Nuqtai nazar

Туяни шамол учирса, козелни, йуг-е, эчкини осмонда кур

Мирзоулуг Темиров, Тошкент

Узбекистонда яшаётган фукароларнинг деярли хаммаси, мамлакат ривожининг халокат сари юз тутганини билишади. Чунки бу таназзул хар жабхада узини курсатиб турибди.

Узбекистондаги купчилик СССР даврини кумсаб яшайди. Хозирги Россиянинг иктисодий, харбий ва сиёсий макомини юксак бахолашади. Айникса, Владимир Путиннинг обрусини, «Узбекистондаги хамма амалдорларнинг обрусини бир жойга йигса хам, бир Путунбойни обрусига етмайди» дейишади мехр билан.

«Хрущев хукумат тепасига келганида, отам, «подшомиз ким булди» деб сураганларида, мен «Хрушчуп» дегандим. Шунда отам, отамнинг негадир энсаси котганди. Кейинчалик Горбачев келганида, кексайиб, кулоги огир булиб колган отамга, «бунисини оти Гарбачуп экан», десам, «Бунисиям чуп экан, бало булармиди» деганди.

Хозир, худога шукур, отам хали хали хаёт, юздан ошган. Путин президент булганида, «кайдан келди бу бола? Илгари бунакаси эшитилмаганди. Ха, нима булсаям, буниси Бутун экан-ку» деганди», дейди хамкишлокларимдан бири.

Узбекистонлик купчилик фукаролар учун аллакачон «Путунбуй»га айланиб улгурган Россия президенти Путин хакида куча куйда гап кетса, хаттоки, ёшлар хам, уни кейинги 10 йилликдаги энг зур президент, демак, энг зур сиёсатчи ва иктисодчи сифатида таърифлашади.

Аслида хам шундайми?

Ёдимда, Беслан вокеаси содир булганида, хамма чойхонадаги телеэкран каршисига утириб, мактабдаги вокеа нима билан тугашини кутаётганида, бир кушнимиз, «Путунбой болаларни тирик олиб чикади. У кон тукилишига йул куймайди» деганди. Биз хам шуни кутгандик.

Афсуски, бундай булиб чикмади. Болалар нобуд булди. Биринчи булиб Ким курол ишлатгани эса, хозиргача купчилик учун ноаник.

Ундан сал аввалрок, Москвадаги театр биносида шунга ухшаган вокеа булганида, Россия махсус хизмати аскарлари, деярли кон тукмасдан, томошага келган мактаб укувчиларини озод килишганди.

Кишлогимизнинг хангоматалаб кишилари чойхонада шу вокеалар хакида эслашганида, кимдир, «Москов театрида йигилган укувчилар руслар эди. Бесландаги мактаб укувчилари эса руслар эмасди, шунинг учун Путин курол ишлатишга буйрук берган» деб колди. Унга купчилик кушилмади. Мен хам ушанда бу фикрга кушилмагандим.

Андижондаги конли вокеалар пайтида, Узбекистонликлар Россия президенти Путинни воситачиликка танлаганлари мени хайрон колдирмаган. Бошкаларни хам.

Исёнчиларнинг унга килган мурожатлари жавобсиз колганида, Узбекистонлик фукароларнинг купчилиги хайрон булганди. Мен эса – йук.

Андижондаги узок кишлоклардан бирида, 10 йилдан буён бир уйни тиклай олмай, ховлидаги чайлада яшаётган Иккинчи жахон уруши катнашчиси булган бир отахон хакида видео лавха кургандим. Камера отахоннинг хароба кулбасини ва уша туманга якинда тайинланган хокимнинг дангиллама касрини курсатади.

Махаллий амалдорнинг алдовлари ва адолатсизликларидан чарчаган отахоннинг, хун йиглаб берган интервьюсида шундай сузлар бор эди:

«Кетаман. Россияга кетаман. Путинга кетаман. У мени кабул килар? Ахир мен унинг мамлакати учун кон тукканман, кон!»

Узбекистон хукумати АКШ билан жудаям иноклашиб кетган йилларда хам, узбекистонлик оддий фукаролар буни яхшиликка йуйишмаганди.

«Ёнимиздаги Россияни кучли тракторлари колиб, Американи Магнумига бало борми? Катталар нимани уйлашаяпти? Узокдаги кариндошдан якиндаги кушни маъкулмасми?» дейишарди уша пайтларда фукаролар.

Мана, уша фукароларимизнинг айганича хам булди. Андижондаги жиноятларини яшириш максадида Каримов хукумати бутун гарб оламидан, хусусан, АКШдан юз угирди.

Кечагина Россия шаънига хушига келган айбловларни куйиб ётган Каримов, Андижондаги киргиндан сунг, «Путунбой»нинг багрига кандай кирганини билмай колди.

Мен буларнинг хаммасини, якинда Путиннинг Мюнхенндиги чикишини куриб бир-бир хаёлимдан утгаздим.

У трибунага чикиб, АКШ, Европа ва НАТО хакидаги узининг хакикатини айтди-куйди.

Унинг айтишича, баъзи давлатлар, айникса АКШ хукумати узларининг иктисодий, сиёсий ва хукукий нормаларини, уз мамлакатлари чегарасидан ташкарида куллаётганларига анча булибди.

Путин, бу холатни хазм кила олмаслигини очик айтди.

Айникса, Европада хавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти Путин томонидан каттик танкид остига олинди.

«Бу ташкилот, кимларгадир бир мамлакатнинг ташки сиёсатини, бошка бир мамлакатга зурлаб тикиштириш учун шармандали таъсир куролига айланиб колди. Айнан шу максадларда, ташкилотни таъсис этган давлатларга умуман алокаси булмаган бюрократик аппарат тузилган. Номигагина нодавлат булган, аслида ЕХХТ томонидан молиялаштириладиган ташкилотларга нисбатан кабул килинадиган карорлар ва унинг ижроси хам айнан шу максадларда амалга оширилади» дейди Россия президенти Путин.

Шу билан бирга, Путин инсон хукукларига риоя килиш учун, мамлакатларга ёрдам бериш кераклиги таъкидлайди. Бирок:

«Бу мутлако, бошка давлатларнинг ички ишларига аралашишдан ва уларга кандай яшаш ва кандай ривожланиш кераклигини ургатишдан йирок булиши керак. Бундай аралашувлар, хакикий демократик давлатларни вужудга келтирмайди, аксинча, улар сиёсий ва иктисодий жихатдан мустакил булла олишмайди», дейди Россия президенти Путин.

Таниш мулохаза. Шундай эмасми?

Узбекистон президенти вазифасини вактинчалик бажарувчи Каримов эса бу гапларни 2005 йилнинг май ойидан буён тутидай такрорлайди.

Европа ва АКШга нисбатан, шунга ухшаш кескин танкид эса 2005 йилнинг 11 феврал куни, Жиззах вилояти хокимлигининг кичик мажлислар залида янграганди.

Йук, вилоятга Каримов келмаганди. Собик вилоят хокими Убайдулла Ямонкулов узининг нак 1 соатлик маърузасида, АКШ ва унинг ташки сиёсатини ер билан битта килганди.

Интернет сайтларда «Узбек сенатори, АКШ ташки сиёсатини танкид килди» каби сарлавхалар билан ёритилган бу ташвишли нуткдан сунг, орадан 2 ой утиб Андижонда халк хукумат аскарлари томонидан укка тутилди.

Бутун Дуне сиёатчилари ва ахборот ангентликларини ларзага солган Путиннинг Мюнхендаги нутки эса кандай окибатларга олиб келишини уйлашнинг узи ташвишли.

Узбекистонда хам унинг чикишини миллионлаб узбеклар томоша килишди. «Отанга рахмат, гапни угил боласи айтди!» деганлар хам куп булди.

Бу нутк эса хеч кандай яхшиликка олиб келмаслигини, дунёда яна совук урушнинг сояси гимирлаб колганини сезганлар хам булди.

«Нима булса хам, колганини вакт курсатади энди, Путин соат механизмини ишга туширди. Колганини кураверамиз», дейди бир танишим.

Хакикатда, колгани кураверамиз. Узбекистон хукуматининг содик химоячига айланган Россиянинг лидерининг кай даражада демократ эканлигини Гарб Мюнхенда курди. Энди эса Гарб бунинг окибатларини бартараф килиш стратегиясини хозирдан урганиб чикишга мажбур.

«Туяни шамол учирса, козелни, йуг-е, эчкини осмонда кур» деган эски узбек маколи уз тасдигини топади шекилли…..

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: