Diktatura manzaralari

Чикмаган жондан умид

Жалолиддин, Тошкент

Жиззах вилояти прокуратураси, махаллаларида фукароларидан тушаётган аризалар устидан турли текширишлар утказишда давом этаяпти.

Купчилик ахоли, шу жумладан аризачи хам, бундай текшир-текширларнинг натижаси нолга тенг булишини билишади. Бирок, «Чикмаган жондан умид» деганларидек, бир варак когозга узларининг ташвишларини туширишиб, хар эхтимолга карши хукук тартибот идораларига олиб борадилар.

-Ташвишлар мазмуни эса доимо бир хил, – дейди прокуратура ходими, – махаллада сув йук, газни ноъконуний учиришди, нафакалар берилмаяпти ва хакозо. Текшириб борамиз, айбдорлар хам топилгандек булади, бирок, биз уни жазога тортгунимизча, бошланган ишимиз биргина сирли кунгирокдан кейин тухтатилади. Доимо шундай булади.

Прокуратура ходимининг сузига кура, кам таъминланган ахоли учун мулжалланган турли нафакалар ва болалар пулларини таксимлашда адолат мезонларига бутунлай зид холда иш куриш, Жиззахнинг барча махаллаларда энг кенг таркалган жиноят.

Бирок, хукук тартибот ходимлари махала раисларининг бу борадаги кузбуямачиликларига панжа орасидан карашга мажбур булишаяпти.

– Бунинг сабаби оддий, биз раисни ёки унинг ёрдамчиларини жазога тортолмаймиз. Чунки, уртада шахар хокими, сенатор Хакимжон Иномжонов турибди. Айнан унинг буйруги билан, махаллалар оладиган хар кандай нафакалардан аллакандай чикимлар учун ушлаб колинади. Бунинг ноъконунийлигини шахар хокимиятига билдирсакда, бу холат хозиргача давом этаяпти, – деди Жиззах вилояти прокуратураси ходими.

Дархакикат махалла раислари ва оксаколлари, кам таъминланган оилалар ва болалар нафакаларидан уз хохишлари билан ушлаб колмаётганликларини яширишмайди.

– Масалан, газ ва бошка комунал туловларни махалла уз вактида бажармаса, Хакимжон ака мажлис пайтида муштини ишга тушуради. Якинда шу масала буйича Кассоблик, Заргарлик, Хамид Олимжон каби махала раислари хамманинг куз унгида хоким томонидан дуппосланди. Мен бундай ахволга тушишни хохламайман, – дейди «Бунёд» махалласи раиси Юсуф Максудов.

Жиззах шахар хокимлиги ходимларидан бири, Зохиджон исмли кишининг айтишича, Жиззах шахрининг барча коммунал туловлари турли нафакалардан мажбуран босиб колинаётган маблаг хисобига бажарилаяпти.

– Яхшиям одамлар нафака олади, булмаса коммунал туловлар микдори сира озаймас эди, – дейди Зохиджон.

Хокимият ходимлари, шахар хокими Хакимжон Иномжоновга хам осон эмаслигини, чунки унинг устида доим вилоят хокимининг мушти осилиб туришини ташвишланиб баён этишади. Собик вилоят «хужайини», «Кутурган хоким» Ямонкулов муштининг залворини эса Хакимжон Иномжонов жудаям куп татиб курган.

Яхшиямки, дейишади ходимлар, вилоятнинг янги хокими Муса Анарбоев ундай муштумзурлардан эмас. Яна ким билади, Ямонкулов хам бошида хамма билан яхши гаплашарди…

Собик вилоят хокимининг зугумларидан безиган Хакимжон Иномжонов эса кам таъминланган оилалар ва уларнинг болаларига ажратилган пулларга куз олайтириш одатидан кайтгни йук.

Прокуратура ходимларининг аниклашларича, айнан унинг буйруги билан барча махала раисларининг ведмостларида «улик жонлар» пайдо булган. Яъни, умуман йук одамлар учун давлатдан турли нафакалар ундириш холатлари деярли хар бир махала раиси учун одатга айлантирилган.

Биргина сунги 4 ой мобайнида шу усул билан, факатгина Жиззах шахри махаллаларидаги «улик жонлар», давлатдан 7 миллион 300 минг сум пул маблаги «узлаштиришган».

– Барча махала раислари бу холатни бир хил изохлашади: «Бизга Хакимжон Иномжонов буюрган». Таммом вассалом! Вилоят прокурорининг хам боши котган. Хокимни жазога тортиб булмайди, колаверса у сенатор! Буни устига, у бунака буйрукни ёзма бермайди, – дейди прокуратура ходими.

Фукаролар махала раисларинг молиявий ва бошка жиноятларига кандай бархам бериш йулларини топа олмай халаклар. Уларнинг турли идораларга ёзган шикояту-аризаларининг бирортаси хозиргача ижобий натижа бермаган.

Аксинча, махала раислари бундай «ёзувчини» каттик жазолашади. Уни туй-маракаларга кушмаслик хакида курсатмалар беришади, нафакалардан бутунлай махрум килишади, турли усуллар билан «Махаллада ким хужайин» эканлигини билдириб куйишади.

Президент вазифасини бажарувчи Ислом Каримовнинг, кам таъминланган фукароларнинг оилаларига бир бошдан корамол бериш хакидаги утган йилги карорини бажаришда хам, махалла раислари махаллий хокимларнинг «курсатма» ва «маслахатларига» амал килишганини айтишди.

Окибатда, Жиззах шахри махаллаларида куплаб кам таъминланган оилалар колиб, корамоллар махала раисларининг кариндош уруглари, ёки махаллий хукмдорларнинг танишларига таркатилганлиги холатлари кузатилди.

Прокуратуранинг бу борада аниклаган фактлари эса, вазиятга ойдинлик хам киритмади, бирорта одамни жазога тортиш учун хам асос була олмади.

Ушбу сатрлар ёзилаётган вактда, Жиззах шахридан, шу мавзуга доир яна бир хабар келди.

Шахарнинг «Бунёд» махалласининг кам таъминланган фукароси, 4 нафар боланинг онаси Гулнора Холопованинг ёрдам пули учун ёзган аризаси махалла раиси Юсуф Махмудов томонидан яна рад килинган.

Вахоланки, Гулнора Холопованинг оиласи огир моддий ахволда яшашини, касал ота онаси хам шу аёлнинг карамогида эканлигини, давлатдан хеч кандай нафака олмаслигини, махалла раиси жуда яхши билади.

Якинда махаллага ажратилган 4 дона корамолдан бирига умид килган Гулбахорнинг умидлари Юсуф-раиснинг остонасида чил-чил синганди. Корамоллар кимларга берилганини эса махалла фукаролари сезмай хам колишди ва тез орада бу хакда унутишди.

Бунака вокеалар Узбекистондаги махаллаларда хар куни содир булади.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: