Xushxabar

Авроосиёнинг БМТдаги овози

Авросиё Халқаро Матбуот Фонди (International Eurasia Press Fund) 22 Январ куни БМТга аъзо бўлди. Ташкилотнинг раҳбари Умуд Мирзоевга кўра, энди Авросиё Халқаро Матбуот Фонди БМТ бошқармаларининг барча муҳокамаларида қатнашиш, сўзга чиқиш, баёнотлар тарқатиш билан бирга минтақа учун долзарб бўлган муаммоларни муҳокамага қўйиш ваколатига эгадир.

Нью Йоркда Авросиё Халқаро Матбуот Фондининг раҳбарияти ўзаро вазифаларни тақсимлаб олдилар. Ташкилотнинг АҚШ ва Марказий Осиё бўйича мувофиқлаштирувчиси вазифасини хайрихоҳлик асосида  Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Муҳаммад бошқарадиган бўлди.

Биринчи галда минтақада демократик жараёнларни дастаклаш учун эркин матбуотни қўллаш юзасидан БМТ ташкилотларининг умумий бир қарорини чиқариш масаласи муҳока этилди. Умуд Мирзоев ва Жаҳонгир Муҳаммад мазкур масала юзасидан БМТда учрашувлар ўтказмоқдлар.

International Eurasia Press Fund ноҳукумат ташкилоти бўлиб, ўтган йилнинг Октябр ойида АҚШ Давлат департаменти билан ҳамкорлик ҳақида шарнома имзолаган эди.

Суратда׃ Жаҳонгир Муҳаммад ва озарбайжонлик таниқли ижодкор Умуд Мирзоев.(Foto o’ngda-DO’K fotoalbomida).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: