Bugunning gaplari

Марат Зоҳидов МХХдан айрилдими, ёки мухолифатни яна ҳам обрўсизлантирмоқчими?

Тахминан 10 йидан бери ўзбек мухолифати ва ҳуқуқ ҳимоячилари ичида арлаашиб юрган Марат Зоҳидовнинг аввал КГБ, сўнгра МХХга ишлаётганинига ишонмайдиган демократни тополмайсиз, дейди Москвалик мухбиримиз. Бундай иддаони исботлайдиган фактлар жуда кўп.

Масалан, 2003 йил юль ойида “Ҳаракат”журналининг Россия Федерациясидаги вакили, бирликчи Баҳром Ҳамроев қамооққа ташланганда, бутун дунё демократлари унинг ҳимоясига турдилар ва бу ишнинг орқасида Ўзбекистон ҳукумати борлигини айтдилар. Фақат Марат Зоҳидов бошқача позицияда эди. Мана унинг “Немис тўлқини” радиосига 2003 йил 4 август куни берган интервьюсидан лавҳа (“Ҳаракат” журнали, № 4 (43), 2003):

Марат Зоҳидов: Баҳром Ҳамроев Ўзбекистондан Россияга катта юк автомшиналаридан фойдаланиб, наркотиклар ташиганидан воқифман.

Радио журналисти: Баҳром Ҳамроевнинг ҳибсга олинишида ҳеч қандай сиёсий сабаб йўқ деябсиз ишонч билан. Бу қадар ишончингиз нимага асосланади?

Марат Зоҳидов: Бу ишга Ўзбекистон ҳукуматининг алоқаси йўқ. Буни ўзим текшириб кўрдим.

Қаранг, Марат ҳамма нарсани ўзи билади, ҳамма нарсани ўзи текшириб кўрган.

Аммо, шу кунларда Баҳром Ҳамроевга мактуб йўллаган Марат Зоҳидов рус тилида шундай ёзади: “Я должен принести извинения Бахрому Хамраеву за высказанное в интервью зарубежной радиостанции инфомации о принадлежности его к наркодиллерству. Это серьёзное обвинение, которое я не имел право высказывать, основываясь на том, что Хамраев использовал дальнобойщиков для передачи оппозиционных изданий. От того, что дальнобойщики занимались наркодиллерством, не следует, что этим занимался Б.Хамраев. Я был не прав”.

Бир қарашда Марат Зоҳидовнинг бу эътирофи жуда чиройли кўринади. Балки, энди у МХХ билан алоқаларини кесгандир? Балки. Аммо, чиройлилик бир қарашдагина халос. Бу фақат бир кўринишдир. Аслида, виждони бор ҳар қандай сиёсатчи, бундай эътирофдан кейин дарҳол истеъфога чиқиб, сиёсатга аралашишни тўхтатиши керак. Чунки, бундай эътирфдан кейин биронта одам, ўзбеклар ҳам улар жумласидан, бундай Маратларга ишонмайди, у ҳам ичида бўлган мухолифатни қўллаб қувватламайди.

Таниқли ўзбек ёзувчиси Жаҳонгир Муҳаммад ўз романларидан бирида Марат Зоҳидовни назарда тутиб, онаси билан ётишдан ҳам тоймаган Маратунинг адабий образини яратади. Бир кун келиб Марату яна рус тилида: “Простите, я просто перепутал жену” деса, бунга ҳам кўз юмишимиз керакми?

Йўқ! Ўзбек халқи бундай одамлардан доимо ҳазар қилган ва ҳазар қилади. Ўзбек мухолифати ичидаги баъзи калтафаҳмлар деймизми, ёки маънавий қадриятларга бегоналар деймизми, ҳарҳолда, шундай одамлар ҳам, Маратулардан узоқроқ туришлари керак.

Ўзбек халқи, акс ҳолда, ичида тилимизни ҳам билмайдиган, кимни айблаётгани ва ким билан ётганини ҳам билмайдиган Маратулари бор мухолифатни эмас, Каримов режимини қўллаб-қувватлайди. (www.harakat.net-22-2-2007).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: