Bugunning gaplari

Васила Иноятга росмана ҳужум уюштирилди

Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Самарқанд вилояти бўлими офисида жамият раиси Васила Иноят, жамиятнинг ерлик раҳбарлари ва ҳуқуқшунос Суҳроб Исмоилов кўринишидан ҳукумат томонидан ёлланган бир гуруҳнинг ҳужумига учрашди. Жамиятнинг Самарқанд вилояти кенгаши фаолиятини жонлантириш, минтақадаги жамият фаоллари ҳолидан хабар олиш ва “Ёш эзгуликчи”лар клуби аъзолари учун семинар-машғулот ўтказиш учун бу шаҳарга келган Васила Иноят ҳозирча соғлиғига хавф солмаётган даражада тан жароҳати олган.

Ҳамма тафсилотлари ҳали маълум бўлмаган бу воқеа ҳақида мухбиримиз қуйидагиларни билдирди.

“Эзгулик”нинг вилоят кенгаши офисига мажлис бўлаётган пайтда униннг эшигини бузиб бостириб кирган “Эрк”нинг 53-54 лақабли Салой Мадаминов фракцияси Марказий Кенгашининг аъзоси Нуриддин Комилов ва ўзини ҳуқуқ ҳимоячиси деб ҳисоблайдиган Шавкат Абдуллаев (у Ардзинов ёки Марат Зоҳидов ташкилотидан дейишмоқда) бошичилигидаги 10 дан ортиқ киши (уларнинг ичида 4-5 аёл ҳам бор) дастрўмолларга ўралган тош, тухум ва ҳар хил ранг берувчи кукунлар отиб, Василани уларнинг қўлига беришсагина, бу ердан чиқиб кетишларини айтишган. Улар офис эшигини бузиш ва қўлларидаги нарсаларни отиш билан чегараланмасдан офиснинг деразаларини ҳам синдиришган, пала-партиш қуйидаги сўзларни айтиб бақиришган: Андижондаги воқеаларани Васила Ионятова билан унинг Америкадаги ҳомийси Абдураҳим Пўлатов уюштиришган. Энди бу террорист аёл Самарқандда ҳам шу каби ҳодисалар чиқариш учун бу ерга келган. Мақсадимиз уни Самарқанддан чиқариб юбориш. Президентимиз ҳаммани хушёрликка чақирмоқда, биз шунинг учун бу ерга келдик ва ҳоказолар

5 марта телофон орқали милицияга хабар берилса ҳам ҳеч ким келмаган. Ваҳоланки, жамиятнинг офиси вилоят ҳокимлиги ва ИИБсининг олдида жойлашган. Мажлисдаги эзгуликчилар қуршовида офисдан чиқа олган Васила Иноят ва Суҳроб Исмоилов мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБга мурожаат этишиб, тегишли тартибда экспертиза ва кўриклардан ўтишган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мазкур ҳодиса юзасидан 16 февраль соат 11 да матбуот анжумани ўтказиш ва воқеалар тафсили юзасидан ҳукуматдан изоҳ талаб қилишни режалаштирди. Негаки, жамият раиси, ҳодиса жабрланувчиси Васила Иноят бу ҳаракатларнинг ҳукуматнинг юқори поғоналаридан туриб бошқарилганига аминдир. Бинобарин, кеча, 13 февралда Ўзбекистон Адлия вазирлиги жамоат ташкилотларини рўйхатга олиш бошқармаси бошлиғи Жалол Абдусатторов унга вилоятларга чиқмаслик, “Бирлик” фаолиятига аралашмаслик юзасидан “кўрсатма-маслаҳат” берганди. Акс ҳолда, уни Президент шахсига тажовуз айбномаси кутаётгани, бунга жамиятнинг яқинда эълон қилинган йиллик ҳисоботи яхшигина асос бўлишини айтган.

Васила Иноят Самарқанддаги ҳодисадан сўнг Бухоро сафарини ҳам момаълум муддатга кечиктирганини айтди. Мухбиримизнинг таъкидлашича, Бухорода ҳам минтақадаги жамият фаолиятини жонлантириш ва сафдошлар фаолиятидан хабардор бўлиш назарда тутилган экан.(www.harakat.net)

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: