Diktatura manzaralari

Парранда грипи… давлат сирими?

Мирзоулуғ Темиров, Тошкент

Кейинги пайтда парранда грипи касаллигининг дунёнинг турли минтакаларидаги хуружи хакида ОАВ тиним билмай маълумот бериб боришяпти. Бу сирли касалликнинг курбонлари сони тоборо купайиб бораяпти.

Узбекистонда хам бу касаллик хакида билишади. Кушни Козогистон ва Киргизистон мамлакатларида паранда грипи таркалганлиги хакида ташвишли хабарлар таркалаётганига карамай, мамлакат расмийлари шу кунгача касалликнинг Узбекистонда мавжуд ёки мавжуд эмаслиги хакида бир огиз суз айтганлари йук.

Шунга карамасдан, янги йилнинг дастлабки ойларидан бошлаб, Узбекистонда турли жониворларни хам пранда грипига карши эмлаш бошлаб юборилди.

Республика санитария ва эпидемиология Бош бошкармасидан олинган маълумотга кура, бу тадбир учун республика бюджетидан 10 миллион АКШ доллари атрофида маблаг ажратилган ва хозирда паранда грипига карши эмлаш воситалари Россия ва Хитой давлатларидан сотиб олинган.

Кенг микёсдаги эмлаш ишлари феврал ойининг биринчи ун кунлигидан бошлаб республиканинг барча туманлари хужаликларида амалга оширилмокда.

Манбанинг сузларига кура, эмлаш ишлари бепул булиб, бу хакда ахоли ОАВ томонидан хабардор этилган.

Бирок, деярли барча вилоятларда паранда ва бошка жонзотларни эмлаш накд пул хисобига амалга оширилмокда.

Фаргона водийси фукаролари хар бир эмлаш учун 200 сумдан 350 сумгача тулаётган булсалар, Тошкент, Жиззах, Кашкадарё каби вилоятларнинг баъзи туманларида бир марта эмлаш учун 400 сумгача олинмокда, дея хабар беришмокда жойлардаги манбаларимиз.

– Эмлашнинг бепул эканлигини ветеринария ходимларига эслатиш хеч бир натижа бермаяпти, – дейди Жиззахлик бир фермер, – ветврачлар турли харажатлар борлигини бахона килиб, керакли пул тулангандан кейингина жониворларимизни эмлашмокда.

Бу Узбекистон учун янгилик эмас. Авваллари Сибирь куйдиргиси, Ок сил каби корамоллар касаллиги хуружига карши эмлаш пайтида хам, аслида бепул эмлаш воситалари ахолига накд пулга сотилганди. Кейинчалик, тиф касаллигига карши эмлатиш учун хам фукаролар пул тулашга мажбур булишганди.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: