She’r-dil izhori

Насрулло Саййид

« Бирлашиш « хакида

Дунёда бир миллат бор, узига-бек, узи – хон,

Томирида окади Атилладан колган кон.

Хун колдирган бу халкка канча-канча Турк-хокон,

Балки булган бобоси канчасини – Угизхон.

Жингалак сочлиларда арабларнинг кони бор,

Кузининг кисиклиги Чингизхонга дахлдор.

Бурунни берган унга Искандар -юнон, «шохдор»,

Бу миллатда – масагет ва сакларнинг кони бор.

Серсоколлар чатишган форслар билан албатта,

Коп-коралар –хиндулар, кузига каранг- катта.

Хитой хам босиб олган, албат ёмон ниятда,

Шу учун бирлашмайди, бу халк керакли пайтда.

Найман, кипчок,кунгирот…Туксондан куп уруги,

Тарих бор хар бирида, кетган унинг довруги.

Бари дейди – уз конин – конларнинг энг улуги,

Кандай булсин бу халкнинг- ягона, битта туғи.

Ичида бор урисга ухшаб колган маллалар,

Айрим халкларга тортган, хатто «бодринг каллалар».

Турли конли элат- бу, турли «кушик-яллалар»,

Шу учун бирлашмайди, ухшамас «махаллалар».

«Бирлашиш»-гоясини хаммаси айтиб, юрар,

Лекин томирларида – хар хил кон окиб турар.

Хунга тулган юраклар, аникки хар хил урар,

Буни билган подшолар бир умр даврон сурар.

Фожеа- деманг буни, юрт битта- Узбекистон,

Юрт учун бирлашмокка, топилур албат имкон.

Узбекларда -хар хил кон, биттадур -лекин Макон,

Шу Маконни курайлик, тукмасдан бир томчи кон.

Бишкек.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: