Tahlil

Ўзбекистон дунё нигоҳида

Юқоридаги жумлани Ўзбекистон радио-телевидениеси,газета ва журналлари хар куни юзлаб марталаб қулогимизга қуйишдан чарчамайди.Журналистлар уз ёрига бера олмайдиган эҳтиросларини шу сузларни айтишга сарфлашади. Кўзлар қинидан чиққудай бўлиб айтилган бу сўзларга баъзан ишонгинг келади.

«Korea post» журнали ва «Korean time» газеталари сайратма журналистлар ва хукуматимиз чуқур эҳтиром билан карайдиган ахборот воситалари. Улар қаторида баъзан хинд ва покистон нашрлари хам эслаб утилади.

Корея ўзи қайси даражадаги давлат, «Korea post» ва «Korean time» нашрлари корейслар кўнглига яқинми ёки И.Кармовгами?,- деган саволлар очиқ колаверади.

Отасини ўлигини ёндиргани пули йўқ,чала куйдириб,Ганг дарёсига қузгунларга ташлаб бераётган, кўчаларда тунаётган,бошини қумга тиқиб,олий онгга интилган,уйига бехос кириб қолган молга сажда қилиб,ялаб-юлқайдиган ҳиндлар мавзуларини тушинса бўлади.

Умуман айтганда, Оллоҳ инсонлар ризқини турли йуллар билан беради. Суд тиббий экспертиза бюросида ишлайдиган паталоанатом бахтсиз ходисага учраган бебахтнинг ўлигини ёрмаслик учун қариндошларидан пора олиб,бойиса,сайратма журналистлар одамларни алдаб бола боқади.

2003 йил Россиянинг Новосибирск шахрида шу ерда яшайдиган дўстим Вадимни Ўзбекистонга мехмонга таклиф қилганимда,дахшатга тушганди. “Қамалмасдан қайтаманми?”,- деб сўраганди. Мен унга алдоқчи журналистларимиз айтётган гапларга ўхшаш сўзларни айтиб,ғурурланганимда,у шундай ёнимизда шахарнинг қоқ марказида канализация қудуқларидан аҳлат чиқараётган юртдошларимни кўрсатган эди. Ха,улар ўзбеклар,ўзига беклар эди. Вадим юртимизни мендан яхши билар экан.

Инсонлар хаёти даражасини ифодаловчи қуйидаги критерийларга ахамият беринг.

1. Эркинлик даражаси

Ўзбекистон инсонлар эркинликлари хавфли даражада бузиладиган давлатлар сирасига киради.

(Freedom Houze: Freedom in the World 2007).

2. Демократия

Демократия тамойилларига амал этиш бўйича жахон мамлакатлари 7 баллик системада баҳоланганларида Ўзбекистон 6.82 балл олган. Албатта, 7 балл энг ёмон кқрсаткич хисобланган.

(Freedom Houze: Nations in transit 2006).

3.Сўз ва оммавий ахборот воситалари эркинлиги

Ушбу йуналишда Ўзбекистон 168 мамлакат ўртасида 158 ўринни эгаллаган. Ўзбекистон тенглаша олган давлатлар Туркманистон,Непал,Эфиопия,Бирма,Эритерия. Солиштириш учун: Тожикистон 117 ўрин,Эстония 6 –ўрин,Қирғизистон 123-ўрин.

(Reporters Without Borders маълумотлари 2006 йил.)

2005 йилда юртимиз бундай шаклдаги рейтингда 187-ўринни эгаллаганди.

(Freedom Houze: Freedom of Press 2006: A gobal Survey of media independense ).

4.Коррупция

Ўзбекистон дунё давлатлари ўртасида коорупциялашганлиги даражаси буйича 163 мамлакат ўртасида 151-ўринни эгаллаган. (10 балли бахолашда 2.1 балл олган). Солиштириш учун: Эстония 6.7 балл 24 ўрин, Финляндия 1 ўрин 9.6 балл, Туркманистон 142-ўрин 2.2 балл.

(Коорупция интернешнл” ташкилоти маълумотлари 2006 йил).

5.Иқтисодий эркинликлар

157 мамлакат бахоланган ушбу рейтингда Ўзбекистон 132 ўринни эгаллаган ва “ноэркин” давлат дея бахоланган. Шериклари: Нигерия 131 ўрин, Миср 129 ўрин,Вьетнам 139 ўрин.
Солиштириш учун Эстония 12, Шимолий Корея 157 ўрин.

(Hertage Foundation тадқиқод маркази ва Wall Street Jornal маълумотлари 2006 йил).

6.Қамоқхона

Ўзбекистондаги хар 100000 одамнинг 489 таси қамоқларда ўтиришибди.
Солиштириш учун: Туркманистон 489,Қозоғистон 386 та,Қирғизистон 390 та,Тожикистон 159 та,Арманистон 92 та,Озарбайжон 198 та,Грузия 165 та,Молдова 297 та.

(Bureav of Justice Statistics\ АҚШ Олий суди статистика бюроси маълумотлари 2005ғ2006 йилллар).

7.Фаровонлик

Ўзбекистон ахолисининг 25% тўйиб овқат емайди. Россия ,Украина, Беларусь 3 %.

(Бирлашган миллатлар ташкилоти Озиқ –овқат ва қишлоқ хўжалиги программаси бўйича доклади 2006 йил).

Хеч кимнинг онгига ушбу кўрсаткичлар тўғри дея қуймоқчи эмасман. Чунки,мен Ўзбекистон телевидениеси “Ахборот” ва “Давр” кўрсатувлари бошловчиларига ўхшаб қолишдан қўрқаман. Қолаверса, хозирги қишнинг кунидан минглаган одамларимиз поездларга ,машиналарга осилиб,қозоқларнинг калтагини еб, Россияга мардикорликка кетаётганлигининг ўзиёқ , телевизорда ўтириб олиб,мақтаниб кўпираётган огизларнинг харомҳўрлиги ва сассиқлигини исботлайди.
Бу маълумотлар бачамизга етказилганида хам қамалишдан қўрқиб,ўзимизни эшитмаганга олишимизни хам хаммамиз биламиз.

Мен бизга дунё қандай бахо бераётганлигини кўрсатмоқчи эдим,холос.

Хақиқат айнан совуқ ва хунук бўлганлиги сабабли биздан узоқларда яшаб юради. Хаёлот ва ёлғон кўркам ва иссиқ қучоқли. Қучоғига барчамиз сиғамиз.
Бугун инсонлар хаёлот дунёсини бошқариш йўли билан хокимиятда гуллаб яшнаганлар ўрнига Хақ хукми хақиқиатни қишлоғимизга таклиф қиладиганлар,боласи еяётган ноннинг халоллиги хақида фикрлай оладиган инсонлар келишидан умидимиз бор.

Бахтиёржон Мамажонов.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: