Bugunning gaplari

Муҳаммад Бобур Маликов: Мухолифатни бирлаштириш ўз принципларимизга кўз юмиш ҳисобига бўлмаслиги керак

Сўнги пайтларда мухолифатнинг турли кучлари ўртасидаги муносабатлар яна ҳам кескинлашди. Андижон воқеалариан кейин, айниқса президент сайлови арафасида бирлашиш хусусида кўп гапирилса ҳам, амалда ишлар тескари томонга кетмоқда. Давом этаётган “сўз урушларидан” ҳамманинг ҳаёли паришон бўлиб турганда, яқинда Самарақандда демократия тарафдорлари ўртасида ҳақиқий жанг чиқишига сал қолди. “Ҳаракат” агентлигининг мухбири шулар хусусида “Озод деҳқонлар” партиясининг раиси, бир вақтлар Ўзбекистонда юқори мартабаларда (Олий Суд раиси, Адлия вазири, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси) ишлаб келган Муҳаммад Бобур Маликов билан суҳбат қилди.

Мухбир: Сиз ҳам демократ кучларни бирлаштириш учун чақириқлар қилганинигиз, сўнги йилларда шу йўналишда амалий ишлар қилишга интилганингиз, аммо натижа чиқмаганини ҳамма билади. Шундай бир пайтда Самарқандда “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят ва бошқа ҳуқуқ ҳимоячиларига “Эрк” партиясининг Салой Мадаминов фракцияси ва Марат Зоҳидовнинг одамлари бошчилигида ҳужум бўлганини қандай баҳолайсиз?

М.Маликов: Табиий, мен у воқеаларни кескин қоралайман. Бу ҳукумат одамларининг провoкацияси бўлганига ҳам шубҳа йўқ. Аммо ҳукумат демократик кучларни заифлаштириш учун ичимиздаги одамлардан фойдаланаётгани ҳаммамизни яна ҳам зийракроқ бўлишга чақиради. Охирги пайтларда йўқ бўлиб кетиш остонасига келиб қолган гуруҳларнинг, мен Салой Мадаминов ва Марат Зоҳидовларнинг атрофидаги гуруҳларни назарда тутмоқдаман, ҳукуматнинг провокацияларида иштирок этишларини уларнинг аламзадалиги билан изоҳлайман. Насриддин афандининг латифаларидан бирида айтилгандек, улар ўзлари ҳеч нарса қилишолмайди, қилганларини кўришолмайди.

Яна бир факт. Матбуотда Самарқанддаги ҳужумчиларнинг бошида Мадаминов ва Зоҳидовларнинг одамлари тургани очиқча айтилди. Аммо бу икки кишининг мум тишлаб туриши қизиқ. Ҳақиқий сиёсатчилар бундай қилмайдилар. Улар дарҳол ўз изоҳларини беришлари керак эди. Аслида, бу факт ҳам уларни фош қилмоқда.

Мухбир: Сиз охирги ойларда “Эрк” Партиясининг раҳбари Салой Мадаминовни қаттиқ танқид қилдингиз, унинг ўз манфаатларинигина ўйлаб, мухолифатни парчалаш йўлида қилаётган ишлари ва ҳукумат билан олиб борган “ўйинларини” очиб бердингиз. Хусусан, бу партиянинг рўйхатга олиниши Сиз Адлия вазири бўлган замонда Каримовнинг тўғридан тўғри буйруғи билан бўлганини ҳам айтдингиз. Маълумки, ўша вақтда “Бирлик” халқ ҳаракати ҳам рўйхатга олинганди. У ҳам юқорининг амри билан бўлганми?

М.Маликов: Йўқ, бу ерда аҳвол тамомийла бошқача эди. “Эрк”ни рўйхатга олишда Каримовнинг буйруғини бажаришга мажбур эдим. “Бирлик”ни рўйхатга олиш тамомийла менинг ўз ташаббусим, ва билардимки, бу нарса Каримовни қаттиқ ғазабга келтиради. Шу сабали “Бирлик”нинг ҳамма ҳужжатларини ҳар томонлама текширтирдим ва камчиликларни тузаттириб, сўнгра қонунлар доирасида рўйхатга олдиртирдим. Булардан “Бирлик” раиси Абдураҳи Пўлат хабардор. Ҳужжатлардаги камчиликларни тузатиш пайтида у билан бир неча марта учрашганмиз ҳам. “Бирлик” рўйхатдан олинган куниёқ Каримовнинг “қора рўйхатига” тушганимни жуда яхши биламан.

Шу хусусда бир нарсани алоҳида урғуламоқчиман. Баъзи одамлар, тўғрироғи ўша Салой Мадаминов ва унинг гумашталари, мени воқеаларни шунча вақт ўтгандан кейингина гапираётганимни рўкач қилиб, мени носамимийликда айбламоқдалар.Бу лўттибозликдан бошқа нарса эмас. Мен “Эрк” партиясининг қандай рўйхатга олинганини элчиликдан кетган кунларим бўлиб ўтган матбуот конференцияларидаёқ тилга олганман. Маслан, 1993 йилнинг декабрь ойида Вашингтонда АҚШдаги Турк ташкилотларининг Ассамблеяси бўлиб ўтди. Ўшанда ҳам менинг иштировимда матбуот конференцияси бўлган Унда Туркия парламентининг бир қатор аъзолари ҳам қатнашгандилар. Сўнгра улар менинг олдимга келиб, “Эрк” ва “Бирлик”нинг фаолияти билан таниш эканликларини, ҳатто раҳбарларини танишларини айтиб, “Эрк”нинг бу шаклда рўйхатга олинишидан, яъни бу партиянинг тузилишида Каримовнинг қўли борлигидан шошиб қолганларини билдиришган ва воқеанинг тафсилотлари билан қизиқишган.

Кейинчалик, “Эрк” қандай тузилишидан қатъий назар, ҳақиқий мухорлифат партиясига айланиб бораётгани учун, эски камчиликларни унутишга ҳаракат қилдик. Аммо, буни ўзича тушунган Салой Мадаминов ҳаддидан ошишга бошлади. Бунинг устига билиб билмасдан яна Каримов режимига ёқадиган ишлар қилабошлади, мухолифатни бирлаштириш йўлида тўсиққа айланди. Шу сабали, мен бу партия ва унинг раҳбарига оид тарихий воқеаларни қайтадан гапира бошладим.

Мухбир: Нима бўлганда ҳам, “Эрк” партияси ва унинг раиси Каримовнинг қаҳрига учради. Салой Мадаминовнинг ўзини сиртдан суд қилиб, 16 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм ҳам чиқартирдилар. Бу фактлар унинг ҳукуматга хизмат қилгани ҳақидаги иддаоларни рад этмайдими?

М.Маликов: Йўқ, рад этмайди. Каримовга бошқа одамлар ҳам сидқидиллик билан хизмат қилиб, кейин унинг қаҳрига учраганлар.

Булар ичида Исмоил Жўрабеков, Козим Тўлаганов, Темур Олимовлар бор, бошқалар ҳам бор. Уларнинг ҳаммаси Каримовга хизмат қилишди, кейин унинг калтагини ёйишди. Ёки Санжар Умаровни олинг. Мен вақти келиб бу хусусда кўпгина фактларни очиқлайман, аммо ҳозир бир оғиз сўз билан айтмоқчиман. У мухолифатни парчалаш, уни обрўсизлантириш учун Каримов истаган ишларни қилди, лекин бир-икки жойда қовун тушириб қўйган эди, қамоққа отилди.

Бошқалардан фарқли ўлароқ, Каримовнинг қаҳрига учрагандан кейин, Салой Мадаминов мухолифатга ўтгани ҳақида жар солди, чет элга чиқиб кетди. Юқорида айтганимдек, ўшанда у билан ҳамкорлик қилишни ҳам ўйладик. Аммо, вақт кўрсатдики, у биронта амалий иш қилишга қодир эмас экан. Айни замонда, у ҳали ҳам мухолифатни парчалашга, унинг бирлашиши йўлида тўсиқ бўлишга ҳаракат қилмоқдами, демак, у ҳали ҳам Каримовга керакли ишни қилмоқда. Мен уни тўғри йўлга солиш учун кўп уриндим, бефойда экан. Ҳозир у ҳақида кўпчилик томонидан айтилаётган “судралишга яратилган одам учолмайди” фикрига қўшиламан.

Бугунги мухолифат ичида Салой ва Марат кабилар борлигига қарамасдан мақсадим ҳали ҳам ўша: демократик мухолифатни бирлаштириш. Лекин, мухолифатни бирлаштириш асосий принципларимизга кўз юмиш ҳисобига бўлмаслиги керак. Шу сабабли мухолифатни бу каби одамлардан тозалаш – бирлашиш йўлидаги қадамлардандир.

Мухбир: Бу йил Ўзбекистонда президент сайловлари бўлади. Мухолифат ичида эса ҳали ҳам бирлик йўқ. Бундай шароитда нималар қилиш керак деб ҳисоблайсиз?

М.Маликов: Мавжуд шароитда мухолифатнинг бу сайловда иштирок этиш шанси жуда оз. Ғарб давлатларининг Каримовга таъсири йўқ ҳисоб. Аммо, барибир бу сайловолди кампаниясидан мухолифатнинг сафларини мустаҳкамлаш учун фойдаланиш, уни Салой ва Марат каби псевдодемократлардан тозалаш керак.

Кези келгани учун бир нарсани айтиб ўтмоқчиман. Мен Марат Зоҳидовнинг кимлигини жуда яхши биламан. Унинг студентлик давридан бери режимга, тўғрироғи, унинг органларига хизмат қилишини ҳам. Аммо унинг сўнги йилларда Салой Мадаминов билан тез-тез учрашиб тургани, менда “Зоҳидов ҳам эски ишини ташлаб мухолифатга ўтгандир” деган фикр уйғотабошлаганди. Айнан шу сабали, бундан бир неча йил аввал Марат Зоҳидовни Вашингтонга таклиф килдим ва учрашдим. У эса Ўзбекистонга қайтиши билан “Мени Маликов 300 минг долларга сотиб олмоқчи бўлди, у Ҳақназаров номидан хатлар ёзиб тарқатмоқда” деган уйдирма гаплар тарқатабошлади. Шундан кейин тушундимки, букурни қабр тузатаркан.(www.harakat.net).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: