Nuqtai nazar

ХУНТАБОШИНИНГ ОДАТИЙ МАКРИ

Мирзоулуг Темиров, «Туронзамин» учун, Тошкентдан махсус.

Ахвол огир. Жуда хам огир. Миллионлаб узбеклар, афсуски, режим узгаришини кутишаяпти, холос. Мамлакатда фукаролар томонидан, хунта режимини агдариш учун бирон бир харакат, бирон бир ташаббус сезилмаяпти. Каримовнинг Андижондаги хунрезлигидан сунг, буни тушунса булади.

Хунтабоши, мандатсиз президент Каримов, узинг куп миллионли, кучли куролланган армияси, милицияси ва хуфиялари билан уз фукароларининг бугизидан тишлаб турибди.

Бу хакда куп гапирилаяпди, ёзилаяпти. Бу хамма билган хакикат.

Каримов узининг хал килувчи хужумини эса айнан шу йили амалга ошириши хакида, Оксаройга якин булган манбаларимиз хабар беришмокда.

Уларнинг сузларига кура, хунтабоши 2007 йилнинг ёз ва куз ойларида узининг бир катор янги «хунарларини» курсатишга тайёр турибди. Пойтахт ва вилоятлардаги йирик ахоли пунктларида апрел ойидан сунг, бу режаларни кандай амалга оширилишини куришлари мумкин.

Манбанинг айтишича, шу йилнинг урталарида, диктатор Каримовнинг режасига кура, бир неча шахарларда йирик антитерросистик амалиётлар уюштирилади. Бу амалиётлар давомида, куп микдордаги ук-дорилар, портловчи моддалар ва «конституцион тузумни агдаришга даъват килувчи» адабиётлар, гуёки, топиб олинади.

Бу хакда, хунтабоши Каримовнинг расмий никохидаги Узбекистон ОАВ катта шов-шув уюштиришади.

«Узбек халкининг куз унгида, президент Ислом Каримовнинг обрусини тукиш, уни сайловлар олдидан жисмонан йук килиш максадида харакат килаётган йирик террористик гурухларинг Андижон, Фаргона, Самарканд, Карши, Термез каби шахарлардаги марказлари топилди ва йук килинди» каби махсус хабарлар улар томонидан хар куни бериб борилади.

Бундан ташкари, деярли барча вилоятларда, вилоят хокимлиги, прокуратура, милиция, милиявий ташкилотларнинг етакчи рахбарлари камокка олинади.

«Ва нихоят, вилоятларга уя куриб олишган, президентимиз, узбек халкининг етакчиси хурматли Ислом Абдуганиевич Каримов сиёсатини жойларда фукароларга паст ва гаразли ниятларда нотугри тушунтиришган ва турли жиноий ва диний-экстремистик гурухларга молиявий кумак бериб келишган бир гурух давлат амалдорлари кулга олинди» дея жар солишади .

Кизиги, вилоятлардаги амалдорлар томонидан тузилган бу «жиноий гурухларнинг» пойтахтдаги маркази хам йук килинади, яъни, Оксаройдаги, Олий мажлис ва Сенатдаги бир неча амалдорлар хам ишдан кетади.

Уларнинг устидан тезликда булиб утадиган суд жараёнлари хам кенг халк оммасига курсатилади. Бу шундай кенг микёсда олиб бориладики, Узбекистондаги барча махалла кумиталарининг раисларига, махаллий хокимият томонидан барча техник воситалар (видео, телевизор, проекторлар) таркатилади ва хар бир фукаро, «тинч сайловларни, бугубор осмонимизни ва Каримовни кура олмайдиган кора кучлар» таъсиридан кутулганига минг марта шукур килади..

«Мана нима учун 15 йилдан буён косамиз окармаётган экан. Каримов отамиз уз куйниларида илон асраётган эканлар. Энди, худо хохласа, хаммаси яхши булиб кетади» кабилидаги фукаролардан олинган интервьюлар хар дакикада бериб борилади.

Энг ёмони, манбанинг фикрича, бир неча йирик шахарларда портлашлар уюштирилиши мумкин. Йирик концерт заллари, метро, ва бозорлар «террористларнинг нишонига тушиб колиши» эхтимолдан холи эмас.

Манбага кура, бу йилги сайловлар, мамлакатда сунъий равишда вужудга келтириладиган нокулай вазият туфайли, ё бекор килинади, ёки, «узбек халкининг хохиш истагига кура, референдум билан алмаштирилади».

«Хар икки холатда хам, Каримов голиб деб топилади ва у уз урнини саклаб колиб, орадан оз муддат утгачгина, узи танлаган меросхурига топширади. Унинг бу йулдаги хатти-харакатлари, айтишим лозимки, Россия томонидан хам маъкулланаяпти», дейди Оксаройдаги манба.

Яна манбага кура, Каримов меросхурни танлаб булган ва уз навбатида меросхур хам хунтабошининг ниятидан хабардор.

«Бирок, бу сиз уйлаётгандай Шавкат Мирзияев эмас. Унинг даври санокли ойларда тугайди. Шавкатнинг куллари кучли, калласида эса хеч кандай дипломатик маданият йук. У Ислом аканинг кулидаги бир уйинчок холос. Сиёсий уйинчок. У президент бошлаган катта сиёсий уйиннинг асосий фигураси. У хеч кандай бошка тилда, хатто рус тилида хам тузукрок гаплаша олмайди. Меросхур бошка одам ва сиз бу хакда узбек халки май-июн ойида аник билиб оласиз», дейди Оксаройлик манба.

Демак, ахвол огир. Жудаям огир. Умрининг сунгида хам хунтабоши Каримов узбек халкини алдамокчи. Узи пиширган ошнинг ошпазлари деб, бошка одамларни курсатмокчи. Бу унинг кулидан келади.

Факат халк бу сафсатага ишонмаслиги керак. Бунга йул куйиб булмайди.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: