Savol…Javob…

Илонбошига жавоб

ёки ҳақиқатнинг бир учи

Жаҳонгир ака, мерган экансиз-ку, миясидан урибсиз шайтонлаб қолди. Гапнинг очиғи қаламингиз ўткирлигига яна бир марта қойил қолдим.

Мен Муҳаммад Солиҳ ва шайкасининг бу қадар пасткаш ва бунча тубан кетишига ишонмасдим. Сиз маданият билан танқид қилдингиз. Улар эса аксини кўрсатдилар. Барбаризм ҳам уларни олдида ҳеч нарса экан. Милий нажот қўмитасини Миллий нажас қўмитасига айлантирдилар. Ҳақиқатдан ҳам сиз ҳақсиз, улар ҳокимият теппасига келиб қолганларида нима бўлади? Ўзбекнинг қолганини ҳам еб битирардилар.

Менимча сиз жавоб ёзишингиз керак. Бу М.Солиҳнинг башарасини очиб ташлаш учун Худо яратган имконият. Бугун жуда кўп ёшлар ташқарида ва улар Каримов даврида ҳамма гапга ишонадиган бўлганлар. Уларнинг кўзларини очиш учун бўлсада, сиз ёзишингиз керак. Каримовнинг кимлигини ҳеч ким сизчалик очиб ташламаган. Манимча М.Солиҳнинг ҳам кимлигини фақат сиз фош эта оласиз. Сиз кўп нарсани биласиз, бир жавобингизда Солиҳ ўзини сохта номзод қилиб, халқаро суд олдида оқланмоқчиман деганди, мард бўлса ўша судга мени чақирсин, мен унинг қўли қонга ботганини исбот этаман, деб ёзгандингиз. Суд бўлмади. Бўлмаса ҳам керак. Қачонгача кутасиз?

Ғайрат Мирзо,

Демократик Ўзбекистон Конгрессининг бошқарув ҳайъати аъзоси.

Жаҳонгир ака, қойилман, нишонга урган экансиз, уларни ўйнатиб юбордингиз. Энди Солиҳ ҳақида кўпроқ фактлар билан ёзишингиз керак.

Баҳодир Чориев, Бирдамлик ҳаракати лидери.

Мен бугун яна бир марта Исмат Хушевнинг овозини эшитдим. Унинг гаплари М. Солиҳга дарс бўлмабди. У агар сизни ҳам Каримовга хизмат қилмоқда деб айбласа, у ҳолда биз ҳеч қачо зулмдан қутила олмаймиз. Исмат Хушев кўнглидагини айтиб, Худонинг олдида гуноҳини енгиллатибди. Ҳеч ким танимаган билмаган одамни номидан уйдирма чиқарилгани ҳам бу Солиҳни иши эканлигини курсатади. Бир кун М. Солиҳ ҳам тавба қилиб қолар. Унинг ёши битта жойга етиб, бир оёғи нарёқда. Мана сиз бўлмасангиз, ёрдам бермасангиз мен туҳмат билан ҳалигача қамоқда ётган бўлардим.Туҳмат нималигини бошимдан ўтказдим. Жаҳонгир ака, нега жимсиз, буларга вақтида жавоб бермасангиз, қутуриб кетишади. Сизнинг “Топпончага жавоб” деб ёзган мақолангиз ўзбек журналистикаси тарихида катта воқеа бўлиб қолган, энди “Илонбошига жавоб” деб ҳам ёзиш вақти келди.

Олимжон Ниёзов,

АҚШда туҳмат билан қамалиб, ўтган йил оқланиб, озодликка чиққан демократ.

 

Даврон Шариповни таниган борми?

Ёзмоқчи эмас эдим. Чунки, етмиш юлдуз татимас, кўкдаги ярим ойга, кесак отганлар бўлган ҳаттоки Ҳотамтойга деганларидек, индамаслигим мумкин эди. Қолаверса, бўҳтонлар инсонни ғажир, лекин ортидан келгани ажр. Яъни бўҳтонга учрасангиз, гуноҳларингиз енгиллашиб, Тангрининг ажрига сазовор бўлар экансиз.

Аммо мурожаатлар ва менинг жавоб бермаётганимни қўрқоқлик деб жар солаётганларга дарс бериб қўйгим келди ва бугунга қадар мен андиша қилиб келаётган баъзи нарсаларнинг бир учини очиб ташлашга ҳамда шунинг баробарида уйдирмага ҳам жавоб беришга қарор қилдим.

Аввало бу масалада менга мактублар йўллаган, мулоҳазаларини билдирган, қўллаган ва телефон қилган барча дўстларга чин дилдан миннатдорчилик изҳор қиламан. Сизларнинг мулоҳазаларингизга ушбу жавобдан кейин эълон қилинадиган ”Каримов ва Мадаминов׃ “Сиам” эгизаклари” ҳужжатли китобида, албатта ўрин ажратаман.

Мени маъруз тутасиз, лекин мана шу уйдирма чиққандан кейин энди мен Салай Мадаминовга нисбатан “Муҳаммад Солиҳ” деган номни ҳеч қачон ишлата олмайман. Унга нисбатан энди буни ишлатиш ана шу номларга ҳақоратдир, бу энди гуноҳ бўлади. Чунки Даврон Шарипов деган гаврон ўртада йўқ. Менинг икки жумламдан талвасага тушганлар оғриқ жойини топса, олти ой қишлайди, деганларидек, бир неча кунки, тинмай вишшиллаб ётибдилар. Уларнинг бошида Салай Мадаминов турибди. Ахир ҳар тўйнинг ошчиси, ҳар поданинг бошчиси бор-да!

Буни осмондан олиб айтаётганим йўқ. Даврон Шарипов деган бадбахт борлигини ким билади, айтсин? Мен бундай одам борлигини билмайман. Аммо ўз сайтида унинг номидан эълон қилинган мақола Мадаминовнинг услубида ёзилган, унинг ва “шогирдлар”ининг чиркин ёзуви эканлиги сезилиб турибди. Қолаверса, у уйдирма ёнида қўл-оёқларидан илинган қўғирчоқнинг суратини қўйган. Бу Мадаминовнинг рамзи. У бошқалар қўлида ўйинчоқ эканлигини Худо унинг ўз ҳунари билан кўрсатди. Тангри ишора берар, англасанг чора берар!

У рус тилида ёзиб, шогирдчаси саводсизларча ўзбекчага таржима қилади. Шунинг учун ҳам ўзини сездириб қўяди. Ушбу жавобимнинг охирига бориб, келтирилган далиллар билан ўзингиз ҳам бунга ишонч ҳосил қиласиз.

У ёзган уйдирмада икки-учта тўғри факт бор׃ бу менинг номим, ёшим ва қаердан эканлигим. Битди. Қолгани, Мадаминовнинг ёқасидан чиққан, халқ мақолида айтилгани каби׃ ёлғон сўз ёқадан чиқар!

Сизга қанча факт керак?

Уйдирманинг аввалида Каримов Мадаминов- ўзини далил келтирмай айблаганини айтади ва мени ҳам уни фактларсиз айблашда қоралайди. Наҳотки унинг эси кирди-чиқди бўлиб қолган. Унга яна қанча факт келтиришим керак? Мана миллионлар ҳақида илгари келтирган фактларимдан фақат биттаси׃

“Радикал” газетасида Анвар Олтойли ва МС ҳақида туркум мақолалар чиққанда, МС ва Дўстим ораси нега бузуқ эканлигини тушундим. Мақола “Йўқолган пуллар МҲП курерида” деб номланган ва Туркиянинг энг машҳур газеталаридан бири бўлган “Радикал”да 1996 йил, 17 декабр, сешанба куни босилиб чиққанди. ((Бу газетанинг фотонусхасини ДЎКнинг фотоалбомида кўришингиз мумкин-1-ҳужжат 2-ҳужжат-ЖМ). Газетанинг ёзишича, Туркия ҳукумати Абдурашид Дўстимга Анвар Олтойли орқали 3 миллион доллар ёрдам юборган. Аммо пулнинг фақат бир миллиони Дўстимга борган. Олтойли қолган пулни МС га берганини айтган. Бу ишда Туркия ҳукуматида ишлаган Камол Йужаорол(турмуш ўртоғи ўзбеклардан ва ўзи МС нинг дўсти. Булент Эжевитнинг МСнинг китобига ёзилган сўз бошисини ҳам шу одам уюштирганди) арачилик қилган экан.

Дарҳақиқат, ундан кейин мен баъзи саволларимга жавоб топгандай бўлдим. Туркияда яшаш осон эмас эди. Мен келганимдан кўп ўтмай газетада ишлай бошладим. Аммо бир оилани боқиш учун бу маош етмас эди. КОЧ университетида ўзбек тилидан дарс бера бошладим. Би-Би-Cи радосига мухбирлик қилдим. “Озодлик” билан ҳамкорлик қилдим. Шунда ҳам баъзан қўл калталик қилган пайтлар бўлган. Аммо МС Истанбулнинг энг қимматбаҳо жойидан уй олган ва шоҳона ҳаёт кечирар, лекин ҳеч қаерда ишламас эди. Китоб чиқариш учун ҳам пул керак эди. Газета учун ҳам, сафарлар учун ҳам… “

Бу 2001 йил 17 Майда эълон қилинган “Бир расм афсонаси” деган жавобимдан парча. Уни “Иккинчи фронт” китобига ҳам киритганман. Лекин беномусга неномус! Мадаминов бунга жавоб беролмаганди. Чунки жавоб берса, яна кўпроқ нарсалар очилиб кетишини у биларди. У Туркия ҳукуматининг Афғонистон ўзбекларига ажратган пулини “биз ҳам ўзбеклармиз” деб ўзлаштиргани учун ўша пайтдаги ҳукумат томонидан суриштирув бошланганда мамлакатдан қувилган. У эса, бундан сиёсий багаж қилиб юрибди. Шунга киноя қилиб десалар керак-да, чўртанбалиқ терак бошида сузар!

Кейин ҳам у бу ҳунарини давом эттирди. Анвар Олтойлининг укаси Тоҳа Олтойлидан 80 минг доллар олаётганида уларнинг ҳузурига кириб қолганман. Худони ўртада қўйиб, ўша дақиқани эсласин! Мени кўриб, ранги қув учиб кетганди. Кейин Олтойлилар ҳам ундан қўл ювишди. Абдурашид Дўстим ва укаси Қодир эса уни “хоин” деб, ундан юз буриб, “Каримов сендан яхши” деб диктатор билан дўстлашиб кетди. Дўстим бу гапни Анқарада Абдураҳим Пўлатов билан бирга ўтган учрашувимизда ҳам таъна қилиб айтганди. Бир ўғрининг маломати маҳаллани уялтирар деб бежиз айтмаганлар.

Мадаминовнинг қаллоблиги ҳақида минглаб мисоллар бор. 1994 йилда у АҚШга келиб, “Мен бутун мухолифатни бирлаштирдим, “Бирлик” ҳам менга қўшилди ва менинг қўл остимда, биргаликда газета чиқарамиз” дея сохта қоғозлар билан Миллий Демократия институтидан 50 минг доллар грант олади. Грантнинг дастлабки 20 минг долларлик қисми Франкфуртдаги бир ҳисобга ўтказилади. Бундан Пўлатовлар хабар топиб, МДИга бориб, Мадаминов билан бирга эмасликларини айтадилар. Грантнинг қолган қисми тўхтатилади. Аммо 20 минг доллар Мадаминовнинг ўпқонига тушиб кетади. Унинг Сорос фонди ва бошқа ўнлаб ташкилотлар ҳамда шахслардан олган пулларини фақат ўзининг пропагандасига сарфлаганини ким ҳам билмайди?! Уни мақтаб ёзган ёки у ёзиб берган нарсага қўл қўйган одамга жуда сахий у. Худди Каримов сарой шоирларига орден ва медалларни аямаётгани каби Мадаминов ҳам ўзини бардор-бардор қилганга чўнтагини очиб қўяди. Ишонмасангиз “ЭРК”нинг грантлар ҳисоботи учунгина бир йилда бир марта чиқиб қоладиган сонларни кўринг. Асосан Мадаминовнинг тарғиботи. Бир ойда бир янгиланадиган сайтини кўринг. Асосан уни улуғлаш. “Эркинюрт”ни эса уддалай олишмади. Битта сайтни юрита олмаганнинг мамлакатни юритишга даъвогарлиги латифа эмасми?! У миллат ва мамлакатни гаровга қўйиб, топган пулларини ўз китобларинигина нашр этиш, сафарларда оиласи билан бирга кайфу сафо қилишга сарфлашини ҳам кўпчилик яхши билади.

Биргина унинг 2005 йил АҚШ сафари пайтида қизи билан бирга турган меҳмонхонлар, Американи бир ой кезиб юриши, ўз пропагандаси учун америкалик ҳуқуқшунос ва журналистларни ёллашига неча минг доллар кетганини кўз олдингизга келтира оласизми? Ўзбекистондаги бир одам юз йилда ҳам, хориждаги бир одам ўн йилда ҳам бу маблағни жамғара олмайди. Бу камида 250 минг доллар дегани! Бу ҳақда биз эмас, Америкага илгари келган ўзбеклар гапириб юришибди ва у Каримовдан ҳам ўтиб тушишини юзимизга солишади. Ҳато у АҚШга келганда бу ердаги ўзбекларнинг таниқли намоёндаларини таклиф қилдик. Мана, Муҳаммадбобур Маликовнинг хабари бор, улар “Унинг юзини елкамизнинг чуқури кўрсин, у 1985-1986 йиллардан буён бизнинг жуда кўп ҳақимизни еб кетди” деб айтишди. Бу гапдан уялдик. Ҳар ҳолда у менинг бу ердаги ўзбеклар билан учрашувларим акс этган суратларни кўриб, ўзининг улардан гадойлик қилгани ёдига тушган бўлса керак?! Ўғри тонгдан қўрқар – асли мол келади, кўз олдига мол келади, деганлари мана шу!

Шайтон йўлдан оздирса…

Энди унинг тарихий фактларни бузиб ёзишга устаси фаранг эканлигига диққат қилинг׃

“Тошкент университетининг журналистика факультетига пора билан кириб, бир амалллаб тугатган.”деб ёзади мени.

Ҳеч ким билмаса, ҳам Мадаминов билади, мен университетга кираётган йил онам оламдан ўтганларини ва олти фарзанд етим қолганимизни. Мен кундуз кунлари ишлаб, университетнинг кечки бўлимини битирганимни ҳам яхши билади. Ёки ундан қарз олиб, пора берганмидим?

Мен ҳали мактабда ўқиб юрганимдаёқ журналист сифатида танилганман. Туман, вилоят жумҳурият газеталарининг жамоатчи мухбири бўлганман. Мактабда яхши ўқиб, туман ва вилоят олимпидаларида биринчи ва республика олимпиадасида иккинчи ўринни эгаллаганман. Қолаверса, менинг қандай журналист эканлигимга халқ ўзи баҳо бериб келмоқда. Мен журналист сифатида халқ ҳурматини қозониб, депутат бўлганман. Мадаминовга ўхшаб “Бирлик”ни сотиб, Каримовнинг рўйхати билан битта округдан бир ўзим сайланганим эмас. Тўртта номзод орасидан ютиб чиққанман. Иштонсизнинг иштонлига кулгани мана шу!

Қаранг, у яна нима деб валдирайди׃

“Ўтган асрнинг 80-йиллари бошида ҳийла найранглар билан Ўзбекистон радиосига ишга киришга муваффақ бўлган. У ерда КПСС аъзоси бўлиш учун, бир радио спикери Ўзбекистон халқ артисткасининг оёғига тиз чўкиб ялинганини кўрганлар ҳозир ҳам бу манзарадан ирғаниб эслашади. Маматов коммунист бўлди, аммо одам бўлмади, қаерда ишласа уша ерни фитна уясига айлантирди, одамларни бир бирига ёмонлаб,ораларини бузди, ўз фойдаси учун юмалоқ хатлар ёзди”.

Девор бўлмаса, ташқарини кўр-е!

Ахбороти учун айтай, кейинги ёзганда сал ҳақиқатга яқин ёзиши учун асқотиб қолади, мен университетда ўқиганимдаёқ, “Қишлоқ ҳақиқати” жумҳурият газетасида оддий корректорликдан масъул котиб ўринбосари лавозимига қадар кўтарилганман. “Спорт”газетасида навбатчи экан, кафеда маст бўлиб қолиб, газетанинг чиқишини тўхтатиб, КПССга ўтолмай, ишдан ҳайдалган эса- Мадаминов-ку!

Радиога ўтишим газетадаги лавозимим билан тенг эди. КПСС аъзоси бўлган жойим эса, радио эмас, радиодан кетганимдан кейин, орадан 3 йил ўтиб, “Ленин йўли” газетаси эди. Кўраяпсизми, уни шайтон қанча адаштирмоқда׃

“Маматовнинг ҳукумат тарафидан тазйиққа учрагани қип-қизил ёлғон. Агар Ўзбекистон президенти золим ва инсофсиз бўлмаганда эди, хозир мухолифатнинг илдизга болта ураётган Пулатов, Маматов кабилар мухолифат саналмаган бўларди.”

Қойил-е! Томчи тош тешар деганлари рост экан. Озгина танқидим тентак қилиб қўйибди.

Мадаминов параноя бўлгани рост шекилли, қачонгача ўзини умуммухолифат деб билади? Ўзбекистон Каримовнинг онасининг маҳрига тушгандек, мухолифат ҳам унинг онасининг маҳрига тушганми? Уни танқид қилса, мухолифатни танқид қилган бўлармиш. Мен ҳеч қачон мухолифатнинг оёғига болта урмадим, аксинча доим миллат ва мамлакатнинг устига оёғини қўйганларга болта урдим. Бугун Каримов билан ёман-ён Мадаминов ҳам халқнинг юзига ифлос оёғини қўяётган экан, нега жим туришимиз керак?!

Унга ҳаром оёғини миллатнинг юзига қўйишига бундан кейин йўл бермаймиз. У зотан битган. Атрофида грантлар учун бирлашган шайкасидан бошқа ҳеч ким қолмади.

Бас, кет энди!

Мадаминов фақат мухолифатни эмас, бутун миллатни сотмоқда. Бу айбни унга бутун мухолифат қўймоқда. Бир жумладан қилиб, эслатиб ўтай׃

1.Каримовнинг 2 та квартираси ва 4 машинасига “Бирлик”ни аламштирган-Мадаминов.

2.1991 йилги сайловида сохтагарчиликлар бор, деб мухолифлар судга мурожаат қилиб турганда, Каримовга телеграмма юбориб уни ғалаба билан табриклаган ҳам Мадаминовдир. Каримов бу телеграммани халққа кўрсатиб, “Мана мард йигит экан” дегани одамларнинг эсидан чиққан эмас!

3.1991 йил 7-сессияда “Коммунистлар ва тошкентликлар исён қилмоқда”, деб Каримовни ҳимоя қилиб чиққан ҳам – Мадаминов.

4. 1992 йил 1 Июл куни Каримовни четлаштириш режасини туздик. Бу режани унинг ҳам иштирокида менинг уйимда тузгандик. Лекин афсуслар бўлсинки, сессияга келган кунимиз, у жиззакилик қилиб, гувоҳномасини отиб, чиқиб кетди ва бутун режаларни бузиб, яна Каримовни сақлаб қолди.

5.Хоразм музейидан ўғирланган тарихий, қимматбаҳо тангани Туркиягача олиб келиб, мухолифатни разил этган ҳам Мадаминов. У бизнинг билиб қолганимиз ва босимимиздан кейингина тангани Ўзбекистонга қайтариб юборишга мажбур бўлганди.

6.1994 йилда “Озодлик” радиосидан “Биз подполяга ўтдик” деб эълон қилди, кейин “Каримов биз сени ўлдирамиз” деб 8 кишининг машқини видеога олиб Туркиядан Анвар Олтойли орқали унга жўнатди ва юзлаб кишиларнинг умрига зомин бўлди.

7.Афғонистонда Толибон ҳокимиятга келганда, уларни ёқлаб “Озодлик” радиоси орқали баёнот берди. Туркияда миллиятчилар ҳокимиятда экан, “миллиятчиман” деб ўзи ҳақида мақолалар чиқартирди. Кейин социалист Эжевит ҳукумати келганда “Ҳуррият” газетасида бир саҳифа қилиб, ўзини интернационалист деб ёздирди, (Газета нусхасини ДЎКнинг фотоалбомида кўришингиз мумкин-ЖМ), диний қарашдаги Эрбақан ҳукумати даврида эса Тоҳир Йўлдошни ёнига олиб, улар билан дўстлашди. Ўзбекистонда ислом давлати қураман, деб Тайиб Эрдўған билан қўл олишди. Бугун эса демократ бўлиб қолибди. Бу буқаламунлик эмасми?..

8. Қашқадарёдан иқтисод соҳасида ўқитамиз, деб олиб келинган болаларни мана мен кутиб олгандим. Кейин Мадаминов уларни ўқишга деб алдаб, қўпорувчиликка тайёрлаш учун Чеченистонга олиб борди. Бу мени уни тарк этишимга олиб келган асосий сабаблардан биридир.

Чеченистонга борганларнинг қанчаси ўша ерларда ўлиб кетди. Кейин хорзамлик ёшларни Тожикистонга олиб келиб, Ўзбекистон Исломий ҳаракатига қўшиб қўйди ва ўртада жанжал чиққанда 19 нафар хоразмлик отиб ўлдирилди. Бу хун Мадаминовни тутиши керак. Мен ҳар қандай демократик маҳкамада Мадаминовнинг қўли қон эканлигини, 1999 йил воқеаларида ҳам у Каримов томонидан қўлланилгани ва билвосита қўли борлигини исботлашга ҳозирман. У буни ва Ватанга қайта олмаслигини ҳам билади. Мана алами қаерда!

9.Ҳамма вақт мухолифатни бирлаштирамиз деганда у бир ҳунар кўрсатиб, бу ишни бузган. 1991 йилги Форумда у Пўлатовларни яқин келтирмаслик билан ишни бузганди. 1994 йилда эса бирлашув ҳужжатига Пўлатов билан бирга қўл қўйиб, орадан 12 соат ўтмай чекинганди. Қўғирчоққа илончалари изн беришмаганди.

10. 2005 йил Андижон воқеаларидан кейин ҳам энди бирлашилган пайтда у ўзини Бирлашган мухолифатнинг якка ва ягона лидери деб эълон қилиб юбориб, бутун умидларни оёқ ости қилди.

“Сиам” эгизаклари

-Каримов 1990 йилда эълон қилинган мустақилликни тан олмай, 1991 йилда ўзига керак бўлганда эълон қилди.

-Мадаминов ўз шахсини ўйлаб 1989 “Бирлик”ни парчалаб, 1990 йилда “ЭРК”ни тузди.

-Каримов аввал сайлов, рефрендум ўйинлари қилди ва муддати тугаса ҳам “қонунлар ясаб”, “лидерман” деб ўтирибди.

-Мадаминов партия уставидаги тўрт йилга, фақат икки марта сайланиш қоидасини бузиб, арвоҳлар кенгашлари ўтказиб, “кет” дейилишига қарамай, ўзини “лидерман” деб жар солмоқда.

-“Туркистон умумий уйимиз” деган Каримов руснинг куёви. Биринчи хотинини ҳайдаб Татянага уйланган.

-Тукистончиман, деган Мадаминов ҳам ўзбек хотинини болалари билан ташлаб, Света Бреженскаяга уйланган.

-Каримов ўз атрофига самарқандликларни тўплаб, бу қадимий шаҳар обрўйига путур етказди.

-Мадаминов ўз атрофига хоразмликларни тўплаб, мухолифатни қорага чаплади.

-Каримов матбуотни бўғди, “Озодлик” ва “Америка овози”ни ўз пропагандасига ишлатиш учун ҳар қандай жирканчликдан қайтмади.

-Мадаминов ҳам айни йўлни танлади.

-Каримов миллат ва мамлакатни гаровга тикиб, оиласини ҳумкрон этди.

-Мадаминов ҳам миллат ва мамлакатни гаровга тикиб, мухолифат учун олинганларни оиласига, ўзига сарфлади.

-Каримов агар ўзига қарши чиқса сафдошлари ва яқинларини ҳам йўқотиши мумкинлигини кўрсатди.

-Мадаминов ҳам ўз шуҳрати учун сафдошлари ва яқинларини провакация қилиб қамоққа кетишларига йўл очди…

Бундай таққослашни истаган қадар давом эттириш мумкин. Кўраяпсизми, Мадаминовнинг кирдикорлари Каримовникидан ҳам қолишмайди. Ўхшамасга учрамас дейдилар. Улар Сиам эгизаклари каби бир-бирларига ёпишган, қоринлари билан.

Бегуноҳ қамалганлар қарғишидан қўрқ!

Эсингизда бўлса, 2006 йилнинг 12 декабр куни Фазлиддин Қўчқоровнинг “ПРЕЗИДЕНТЛИККА ТАЛАБГОР ФАРОСАТЛИ БЎЛИШИ КЕРАК”деган мақоласи чиққанди.

Унда муаллиф Мадаминовнинг Исроилжон Холдоровнинг тақдирига бефарқ муносабати ҳақида ёзганди. Ҳақиқатан ҳам бир қанча қамалганлар унинг китобларини олиб бориб, қамалишгани рост. Юқорида айтганимдек, у одамларни фақат ўз тарғиботи учун қўлланган.

Биз Мурод Жўраев, Номоз Нормўмин билан бирга Ашгабатда турганимизда ёнимизга Туркиядан Юсуф Рўзимурод қайтган ва у иккита чамадонда фақат Мадаминовнинг шеърлари тўпланган китобларини олиб борганди.

Ўзим гувоҳи бўлганман, Мурод Жўраев ва Эркин Ашуров ҳам Туркиядан Алматига унинг китобларини олиб кетишган ва унинг тавсияси билан Анвар Олтойлининг куёви Фаррухга оид уйда туришган. Улар менинг “Борманглар, бу таҳликали”, деган гапларимга қулоқ солишмаган. Эркин Ашуров раҳматли бўлди, аммо бировнинг эсига ҳам келгани йўқ. Мурод Жўраев эса ҳалига қадар қамоқда. Мадаминов унинг қамоқдан чиқишни истамайди ва шунинг учун унинг “Мен “ЭРК партияси аъзоси бўлмаганман”, деган баёнотларига тескари равишда “Мурод Жўрев ЭРК партияси аъзоси бўлган” деб хабар тарқатиб, унинг зиндонда қолишини таъминлаб келмоқда. Агар у чиқса, кўп нарсалар очилиб кетиши ва менинг ёнимга яна бир танқидчи қўшилишини Мадаминов яхши билади. Сув келмасдан ариқни кўмиш унга хосдир. Мен бугунгача кўп нарсани айтмай келдим. Нари борсам ҳўкиз ўлар, бери келсам арава синар эди. У эса андишани эзғилади.

Дарвоқе, унинг китобларини олиб бориб қамалганлар кўп бўлди. Мана яқиндагина андижонлик Гулбаҳор Тўраева ҳам унинг китобларини олиб бораётиб, қўлга тушди.

Бундан бир қарашда, демак унинг китоблари режимга қарши, шунинг учун ҳам олиб борганларга қақшатғич зарба берилмоқда, деган хулоса чиқариш мумкин.

Лекин менинг китобларим ҳам режимга қарши ва бугунга қадар ҳатто олиб бораман, деган одамга ҳам бу ишни раво кўрмадим. Чунки, биламан, у одам қўлга тушади ва қамалади. Мен ўз жонимни қутқазиб, қандай қилиб, бошқа одамни оловга ташлашим мумкин? Касета эшитгани учун қамалган мамлакатда китоб учун бош силанадими?! Мени китобларим Интернетда ва истаган одам топиб ўқийди.

Айниқса, Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) масаласида Мадаминов шайтоннинг ғирт малайига айланди. Мамадали Маҳмудов мухолифатдан узоқ тураман, деган экан. Буни эшитиб, Мадаминов уни “тарбиялаб” қўймоқчи бўлди. Бизнинг норозилигимизга ҳам қарамай, неча йил келиб-кетиб, оиласининг бир аъзосига айланган ва кейинчалик МХХ жосуси бўлиб чиққан Адҳам Розиқов (Мадаминовнинг ёнида ўтирган сурати ДЎКнинг фотоалбомида-ЖМ) орқали бир қути “ЭРК” газетасини бериб юбориб, “Уни Мамадалининг уйига олиб бориб ташлайсан” деди.

Кейин эшитсак, Адҳам газеталарни Мамадали аканинг эшиги ёнига қўйиб, эшикни жиринглатиб кетиб қолибди. Орадан кўп ўтмай, Мамадали Маҳмудовнинг уйини босишган. У бечоранинг бундан хабари йўқ. Кейин эса унинг қамоқдан ёзилган шахсий мактубларини эълон қилиб юборди ва умуман озодликка чиқмайдиган қилиб қўйди. Бу томонда эса уни улуғлаб, унинг номига пул тўплаб юрибди. Бу худди Ленинни ўлдириб, кейин уни улуғлаб иш кўрган жаллод Сталиннинг тажрибасига бош уриш эмасми?

Хуллас, қайси бирини ҳам гапирасиз. Мадаминов фақат ўзини ўйлайдиган ва ўз обрўси йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдиган, ҳатто укаларини ҳам қамоққа тиқиб ўтирадиган шахсдир. 1991 йилда фалакнинг чархи айланиб, у сайланганда аллақачон Ўзбекисон парчаланиб, Мадаминов Илонлида кичкина Туркманбоши бўлиб ўтирган бўлармиди?!

Хуллас, у ўзбек мухолифатини ер билан яксон қилди. Ҳали у Каримов каби ўлгунига қадар лидерликни даъво қилади ва Каримовнинг жиноятларига баббаравар шерик сифатида қораланади. Мухолифат ундан қутулмас экан ҳеч нарсага эриша олмайди.

Шайтонни йўлига юрганлар, бугун жазосиз қолишлари мумкин. Аммо Худонинг қудрати улардан устун, мана кўрасиз Мадаминов учун бегуноҳ қамалганлар, унинг ўйинлари учун ўлиб кетганлар ҳаққи у жазоланади. Худо уни уради ва насиб этса, буни харсангни сангобдан кейин кўр, деганларидек, насиб этса биргаликда кўрамиз. Бугунга қадар туҳмат қилганлар жазоларини топдилар ва у ҳам топади.

Ўз айбини билмаган…

Каримовнинг кирдикорлари ҳақида 1991 йилдан бери ёзмоқдаман. У ҳали “Каримов” дейишга қўрқиб, “ҳукумат” калимасини ишлатганда ҳам мен қўрқмай диктаторнинг жиноятларини очиқ ёзганман.

Мадаминовнинг гавдаси катта, аммо юраги кичик. У жуда қўроқ. Шунинг учун ҳам ўз номидан ёзишга қўрқади. Нима эмиш, мен унга ялинган эмишман. Ҳей, инсоф, агар ялинсам, Каримовга ялинган бўлардим. Мени таниган ва билган одамлар бировга ялиниш қўлимдан келмаслигини жуда яхши биладилар. Мадаминовнинг ўзи ҳам билади. Неча марталаб ўзини мақтаб ёзишимни сўраганида рад этганимни эсдан чиқарган кўринади! Мен унга ялинганим йўқ, балки 1994 йилда хотининг олдида башарисига қарата унинг Каримовдан фарқи йўқлигини айтганман.

Энди мен сохта мухолифатчи, бўлиб қолдим-ми? Ўз айбини билмаган шайтонлаб ўлар, деганлари мана шу!

1992 йил.Мен Олий Кенгашнинг Ошкоралик қўмитасига кириб келганимда, у Эркин Воҳидов билан чойлашиб ўтирган эди. Мен “Талабаларни ўққа тутганликлари учун УзТВдан истеъфо этдим ва истеъфономани Каримов идорасига топшириб келаяпман” дедим. У бир нусха олиб кетди ва “ЭРК”нинг биринчи саҳифасига қўйди. Уни цензура олиб қолди. Аммо цензура катта ҳарфлар билан ёзилган сарлавҳасини олиб қолишни унутган эди. Мадаминовнинг архивида “ЭРК” газеталари бор. Хотираси заифлашган бўлса, ўшанга қараса-ку бу қадар бўҳтон қилиб, ёши бир жойга етганда бунча гуноҳнинг остида қолмасди.

Ҳали унинг гуноҳлари битмаган. У ёзади׃

“Ҳақиқатан ҳам, Муҳаммад Солиҳ ўзининг шарафини сақлаган ҳолда Олий Кенгaшни тарк этди.Унинг диктатурага қарши исён этиб, депутатлик нишонини Олий Кенгаш ҳайъати ўтирган девонга улоқтирганини ўзбек халқи ҳали унутгани йўқ. Маматов депутатликдан ҳайдалганидан сўнг, тамоман Эрк партияси пинжига кирди.Ўша пайтларда Эрк партияси газетаси ходимлари ва бош редактори Иброҳим Ҳаққул судланётган эди, Маматовдан вақтинча газетада ишлашни таклиф қилишди. У ерда ишлаётганда Эрк партияси омонат қилиб топширган газета кассасидан катта миқдордаги пулни милисалар олиб қўйди деб, жиғилдонига урди. Мен ўша пайтда Эрк партияси Марказий Кенгашининг аъзоси эдим, Маматовнинг қилган би иши очиқасига қаллоблик эди. Буни М.Солиҳга айтдим, аммо у ичимиздаги гапни ташқарига чиқариб ўзимизни шарманда килмайлик деди. Бу менимча нотуғри тактика эди”.

Ёппирай! Агар Даврон деган гавронни мен танимасам, у қандай қилиб мени танир экан? У пайтда “ЭРК”да бунақа одам ҳам йўқ, пул ҳам йўқ эди. Газетанинг қарзи учун пул топилмаган ва ўртада пул тўплаганмиз, ҳатто Дилором Исоқова узук ва ҳалқасини чиқариб бериб юборганди. Ҳукумат агар Мадаминов Москвадаги бир хайрия ташкилотидан ғайриқонуний ёрдам шаклида олган 1 миллион 800 минг сўмни қайтармаса, қамалади, деб шарт қўйди. Мен уни етаклаб, танишларимнинг олдига, жумладан депутат дўстим Самандар Қўқоновнинг уйига олиб боргандим. Ҳалигача виждоним қийналади. Чунки Мадаминовни ИИВга чақириб, “Қаердан пул олиб тўладинг?” дейишса, у пулни Самандар Қўқоновдан олганини ёзиб берибди. Каримов бу одамни зиндонбанд этиб ташлади. Кейин билсам, ҳалиги ёрдам пулга Мадаминов шаҳар ички ишлар бошқармасида ишлайдиган хоразмлик ошнаси орқали Дўрмон томондан иккита ҳовли олиб қўйган экан!

Шайтон яна васваса қилади׃

Ўзбек мухолифати фаолиятини тадқиқ қилган Баҳодир Файзининг ёзишига кўра, собиқ депутат Маматов ҳатто Самарқандлик мафиоз Пардани ҳам доғда қолдирган. Файзи ўзининг “Очерк ўзбекской оппозиции” китобида шундай деб ёзади: “Жаҳангир Маматов, работник Радио Голос Америки. Основные материалы против партии “Эрк” и дезинформации сайта готовил он. Он же готовил и издавал журнал “Ҳаракат”. Маматов бывший собкорр “Совет Ўзбекистони”, был известен в прошлом своим пристрастием к взятничеству и близостью к Самаркандской мафиозной группе. Вымогал у председателей колхозов крупние деньги, шантажируя написанием разоблачительных статей. Однажды он не выполнил свое обещание не опубликовать фельетон, обещание данное мафиози Парда и вышла ссора. Парда потребовал свои деньги обратно, но Маматов чтобы не вернуть ему деньги, донес в милицию. В результате, Парду посадили в тюрьму. Парда через год (1992) вышел из тюрьмы и поджег дом Маматова, который был построен на его деньги, деньги Парды. Маматов, чтобы избежать смерти от рук мафии, бежал сначала в Баку, потом в Турцию”.

Бошқа гап тополмагани учун 10 йилдан бери шу бўҳтонни айлантиради. Ўз ёлғонларига ўзлари ишониб қолишган кўринади. Ҳей, ахмоқлар, менинг уйим 1992 йилда эмас, 1984 йил 1 декабр куни ёнган.

Бу ҳам Мадаминовнинг Каримовни ҳам доғда қолдирадиган уйдирмачи эканлигини кўрсатди. У рус тилини билмайдиган бечора Баҳодирнинг номидан китоб чиқариб, уни ҳам шарманда қилди.

Пул иймон эмас

Дарвоқе, мени пулга ўч деб ёзибди. Истасам ва киришсам жуда кўп жойдан, жуда катта миқдорларда грантлар олишим мумкин. Чунки грант олиш учун истаган қадар ғоя топа оламан. Аммо бу ишни қилмайман. Грантларсиз ҳам грант олиб юрганлардан кўпроқ иш қилиш мумкинлигини исботламоқчиман. Менимча, ҳозирнинг ўзида исботладим ҳам. Агар пулга ўч бўлсам бир йилда ДЎКнинг фаолияти, Ўзбекистондаги фаолларга компютер техникалари олиб бериш, саломатликларини тиклаш, баъзи журналистларга дастак учун, қамалганю қийналган фаолларнинг оиласига кўмак учун қарийб 17 минг доллар ўз ёнимдан сарфламас эдим. Буни ДЎКнинг раҳбарияти билади ва мен ҳеч кимга айтмоқчи эмас эдим. Лекин энди айтишга мажбурман. Азалдан пулимни меҳнат қилиб топганман ва доим бир қисмини ёрдамга берганман. Шунинг учун Тангидан ажрини олдим, ҳеч қачон ҳеч кимга гадойлик қилиб қўл узатмадим!

Бугун ҳам менинг ҳеч қанақа лидерлик даъвоим йўқ, Ўзбекистондан кутган ҳеч нарсам ҳам йўқ. Фақат битта орузим-халқимиз ҳам мен каби яшасин, дейман. Бу қадар! Аммо Мадаминов бу гапни айта олмайди.

Хўп, грант олмасдан ҳам иш қилиш мумкинигини исботлаш нимага керак?

Исботлаш шунинг учун керак-ки, кейинги авлодлар билсин ва бу авлод қилган хатони улар такрорламасинлар. Грант учун гаровга миллат ва мамлакатни тикиб, амалда ўзлари кайфи сафолар ичида юриб, ҳатто яқинларини, уларнинг айби билан қамоқларда ётган собиқ сафдошларининг оилаларини унутишмасин. Грант олдими, уни мақсад йўлида ишлатсин ва шафоф иш қилсин..

Бу гапларни айтсам, ҳақорат қилишади, дашном беришади.

Каримовни 1990 йилларнинг бошида танқид қилиб юрганимда ҳам айни йўлни тутиб, менга қаттиқ дашном берганлар бор эди. Мана энди уни ҳамма танқид қилмоқда.

Мадаминовни танқид қила бошлаганимда ҳам баъзилар дашном берган ва унинг ўзи мени душман деб билганди. Ўзини биров танқид қилиш мумкинлигига ишонмасди ва кейин ҳам ким уни танқид қилса, буни мендан кўрарди. Аммо бугунга келиб, уни кўпчилик очиқ танқид қила бошлади ва ҳоказо. Бундай мисоллар анчагина.

Баъзан ўжарлигим мана шундай ижобий натижага олиб келганидан хурсанд бўламан. Лекин барибир бугун эшитиб турганим каби ҳақорат эшитавераман.

Уйдирманинг муаллифи

Мадаминов эканлигини фош қилган далил

Исмини яшириб, ҳақорат қилиш осон, аммо мен каби очиқ танқид қилиш осонмас. У фақат ҳақорат қилишни билади׃

«Маматов – человек без чести. Я это понял, когда я его видел на коленях у ног одного из лидеров узбекской оппозиции. Это было в гостинице «Апшерон» в Баку. Маматов в буквальном смысле плакал перед этим человеком, умоляя увезти его в Турцию. Лидер его увёз, однако Маматов предал его сразу же после того, как этого лидера выдворили из Турции. Маматов, живя в доме, который держал для него этот лидер, писал на своего недавнего покровителя доносы в местные спецслужбы».

Мана шу жойда Мадаминов қовуннинг энг каттасини туширган. Ҳақиқатдан ҳам Озарбайжонга у борган ва ана шу меҳмонхонада мен, Мурод Жўраев, Мадаминов ва президент Элчибейнинг туркиялик маслаҳатчиси Ниҳат Чатинқая учрашганмиз. Бошқа ҳеч ким бўлмаган! Бизга Ўзбекистон учун газета чиқариш масаласини Элчибей билан гаплашамиз, деб айтишган. Аммо билсак, Мадаминов Туркияда қурол ишлаб чиқарувчилар номидан борган ва Ниҳат Чатинқая орачилигида ва Элчибейга фақат шу қуролларни сотиб олишни илтимос қилди.

Ўша кун Мадаминов билан тортишиб қолдик ва мен жуда ёмон ўйинларга кирилаётгани ва бунинг охири вой бўлишини айтдим.

Кейин биз бир кун Мурод Жўраев билан Элчибей ҳузурида эканимизда у׃

-Сизнинг бейнинг қадам олиши яхши эмас, уни бу йўлдан қайтаринглар,-деганди.

Туркияга эса орадан бир йил ўтиб, Туркманистонда эканлигимизда Тошкентдан бизни ушлаш учун одам юборилгач, ҳаётимиз таҳлика остида қолгачгина Мурод Жўрав ва Номоз Нормўмин билан бирга йўл олганмиз. Мадаминовга ўхшаб Туркияга бизнес учун бориб, қолиб кетмаганмиз.

Шайтоннинг васвасаси яна кучайганига қаранг?

“Сиз бу лидернинг ким эканлигини билиб турибсиз. Маматовнинг аввал мухолифатчи, кейин сиёсий қочоқ статусини олишда восита бўлди бу киши, афсус.

“Маматов Америкага бориб Жавдат Сайҳон ёрдами билан Америка Овози радиосига ишга кирди ва …оз вақт ўтмай ўз хомийсининг тагига сув қуя бошлади. Натижада Сайҳон радионинг бошқа редаксиясига ишга ўтишга мажбур бўлди. Шу кунларда Маматов БиБиСи ва “Озодлик” радиосидаги ўзбеклар устидан турли жойларга юмалоқ хат ёзиш билан машғул. Бир сўз билан айтганда букрини фақат гўр тузатади.”

Мадаминов менга мухолифатчи бўлишимда ёки сиёсий қочқин статуси олишимга воситачи бўлдим дейишга қадар боргани ҳақиқатан ҳам унинг соғлиғи жойида эмаслигини кўрсатади. Мен сиёсий бошпана олиш учун мурожаат қилганимда ЭРК партиясидан чиққанимни эълон этганимга уч йил бўлган ва Мадаминов билан қарама-қарши жабҳада эдик.

1997 йилда Абдураҳим Пўлатов билан бир кунда БМТ қочқинлар комиссарлигининг Анқара бўлимида бу мақомни олганмиз. Бунинг учун менинг Каримов режимига қарши очиқ бош кўтарганимнинг ўзи етарли бўлган ва у пайтда Мадаминов Туркиядан қувилган эди.

Мен “Америка овози”га 1999 йилда ишга ўтганимда эса, Мадаминовнинг дўсти Жавдат Сайхон тўлиқ бўлмаган (Part time-ярим ставка) ишда эди. Радиода ҳеч қандай мавқега эга эмас эди. У билан бир неча кун ичида олдинма-кетин у тўлиқ ишга ва мен доимий ишга ўтганмиз. У менинг дастимдан бошқа бўлимга ўтган эмас, балки ўзбек бўлими ёпилиши олдидан катта лавозимли техник иш очилиб қолиб, у ариза бериб, ўшанга ўтиб кетган.

Лекин мен ишга ўтганда Мадаминов радиога хат ёзиб, Ўзбекистон масаласини ёритишни менга топширмасликларини талаб қилган. (У ёзган хатнинг нусхаси ДЎКнинг фото албомида-ЖМ) У кейинчалик ҳам менинг устимдан шикоятлар уюштирди. Ҳатто Америка ҳукумати идораларига мени исломий ҳаракатнинг қўпорувчиси деб бўҳтонлар ташкил қилди. Туркияда курдларни ўлдириб юришганда, Мадаминов мени газетага “курд” деб ёздирган ва ўлдириш учун уйимга одам юбортирганди. Худонинг кароматини қаранг. Мен Туркия бўйлаб туркчилар мажлисларида чиқишлар қилиб юрардим ва келган одамлар мени таниб қолишган ва׃

-Ака айтинг, унинг ўзини йўқотамиз,-дейишган. Мен уларга׃

у Тангрининг ваколатидаги иш ва биз аралаша олмаймиз,- деб жавоб қилгандим.

Мана энди Америка ва Эрон муносабатлари бузилиб турганда, у мени “эроний” деб шикоятлар уюштирмоқда.

Би-Би-Си, “Озодлик” ва “Америка овози» радиолари ҳақида эса панадан бирор иш битираётганимиз йўқ. Ҳаммаси очиқда. Қўрқадиган жойимиз йўқ. Нима ёзган бўлсак, беғараз ва ҳаммаси ДЎК сайтида очиқ. Агар биз четда туриб, биз солиқ тўловчиларнинг пулига ишлаётган бу радиоларнинг фаолиятини демократия томон йўналтира олмасак, Ўзбекистонда демократия қура оламизми? Мени шунинг учун айбласангиз, демак сиз демократиянинг душмани!

Мен унга илгари ёзган хатларимда ҳам мард бўлсанг очиқ номинг билан ёз, деб кўп айтганман. Аммо мардлик мардларда бўлар экан, номардларда эмас.

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ.

18 Responses

  1. Mana shunaqa hujjatlashtirib yozish kerak!
    Karimov-ket!
    Madaminov-ket!

  2. Elektron pochta orqali kelgan munosabat-
    RIZO OBID:
    “Ilon boshiga javob”ni o’qib,undagi Salay Madaminov,degan kimsaning kirdikorlari bilan hujjatlar asosida tanishib chiqqach menda bir fikr uygondi.
    Shu odamning suratini demokratiya dushmanlari sahifasiga qo’yilsa munosib baho olgan bo’lar edi.Yahshisi hech bo’lmagandan ko’ra kech bo’lsa ham demokratiya niqobidagi shumniyatlarning haqiqiy basharalari ochilmoqda.
    Jahongir Mamatov bu haqda yozmagan bo’lganda u ham Salay Madaminov bilan birga O’zbekistonning bugungi ayanchli holatiga teppa-teng mas’ul bo’lardi.
    Yo yahshi vaqtida S>madaminovning kimligini fosh etdi.Undaylarning ziyoni hozirgi Karimovnikidan kam emas.Shunday bo’lgandan keyin uning surati demokratiya dushmanlari ro’yhatiga qo’yilsa haqiqat qaror topgan bo’ladi.Bu mening fikrim.Qolganlar qanday fikrda o’zlariga havola.

  3. AKBARALI ORIPOVdan elektron pochta orqali kelgan munosabat:

    Men Jahongir Mamatov haqidagi uydirmalarga
    ishonmayman. Ular buhton.
    Ammo Jahongir akani A.Polatov hakidagi fikriga ham qushila olmayman.
    Chunki A. Polatovni qilayotgan ishlarini uni niyatlarini yahshi
    bilaman.Uni maqolasiga kelsak U oddiy tanqid halos Salay Madaminov
    haqidagi gaplari esa uta asosli. Qurqoqlargina orqadan tosh
    otadi.Jahongir akani ba’zi poziciyalariga qushilmasamda
    uni hurmat qilaman.
    Uni kelib chiqishi haqidagi haqoratlar esa uta paskashlikdir.
    Akbarali Oripov “Birlik” partiyasi MK a’zosi

  4. Rahmat ko’zimizni ochdingiz.
    Juda kuchli analitik maqola. Biz prezident tanlaydigan bo’lsak muholifat liderlarining nuqsonlarini bilishimiz shart deb o’ylaymiz.
    Jahongir aka o’zingizni haqiqiy jurnalist va siyosatchi ekaningizni yana bir marta tasdiqladingiz.
    Muhammad Solih va uning yonidagilarga o’xshab quruq, sassiq safsatadan iborat, hatto maqola deyishga ham tiling bormaydigan g’iybatnoma emas. Siz ularning saviyasiga tushmaganingiz bizni quvontirdi.
    Mana shuning o’zi ham kimning kuchli siyosatchi bo’ganini va saviyasini kursatib turibdi.
    Bugun biz 4-5 student bu haqda gaplashdik va sizga o’xshagan ustozlar O’zbekistonni kelajagini yaratishimizda bizga ustoz bo’lishiga umid qilamiz.Sizga omadlar va sog’liq tilab Umida, Faxriddin, Kamola va Nasiba.

  5. Elektron pochta orqali kelgan munosabat:
    Assalom aleykum,
    Men siz haqingingizda yozilgan maqolani quyida keltirilgan qisminiyoq oqigan edim. Qolganini oqimaganimga sabab, shu abzatsning ozidayoq ig’vo ekanligi ko’rinib turibdi. Qavs ichidagi savollar meniki. Ozgina fikrlay oladigan insonda darhol bu savollar tugiladi, va u quruq gapligini anglaydi.

    “Тошкент университетининг журналистика факультетига пора билан кириб, бир амалллаб тугатган (Isbot!?). Ўтган асрнинг 80-йиллари бошида ҳийла найранглар билан Ўзбекистон радиосига ишга киришга муваффақ бўлган (Isbot!?). У ерда КПСС аъзоси бўлиш учун, бир радио спикери Ўзбекистон халқ артисткасининг оёғига тиз чўкиб ялинганини кўрганлар ҳозир ҳам бу манзарадан ирғаниб эслашади (Isbot?!). Маматов коммунист бўлди, аммо одам бўлмади, қаерда ишласа уша ерни фитна уясига айлантирди, одамларни бир бирига ёмонлаб,ораларини бузди, ўз фойдаси учун юмалоқ хатлар ёзди (Isbot?!).”

    Meni qiynayotgan narsa haqida: Nahotki o’zbek muholifati shu darajada. Ahir hozirgi vaziyat nihoyatda mas’uliyatli-ku. Saylov kelyapti. Karimovning legitim vaqti tugadi, va h.k. Bu haqda dunyoga jar solish o’rniga bir-biri bilan jiqqa-mush. Kuch umuman boshqa, zarar tomonga yonaltirilgan. Afsus, afsus. O’zbek halqi hali-very yorug’lik ko’rmasa kerak bu ketishda.

    Bu yozishmalar bilan muholifat yana bir bor qay darajada ekanligini ko’rsatdi. Ming afsus.

    Toshtemir

  6. Karimov-KET!MUHAMMAD SOLIH-KET!
    Endi Muhamad Solih ketishi kerak. U ketsa kup narsa yutadi.
    a)Ukalarini qutqaradi.
    b)Mamadali Mahmudov, Murad Juarev va boshqalar qamoqdan chiqadi.
    c)Mana demokratiya bunaqa buladi deb Karimovga dars beradi. Shundan keyin Karimovni tanqid qilishga uni haqqi buladi.
    d)U shunda qilsa bu Pulatovni ham uyaltirib u ham urnini yoshlara beradi.
    Lekin Muhammad Solih bunday mardlik qila oladigan odamga uxshamaydi.
    Agar u shunday qilib chetga chiqib xatolarini tan olsa uzini ham oqlab oladi. Chet ellar ham bizni muxolifatga ishonadi.
    Etar uni muxolifatni vayron qilgani!

  7. Elektron pochta orqali kelgan munosabat:
    Assalomu Alaykum Jahongir Aka

    Maqolangiz juda faktlarga boy va nishonga aniq urilgan maqola bo’libdi. Albatta oldingilari ham shunday edi, lekin bunisi boshqach chiqibdi, kishi bir og’iz fikr bildirmasa bo’lmaydigan maqola bo’libdi.

    Menga eng yoqqan joyi Karimov bilan Madaminovni “Siam^ Egizakalri ekanligini isbotalaganigiz bo’ldi. Menda ham bitta isbot bor shuni ham shu qatorga qo’shib qo’ysangiz

    Karimovga muxolifat va xalq tamonidan borgan xatlar yetib bormaydi, yoki ataylab javob berilmaydi yoki vaqti bo’lmayi

    Madaminov-“O’zbek muxolifati Lideri” ham egizak akasini o’zginasi. Misol uchun men bir necha marta xat yo’llagaman bir qator ham javob bermagan.
    Hattoki, na uy manzili aniq, na e-maktubi aniq, na tel raqami aniq…
    Meni rad etganlarga isbot: uz nomiga ochgan xos saytining uzbekcha versiyasiga kirib “aloqa” tugmasini tiqqillating, yoki ruscha wersiyasiga kirib “контакты” tugmasini bosingchi nima o’zgarish, hech gap yo’q. Endi veb sahifani Inglizcha versiyasiga kirib “Contacts” tugmasini tiqqilatingchi, xursand bo’lmang har qanday savolingizga javob kelmayidi.

    Balkim, veb sahifadagi aloqa tugamasida yaqin orada ozgarish bolib qolsa ajablanaman.

    Qisqasi Madaminov egizak akasi Karimovni o’zginasi, o’tsa o’tadiki lekin qolishmaysi.

    Jahongir Aka, Ollohim qalamingizni bundan ham o’tkir qilsin

    Bobur Isoyev.

  8. Men bitta narsaga juda hayron qoldim. Jurnalistikani pora bermay bitirganlar jurnalistika qoidalarini bilishmaydi. Masalan Isyonkor sayti Jahongir Mamatov haqidagi tuhmat bulgan ochiq sezilib turgan maqolani Erkdan indamay kuchirib bosdi. Keyin Jahongir Mamatov unga javob yozganda bizni kuchirib bosishimiz undagi faktlar tugri deganimiz emas degan gapni teppasiga yozogan. Bu jurnalsitikani qoidasimi? Oldingizgaga suzboshi yozgan bulmasangiz demakki uni tughri deb bilgansizmi?
    Sayt yuritganda jurnalsit bulsangiz uni botqoqqa botirib quymaslik kerak. Agar so’kinishlardan tozalay olmasangiz, vaqtingiz bulmasa sayt ochib nima qilasiz.
    Mana Turonzaminda sukishlar berilmaydi. Chunki muxolifatni bir biriga dushman qiladigan ana shu sukinishlar bulgan. Buni SNB juda yaxshilab ishlatgan. Birlikda besh yil SNB uyini bulganini bilamy sukinganmiz. Endi bir birmizga dushman bulib ketdi. Shu ishni endi Isyonkor qilmoqda.
    Yana bitta gapni yozmoqchi edim.
    Isyonkorda faqat bitta ikkita odam faqat sukinib yozmoqda. Bu ham Muhammad Solihni atrofida fikrlaydigan odam qolmaganini kursatadi.Kim adashib uni yoniga kelsa uni tanigandan keyin tashlab ketadi.
    Men bilgan taniqli shaxslardan Nasrullo Sayid,Sodiqjon Yigitaliev, Yusuf Juma, Ibrohim Haqqul, Shodi Karimov, Abdulhay Abdumavlonov, Bobur Malikov, Ahamad Azam, Xoldor Vulqon, Jahongir Muhammad, Nomoz Normumin, Gulchehra Nurullaeva, Daynov Tashanov, Samad Murod, Oygul Mamatova,Imom Fayziev boshqa-boshqalar undan yuz ugirib ketganlar. U bulsa ularni Karimovni odamlari deb ayblamaqoda. Jahongir aka kitobingizda shu masalani ham yoritib bersangiz.
    Hozir ishga ketishim kerak. Yana gaplarim bor. Kelganimda yozaman.

  9. Elektron pochta orqali kelgan munosabat:
    Ассалому алайкум хурматли Жахонгир ака! Яхшимисиз, ахволларингиз яхшими? Чарчамасдан ишлаяпсизми? Саломатлик тилайман!!! Жахонгир ака, анчадан буён соглигим яхши булмаганлиги учун интернетга кирмаган эдим. Мана бугун кирдим. Унгача бу ердаги ватандошларимиз Сизнинг шов-шувли маколангиз хакида гапиришган эди.

    Хуллас, Сизнинг ушбу маколаларингиз ва Даврон Шарипов деган “куринмас одам”нинг бухтонли “чикиш”ини укидим…

    Жахонгир ака, тугри мен анча ёшман. Лекин, узимга яраша мустакил фикрим, дунёкаришим бор. Харкалай, нима булаётганлигини, узбек мухолифатининг ишларидан хабарим бор. Халкимиз “ит хурар, карвон утар” дея бежиз айтишмаган. Хак гапни айтиб, куп тентираб юрганларнинг кузини очаётганлигингиз, албатта, разилларга ёкмаган ва ёкмайди хам.

    Лекин, халк хар бир инсонга уз бахосини асрлар давомида бериб келаётир. Сизни кукларга кутариш ва макташ эмас, мен холис фикримни айтяпман. Сизни кимлигингизни хамма билади. Ёш булсамда, эшитганларим бор.

    Масалан, энам рахматли айтардилар (уктитувчи эдилар): Жахонгир Маматовга ухшаган инсонлардан яна икки нафар булганида эди, узбекни елкасига качонлардир офтоб теккан буларди, деган гаплари хали хам кулогимда. У пайтларда мен 11-12 ёшдаги бола эдим. Хозир 27 га киряпман.

    Мен у пайтларда унча эътибор бермаганман, табиийки бола эдим. Кейинчалик, мен Сизни катта ёзувчи, журналист деб эшитардим ва Сизни камалиб кетган деб юрардим… Мана, такдир таказоси ила, Сиз билан танишиб, фикр алмашиб юрибман. Бу хам, албатта, Яратганинг иродаси ва хар бир нарса хикматсиз булмас, деганларидек.

    Хуллас, демокчи булганим шуки, Сизнинг ижодингиз меваларидан хаммамиз бирдек бахраманд булиб, куп билмаганлармизни биляпмиз. Шахсан узим, “Оксарой сирлари”, “Узлигим” ва бошка бир катор асарларингиз билан танишяпман. Бу китоблар менга, хакикатдан хам янги узбек сиёсатини урганишимда дарслик вазифасини утаяпти десам булади…

    Хак сузнинг аламига чидолмай, алахсирашиб, огзига келганларини ёзишларидан максади, менимча, узларининг “кора”сини бошкаларга хам юктирмокчига ухшайдилар. Лекин, хамма хам улар уйлаганидек, сукир ёки кар эмас. Андишани отини куркок деганларни ахволини куряпмиз. Колаверса, Аллох куриб турибди. Хар ким экканини урар эканда, бу дунёда…

    Хурматли Жахонгир ака, Сизнинг ва Сиз каби халкимиз озодлиги ва нурли келажаги учун чин дилдан хизмат килаётган, узбекнинг мард углонларини хеч ким хеч качон унутмайди. Мен каби ёшлар (купи билан айнан, шу мавзуда гаплашаман), Сизни хурмат киламиз ва ижодий ишларингизда Яратгандан сабр-токат, куч-кувват ва омад тилаб коламиз.

    Сизнинг ёзаётганларингиз, албатта, биз-ёшларга урнак ва САБОКдир. (Яна куп гапларим бор-у, майли, Сизнинг хам вактингизни олмай…) Бу мактубимни матбуотда беришингиз мумкин. Эътиборингиз учун ташаккур! Юзга айтганнинг айби йук, деганларидек. Бор хакикатни айтишингизни ва бу оркали, униб-усиб келаётган Узбек Мухолифатининг Ёш Авлоди кай манзилга, кимнинг йулида кетаётганлигини хамда АСЛ ХАКИКАТни билиши лозим, деб хисоблайман… Сихат-саломатлик тилаб, самимий эзгу тилаклар ила: Улугбек Бакиров.

  10. Elektron pochta orqali kelgan munosabat:
    O’zbek muholifati yangi avlodi asosiy qismi qariyib 20 yoshga tuldi, Karimov hukumatga kelganiga 18 yil buldi. 90 yillarni boshida uzbek muholifati juda mustahkam bir kuchga aylangan ammo hukumatda kelmagan Karimov hukumati esa akshincha kuchsiz lekin hukumatni boshqarar edi. Mening fikrimcha o’sha vaqatlar kuchlar teng edi. Hozirchi?

    Nega bunday buldi? Kimlar bunga aybdor?

    Kim bu savollarga javob beradi?

    Avvalom bor biz muholifat tarixiga holis bahomizni berishimiz kerak. Qachonki holisona baho bulgach, biz oldinga harakat qilishimizga yul ochiladi. Hukumat muholifatni parchalashda juda katta ishlarni qildi va niyatiga etdi. Nega bizni yetakchilarimiz bu o’yinlarga tushib ketdi.

    Men 2001 yildan boshlab o’zimni tuliq muholifatchi deb hisoblayman. 2003 yildan boshlab men va menga yaqin kishilar Toshkent shaharlarida doimiy namoyishlarga chiqib turdek. Keyinchalik o’zimiz mana shunday namoyishlarni tashkillashtirib o’tqazib bordik.

    Faoliyatimizni imkon qadar kengaytirdik. Ochig’i men muholifat haqida juda ijobiy fikrda edim, ammo o’ylaganday bulib chiqmadi. Uzbekistonda bizni qullaydigan siyosiy kuchni uchratmadik, bu bizni taajjubga soldi. Biz uyushtirgan katta namoyishlarga Birlik va Erk partiyalari hech qanday munosabat bildirmadi. Uzoqdan tomashabinlik qilishni davom etdi, vaholanki usha vaqtlar muholifat faoliyati uchun juda qulay davrlar edi.

    Men shahsan Erk, Birlik va Ozod dehqonlarni oddiy a’zolariga, bizni o’sha vaqtlar qullab, yonimizda namoyishlarga qatnashganligidan minnatdorman. Nima, bizni faoliyatimizdan Abdurahiom Pulatov va Muhammad Solih behabar edimi? Unday desak ularni saytlariga bu namoyishlar haqida habarlar berilib bordiku.

    Biz diktatorlik rejimiga qarshi kurashayapmiz, bir kuch bulib maydonga tushmasak, bizga yanagi keladigan 15 yil ham yetmaydi. Shuning uchun bugungi kunda muholifatni oddiy vakillari uchun barcha siru-sanoatni ochilishi zarur, ular ham o’z navbatida o’z rahbariyatini qilgan yahshi va yomon ishlariga baholarini berishlari kerak.

    Jahongir Mamatov ko’targan masalani men qullayman. Har qanday yutug’ o’zimizniki. Ammo bugungi kunda kimda rahbarlar haqida, ularni fosh qiluvchi daliliy hujjatlar bulsa o’rtaga tashlaylik. Mana shundan keyin hamma narsa barchaga yetib boradi va har bir kishi rahbariyat haqida o’zining mustaqil fikriga ega buladi. Shundan keyin ajabmas, Birlik va Erk rahbariyati o’z hatolarini tan olib, birovning yordamisiz birlashsa.

    Bugungi kunda talab shu o’z hatolarini tan olish, muholifat ichida o’zlariga bo’lgan ishoncsizlikni yuqotish, saylovga qatnashib g’alaba qozonish.

    Bahodir Choriyev, Birdamlik harakatini etakchisi

  11. Assalomu Aleykum Jahongir aka, biz sizga oldin ham bir necha bor xatlar yozgan Umida, Kamola, Nasiba va Faxriddinmiz. Kecha va o’tgan kuni (weekendda) to’planib bizda tug’ilgan fikrlarni sizga yo’llashga qaror qildik va biz o’ylaymizki bu juda muhim va hammani qiziqtiradi deb. Bular bizda shu maqolalarni va ularga yozilgan mulohazalarni o’qib paydo bo’ldi:
    1. Biz to’rt do’stmiz, ammo hammamiz har xil millatga mansubmiz, ammo O’ZBEKISTONLIKMIZ. Salay M.ning ig’vonomasida va keyingi mulohazalarda ham boshqalarning millatlarini haqoratlab, Salay M. – haqiqiy o’zbek deb yozadilar “Erk” burgutlari degan shayka, unda uning bolalari qaysi millatga mansub, ular ham bizlardan-ku? Ularning millatini ham haqoratlash kerakmi? Yoki u boshqa millatga mansub bo’lganlarni mamalakatdan haydab chiqarmoqchimi, yoki faqat haqiqiy millati o’zbek bo’lganlarga prezident bo’lmoqchimi? Biz tarixdan bilamizki, O’zbekiston degan joy oldin bo’lmagan va bu erlarda azaldan ko’p har xil qabilalar yashagan va shular qatorida O’zbeklar degan qabila bo’lgan. O’sha qabila qaerda bo’lgan va O’zbekistonda qanaqa millatlar yashagan va bu yerning nomi nima bo’lgan? Biz bu haqda kitoblarda o’qiganmiz ammo siz yana bir bor eslatib o’tsangiz yaxshi bo’lar edi, ya’ni bipoz tarix darsi kerak bizlarga deb o’ylaymiz. Endi savol: Sizningcha O’zbekistonda mana shunday sharmandalarcha, millatlar haqida gap-so’z bo’masligi uchun va butun O’zbekistonliklarni represent qilishi uchun O’zbekiston nomini Turon deb o’zgartirsa to’g’ri bo’lmasmidi?
    2. Salay M. yozgan ig’vonomaning ostiga yana o’sha “Erk” burgutlari degan shayka shunday deb yozgan: M.S. haqiqiy beklardan, uning qoni toza…. safsatalar. Axir qoni toza bo’sa ham, bek bo’lsa ham O’g’ri ekan-ku! Azaldan boylar xalqimizni ezib kelgan va ularning hisobiga kun kechirgan. Salay M. ham oddiy xalqni sotib muxolifat nomiga olingan pullarni eb o’tiribdi Shunday ekan u hisobot bersin qachon va qaerdan qancha pul olgan va qaerga sarflagan.
    Savol Hammaga – butun oppozistiyaga: mana shunday o’zini haqiqiy o’zbek, qoni toza beklardan va boshqa so’kishlarni “Isyonkor” da yozayotganlarga bosh bo’lib o’tirgan Salay M. O’zbekistonga Prezidentlikka nomzod qilib ko’rsatishning o’zi o’ta ahmoqlik emasmi?
    Hozircha mana shu 2 fikrimizga hammadan xulosalarini izohlashini kutamiz.
    Hurmat bilan Umida, Kamola, Nasiba va Faxriddin

  12. Elektron pochta orqali kelgan munosabat:
    Салом алайкум, Жаҳонгир ака!
    Тинчмисиз, оилангиз саломатми?
    Илонлар уяси ҳақида ёзган мақолангиз биз томонларда портлаш қилди, десам муболағага йўйманг.
    Сизга юксак эҳтиром билан,
    Абдураҳмон Ташанов

  13. Elektron pochta orqali kelgan munosabat:
    СИАМ ЭГИЗАКЛАРИНИНГ ҚИСМАТИ АНИҚ

    Дарвоқе, сиам эгизакларининг қисмати аниқ: улар қачондир бир-биридан ажратилиши керак. Инсоният тарихида эса ажратилган сиам эгизаклари камдан-кам ҳолатда яшаб кетганлар. Мана яқинда Хоразмда сиам эгизакларининг ажратилиши муолажасининг мувафаққиятсиз тугаганини эшитдик. Шундай экан, Ислом-Салай жуфтбошлигини ажратиш ҳам кун тартибига чиқмоқда.
    Тўғри, бунга мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳам уринилган. Мадаминов режимнинг қўйнига “Эрк” бўлиб кирганида. Ўшанда бу муолажани охирига еткозолмаган “Бирлик”чиларнинг ишини, ажабмаски, Жаҳонгир Маматов ниҳоясига етказса. Агар бу муолажа ҳам тарихдаги сингари фожиали тугаса, яъни эгизакларнинг жонини сақлаб қололмасак, тақдирдинг иродаси… Менимча, бу ишда М. Маликовнинг ҳиссаси катта бўладиганга ўхшайди. Чунки бу одам ўша пайтларда “Эрк”нинг рўйхатга олиниши-ю, унинг давлат дотациясига киритилишига гувоҳ бўлган.

    Абдураҳмон Ташанов, журналист, Тошкент.

  14. Assalomu Aleykum, Bobur aka! Weekendda “Starbucks”da uchrashib gaplashdik.Bu faktlar bizni shokda qoldirdi. Birlashaylik deb shuncha gapni aytmay kelayotgan ekansizlar. Balki Ilonlar uyasining ig’vonomasi chiqqani ham taqdirning ishidir, kimning kimligini bilib olyapti ko’pchilik. Muxolifat demokratiya uchun kurashgandan keyin hamma narsa ochiq yozilishi kerak deb o’ylaymiz, xuddi AQSh dagi kabi. Bu erda saylovlardan oldin har bir kandidat haqida hamma bilganini aytadi: uning qilgan guhohlari yoki yutuqlari haqida to’lagicha oshkora yoziladi. Agar biz ham shunday jamiyat istasak, hamma narsa ochiq-oydin yozilishi kerakki, ya boshimizga boshqa bir diktator kelib o’tirmasin-ki!
    Hammamizni yana bir masala qiziqtirayapti, u ham bo’lsa Ilonlar uyasiga mansub bo’lganlardan birining ig’vosi.
    Unga ko’ra, hamma Karimovga emas Salay Mga qarshi kurashayapti, degan fikr. Biz to’rtalamiz buning isbotini topish uchun ko’p sayitlarga kirib biroz analiz qildik va shu xulosaga keldik: Jahongir akaning yozgan har bir kitobi Karimovning diktator rejimini ochib tashlashga qaratilgan va hammasi aniq hujjatli qilib yozilgan. Shu bilan birga bu rejimdan qutulish va undan keyin 1-chi o’rinda bajarilishi kerak bo’lgan vazifalar ochiq-oydin yozilgan. Buni hammamiz Jahongir akaning sayitlarida o’qishimiz mumkin. Ammo boshqa saytlarda, ayniqsa Erk partiyasining va u yerda linklar qo’yilgan saytlarning birortasida shunday asarlar topa olmadik. Aksincha faqat birovni qoralash, yomon otliq qilishga o’ynatilgan ig’vonomalar. Endi o’sha ilon uyasiga savolimiz: Sizlarga bog’liq bo’lgan saytlarning birortasida Salay Mning Karimov yoki uning tuzumiga qarshi biror asarini topa olmadik. Siz bizga Salay Mning shu yo’nalishda yozilgan biror asarini ko’rsata oliysizmi? Qani uning shu yo’nalishdagi, ya’ni Uzbek Muxolifatining asosiy vazifasi bo’lgan masaladagi ijodi?! Biz izlab-izlab hech narsa topa olmadik!
    Mana shuning o’zi kimning nima maqsadda muxolifatda ekanligini ko’rsatadi.
    Muhokama qilmochi bulganlar mana bizaga uxshab rasmiy ruyxatdan utsin. Kimligini UZ hukumati bilmasin desa uziga bitta ot olsin.Ushanda axlatxonalardan ham qutulgan buladi.
    Hurmat bilan Umida, Nasiba, Kamola va Faxriddin.

  15. Assalomu alaykum.
    Men bugungacha bu saytda bitta odamni ham shaxsiga tegib sukinadigan gap kurmadim. Buning uchun Jahongir akaga rahmat aytish kerak. U kishi demokratlarga haqiqiy minbar yaratdilar. Bu ham UZ tarixida munosib baholnishiga ishonaman.
    Meni hayron qoldirayotgan narsa kechagina muxolifat ichida kurinib qolib uzlari hammani sukayotgan ighvo qilayotgan odamlar bu saytni ayblashmoqda.Bu eyrda qanaqadir tushunmas gaplar borga uxshaydi.Topshiriq olib kelganga uxshaydilar. Chunki Karimovni ham boshqlarani ham fosh qilishda bu saytni oldiga tushadigani yuq!!!!! Mana men Bobur aka va Jahongir akaning suhbatlarini uqib turibman. Analiz va tanqid bulmoqda.Buni ustiga ismlarini yashirib emas ochiq yozmoqdalar. Nimaga endi biz bu gaplardan bexabar qolishimiz kerak. Argumentga argument bilan javob berolmayotganlar qanday qilib Karimov hukumatiga muxolifatchi buladilar.

  16. САВОЛ׃ Жаҳонгир ака, Дилмурод Саййид жуда чиройли саволлар берган. Мана ўша саволлар׃

    “Ўзбек халқи бу гапларни нима учун энг охирида билиши керак?”

    “Жаҳонгир Маматов нима учун шунча қилмишни шу кунгача халқдан яшириб юрди?”

    “Сукут сақлашининг ўзиёқ Салай Мадаминовга хайрихоҳлик эмасми?”

    “12-14 йил аввалги кирдикорларни букун ошкор этилишдан ЎЗБЕК халқига нима манфаат?”

    Бунга сиз ҳам чиройли қилиб жавоб бермайсизми? (Баҳодир).

    ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Мен Дилмурод Саййидга ва бу саволга жавоб кутаётганларга “Илтимос, “Илонбошига жавоб” сарлавҳали мақолани қайтадан, шошмасдан ўқиб чиқинг!”, деган бўлардим. Чунки унда худди мана шу саволларга жуда батафсил жавоб берилган.

    Ҳар ҳолда Дилмурод Саййид такрор ўқиганга ўхшайди. Ундан бугун келган мактуб мана бундай бошланади׃

    “Ассалому алайкум, муҳтарам Жаҳонгир ака! Соғликларингиз яхшими? Ижодий фаолияту тортишувлардан чарчамай юрибсизми?

    Мен Сизнинг “ТЎППОНЧА”нгизни ўқиганимда Исмат Хушевга ачингандим. “…фош этади” (“Илонбошига жавоб”) мақолангиз иккинчи тўппонча бўлибди!”

    Бу қадар! Қолган гапларни ҳужжатли китобда ўқиб борасиз ва ўшанда бунинг Ўзбек халқига қандай манфаат келтиришини ҳам такрор идрок этасиз.

  17. Bu Dilmurod Sayidga hayron qolasan kishi, bir narsaga yopishib olsa noto’g’ri ekanligini bilsa ham qo’yib yubormas ekan. Axir hammaga achinar ekansiz, nega haqiqatni yozganga achinmaysiz? Axir bu gaplarni Jahongir aka boshlamadi-yu? Javob yozganda ham Salay M.ning jirkanch usulini qo’llanmasdan, madaniylarcha va hujjatlar bilan asosli qilib javob berdi-ku? Endi Salay Kimdan Davron Sharipov yasar ekan? Voy o’sha rozi bo’lganning holiga. Axir bu yer O’zbekiston emas, bu yer chet el- bu yerda demokratiya bor, sud bor! Umida, Kamola, Faxri va Nasiba.

  18. Ассалому Алайкум, Жаҳонгир ака!
    Тўғриси менда сизга нисбатан янада кучлироқ ҳурмат уйғонди. Аллоҳ қаламингизни ўткир ва доимо ҳақиқатга йўналувчи қилсин. Сизнинг ҳужжатлаштириб ёзиш усулингиз менга Ислом муфассирлари, муҳаддислари ва фақиҳ олимларининг доимо ўз фикрини далиллаб, саҳиҳ воситалар билан кучайтириб ёзганларини эслатди. Улар ёзган тафсирлар,ҳадис тўпламлари, фиқҳий китоблар ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотмай келаётганлиги уларнинг ҳужжатларга таянганлиги билан изоҳланади. Мен ҳам умид қиламанки, Аллоҳ хоҳласа, сизнинг объектив ва хаққоний нуқтаи-назардан ёзилган асарларингиз Ўзбек(Ўзбекистон халқи)нинг дардига малҳам бўлади.
    Айнан шу мақолангиз сабаб, мен Муҳаммад Солиҳнинг ким эканлиги ҳақида янада тўлароқ тасаввур ҳосил қилдим. Ҳақиқатдан ҳам. унинг бу ҳолатда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак номларини кўтариб юришга ҳаққи йўқ.
    “Мухолифат лидери” эканлигига келсак, қачон лидер бўлган эди-ки, энди бу ишни эпласа.
    Ҳурмат билан Muarrix.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: