ЮНЕСКО Бош директори Коичиро Мацууруга, маддох муфтий, имом, ёзувчи-шоир ва амалдорларга
Золимни мақтаса ким,
Золимни оқласа ким – золимнинг ошнасидир,
Бешавқат қонли зулм тангасин ташнасидир.
Ўз халқин эзиб янчган,
Ўқлар ёмғирин сочган, қамаб ўлдирган, чопган,
Жахолат йўлин очган пойининг пошнасидир.
Арбоб эса ҳам магар,
Ҳақни, халқларни алдар қорин чирмандасидир,
Гадой шармандасидир, нафснинг бандасидир.
Кўзинг оч бойлик, ғараз
Мақсад йўлидаги кас, золим ул одам эмас,
Тўрвасин қилма хавас – тузоқнинг хандасидир.
Халқ лапари
Вох-эй вох-эй вох-эй, золим замоней,
Мустақиллик келиб ҳолим ёмоней.
Золим улли келиб халқим бошина,
Парча бағри тегиб фалак тошина,
Захар тушди ичиб турган ошина,
Коса тўла қонли бағр ёшина.
Қўлдан қаро нонини олди тортиб,
Зулмкорлик юртима бўлди тартиб.
Беш-олти зўравон хаддидан ортиб,
Қаро кунлар солди ҳар қардошима.
Вох-эй вох-эй вох-эй, золим замоней,
Улли зиндонида рангим сомоней.
Юртни хароб айлади улли ўзи,
Лек тўймагай тахту равона кўзи,
Барча эра ақл ўргатар ул қизи,
Эга чиқиб юртнинг ер-қуёшина.
Ҳамма жойда авжига чиқди ёлғон,
Шайтон урчиб ҳар ерда уя солғон,
Тўғриларнинг оғзи берк, боши талқон
Бўлди ҳаттоки терс кўз қарошина.
Вох-эй вох-эй вох-эй, золим замоней,
Мардикора келиб белим камоней.
Барининг ҳам дарди бир бўлди қорин,
Пула сотиб эр-хотин номус-орин,
Йўла чиқди қулликка ўрис сорин,
Тириклик йўқ Ватанда юртдошима.
Бари Ўзбек Оллох бир ўзингни дер,
Иймон бергил, тўғрилик бер, рўшно бер,
Юрта одил асл туркий пошшо бер,
Синайверма бериб сабр бардошина.
Вох-эй вох-эй вох-эй, янги замоней,
Жанли улли келсин омон-омоней.
Ахмад Турон
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Uzbek |
Leave a Reply