Munosabat

Кечаги хабарга муносабат׃ Ямонлар хам кетади…

Улугбек Ҳайдаров

Жиззах вилояти хокими Ямонкулов ишдан олинди. Бу янгиликни эшитган Жиззахлик фермерлар енгил тин олган булсалар ажаб эмас. Унинг вилоятдаги 6 йиллик хукмронлиги, махаллий фермерларнинг шурига шурва тукди.

Республика президенти ва Бош вазири олдида кандай килиб булсада узини курсатиш масадида Яманкулов нималарни уйлаб топмади дейсиз….

Унинг кашфиётларининг доимий кахрамонлари булган фермерлар мана шу 6 йил давомида ерларидан, маблагларидан, уй-жойларидан ва энг ёмони, барча инсоний хукукларидан махрум булишди.

Айникса Дустлик тумани дехконлари Ямонкулов ва унинг якин гумаштаси – туман хокими, сенатор Махмуд Холбутаев дастидан кун куриша олмай колди. Уз хак-хукукларини талаб килиб чикаётган дехконларга карши куч ишлатилди: улар купчилиги уласи килиб калтакланди, баъзилари кишнинг совун тунида бола чакаси билан кимсасиз чулга ташлаб кетилди, кимлардир умуман вилоятдан кучириб юборилди.

Зуравонликларнинг окибати узини кутдирмади. 2004 йилда туманнинг Бунёдкор кишлоги дехконлари бир кечада кишлок марказидаги «Милиция таянч пунктини» кулини кукка совуришди. 2 та милиция машинасини ёкиб юборишди, милиция ходимларини уласи килиб калтаклашди: улардан 3 нафари каттик жарохатлар билан шифохонага ёткизилди.

Бу хакида дунёдаги ОАВ хабар топишди. Дунё жамоатчилиги «Бунёдкор деган кишлокдаги дехконлар кузголони» хакида шов-шув кутарди.

Вокеанинг бундай тус олишини кутмаган Яманкулов, шошилинч равишда Бунёдкорлик дехконлар билан учрашди ва уларга дошкозонда Ош таркатиб, туман хокими Махмуд Холбутаевни кечирим сурашга мажбур килди.

Яманкулов вилоятдаги фойда келтириши мумкин булган сохаларнинг барчасини уз якинлари ёки танишларига совга киларди.

Вилоятдаги лимон етиштириш хужалигининг собик рахбари Алижон исмли йигит, 2003 йилда, бир кунда ишдан олиниб, эртасига камокка тикилганини унинг ишчилари хамон бир хадик билан эслашади.

Эртасигаёк лимонарийга Янги бошлик викор билан кириб келди. Ямонкуловнинг якин маслакдоши, «Узбекистон кахрамони» Марат Зокировнинг угли булган бу йигитча хозиргача шу мансабда утирибди.

Алижонни эса хеч нарса куткариб кола олмади. Унинг хамкишлоклари кишлок мактаби мажлислар залига йигилишиб, хокимдан адолат талаб килишганида, Яманкулов Алижоннинг кекса онасига караб «Кампир, унг кулогинг ва сул кулогинг билан эшитиб ол: энди углингни улигини курасан. Менга карши чикиб, айтганимни килмайдиган углингни ахволини курасан энди. Уни хеч ким куткара олмайди» деган эди.

Хозир Алижон 12 йиллик камок жазосини утаяпти. Нохаклик, унинг рафикаси ва онасининг улимига сабаб булди. 4 нафар фарзанди эса кариндошлар кулида, дадасининг камокдан кайтишини кутишаяпти.

Хамма «Эшон бобо» деб улуглайдиган, Жиззах вилоят тиббиёт колледжи директорининг фаолияти хам Яманкулов хокимлиги пайтида ачинарли якун топди.

Урология фанлари доктори булган Урал ака, билим юртига диретор булиб келганида бу ердаги маънавий мухит ута ночор ахволда эди. Асосан кизлар укийдиган бу укув юртига уя куриб олган бир гурух шахслар, укув юртида порахурлик ва таъмагирликни хаддан зиёд оширишгани, энг ёмони, кишлоклардан укишга келган кизларни, укишдан хайдаш билан куркитиб, уларни фохишалик килишга мажбурлашлари вилоятда хеч кимга сир эмасди.

Вилоятнинг амалдорлари ва уларнинг арзандаларига, айнан шу колледж талабалари, кунгилхушлик учун етказиб берилишини, укув юртининг виждонли укитувчилари афсус билан гапиришарди.

Айнан шу пайтда колледжга бошлик булиб келган Урол ака, киска фурсатда хамма ишни жойига куйди. Кули ва кунгли кингир укитувчилар ишдан олинди, маънавий мухит хам бир оз яхшиланди.

Ана шундай кунларнинг бирида, «Урал ака-эшон бобо ишдан кетибди, камалибди» деган гаплар урмалаб колди. Кейинрок вокеа гувохларининг айтишларича, Вилоят хокими Яманкулов чорловига кура хокимиятга етиб борган Эшон бобо, хокимият ховлисида Ямонкулов томонидан уласи килиб калтакланган ва уша ердаги милиция будкаси олдидаги панжарага кишанлаб куйилган.

Кишаннинг калитини узи билан олиб кетган хоким, уша куни кечаси ярим тунда келади. Шундан сунг Эшон бобони хибсга олишади. Хозир профессор эшон бобо 8 йиллик муддатни утаяпти.

Яманкулов ишдан олинибди! Бу хабар мени хайрон колдиргани йук. Зеро, Узбекистонда тез-тез хокимлар ишдан олинади, урнига бошкалари келади, бирок, бундан узбек халкига хеч кандай наф келмайди. Мана 20 йилдан буён шу ахвол.

Унинг урнига «вактинчалик вазифани бажарувчи» булиб келган Муса Анорбоев бу уринга умид килмаса хам булади. Утган йили унинг номзоди вилоят хокимлиги лавозимига тавсия килинганида, Президент томонидан маъкулланмаганлигини, Оксаройга якин булган манба айтиб берганди.

«Козим Тулаганов устидан текширув бошланганида, унинг Тошкентдаги сулим туманлардан бирида катта кошонаси борлиги маълум булган ва табийки, хукумат назоратчилари, унинг кушнисининг уйига хам эътибор беришган. Козим аканинг уйи билан бир девор ва бир хил килиб солинган бу каср, Жиззах вилоятидаги Мирзачул тумани хокими Муса Анорбоевга тегишли эканлиги улар томонидан кайд этилган. Бу хакдаги хужжатлар билан танишган президент, Анорбоевни номзодини вилоят хокими лавозими учун маъкулламаган эди» дейди манба.

Жиззахда Муса Анорбоевни яхши билишади. Шунингдек унинг Бош вазир Мирзияев билан жуда яхши муносабатда эканлиги хакида турли ривоятнамо гаплар юради.

Аввал Бахмал туман хокими лавозимида ишлаган М. Анорбоев, 2003 йилдан, асосан козоклар истикомат киладиган Мирзачул худудига хоким булиб келади.

Вилоятдаги барча криминал тизимларнинг энг ширин лукмаси булган бу туман, Козогистон билан чегарадош булиб, туман амалдорларининг барчаси, кулларига илинган нарса борки кушни мамлакатга сотиб юборишади.

Кишлок хужалик техникалари, пахта, минерал угитлар, рангли метал каби харидоргир нарсалар, бу ердаги чегара постидан осонлик билан олиб утиб кетилади. Туманга келган кунлари, Муса Анорбоев, бундай жиноятларга чек куйиш учун хукумат томонидан Мирзачулга юборилганини айтганди.

Бирок, хеч нарса узгармади. Аксинча, чегарада хизмат килувчи манбанинг гапларига кура, махсулотларни Козогистон худудига ноъконуний ташиб утиш янада кучайган.

Муса Анорбоевнинг вилоят хокимлигига келиши, махаллий кузатувчиларга кура, хеч нарсани узгартира олмайди. Бунинг устига, маълумотларга караганда, тез кунларда, бахорги экин тикин ишлари олдидан вилоятга янги хоким тасдикланади, Муса Анорбоев эса вилоят хокимининг биринчи уринбосари лавозими билан каноатланиши мумкин.

Тошкентдан олинган маълумотларга кура, хозир Оксаройда, Дустлик тумани хокими, сенатор Махмуд Холбутаевнинг номзоди Жиззахнинг Янги хокими сифатида тилга олинаяпти.

Агар бу гаплар рост булиб чикса, вилоятдаги дехкон ва тадбиркорларнинг косаси сира хам окармаслиги рост булиб чикади.

ТАҲРИРИЯТДАН׃ Айтиш керакки, ушбу сатрлар муаллифи ҳам Ямонқуловнинг кўп азиятларини чеккан ва камтарлик қилиб бунга тўхталмаган. Келгусида ундан бу ҳақда ҳам мақолалар кутамиз.

Ямонқулов аслида Шавкат Мирзиёевнинг одами эди. Улар қуда бўлишаётганди. Лекин Каримов Мирзиёевни Ямонқуловни  бўшатишга юбориб ҳали ҳам ўзи ҳукмрон эканлигини кўрсатмоқчи бўлди. Қолаверса, Ямонқулов Гулнора Каримова билан ҳам фавқулодда яқин эди. Бу воқеадан кейин Ўзбекистонда ҳам Туркманистон ҳодисаси яқинлашиши мумкин. Отаси ва ўз яқинларини ўлдириб, қаматиш эвазига тахтга интилиш зеҳниятини эсласак, Мирзиёев ва Гулноранинг бугун хафақон юрганларини англаш мумкин.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: