат қилмасин, ТИИБ ходимлари ўзларининг жирканч мақсадига эришди.

Ўтган 8 декабрга мўлжалланган митингнинг олдини олишда етарлича чора кўрмагани учун Шаҳрисабз туман ИИБ бошлиғи ўз вазифасидан бўшатилиб, ўрнига Қарши шаҳар ИИБ бошлиғи келтирилганди.

Ҳозирги пайтда Шаҳрисабз туманининг Тепарлик маҳалласига кўплаб ИИБ ходимлари ва провокаторлар ташланган. Атрофда бўлаётган воқеаларга қарамай, Муқаддам Маманазарова 8 март куни Шаҳрисабзда ўтказиш мўлжалланаётган митингга қатнашиш ниятида эканлигини изҳор қилди.

Қўлга олинган Фахриддин Бердиев 1974 йили Шаҳрисабз шаҳрида туғилган, уйланган, икки нафар фарзанди бор.

«Бирдамлик” ҳаракати матбуот маркази.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: