Savol…Javob…

Улар ярашолмайдилар!

САВОЛ׃ Жаҳонгир ака сизни ҳамма ёзганларингизни диққат билан ўкиб бораман. Агар саволимга жавоб берсангиз хурсанд бўлардим. Жавоб беришни истамасангиз ҳам жонингиз соғ бўлсин. Жаҳонгир ака Муҳаммад Солиҳ АҚШга борганида Абдираҳим Пўлатдан “кечирим сўрадим” деб “Озодлик ” радиоси орқали айтди ва буни биз эшитдик. Ростдан ҳам А.Пўлатдан кечирим сўрадимми ёки ёлғон гапирдими М. Солиҳ? Агар чиндан ҳам “кечирим” сўраган бўлса нега ҳалигача бир-бирига қус? Ахир улар ўзбекча оддий қилиб айтганда, бир-бирининг отасини ўлдиргани, йўк-ку.Нимага икки лидер ярашмайди? Балки ярашса Ўзбекистон учун бир нималар ўзгарар, сиёсий майдонда.Сиз нима дейсиз бунга? Ва сиз ҳакикатдан ҳам шоҳид бўлдингизми “кечирим” сўраганига. Ўша фотосуратда сиз ҳам бор эдингиз.(Сила).

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Бу ҳақда илгари ёзмоқчи бўлгандим. Лекин яна жанжал бошланиб кетмасин, деган фикр билан ёзмагандим. Ўшанда Андижон қирғинидан кейин бу учрашувни биз жуда захматли музокаралар билан ҳозирлаган ва А. Пўлат ва М. Солиҳни жуда қийинчилик билан битта стол атрофига келтирган эдик. Агар кўнгилда бирлашиш умиди бўлганда ўшанда, Андижон фожеасидан кейин мажбурият пайдо бўлганди.

Ўша кунги мажлисимизга М. Солиҳ Нью Йоркдан келди. А. Пўлат ва Васила Иноятова ҳам келишди. Энди мажлисни бошлаб, кун тартибини музокара қилаётгандик-ки, Авазхон Мухторов, Турсунпўлат Назаров ва Илҳом Исоқов кириб келишди.

Ҳамма ўрнидан туриб, улар билан кўришаётган эди, бирданига Авазхон Мухторов ва Абдураҳим Пўлат орасида бир-бирини кескин равишда ҳақоратлаш бошланиб кетди. “Сотқин”, “Лўли” каби калималар, онангни-отангни каби сўкинишлар, оз қолсин бир-бирига нарсаларни отишга қадар етиб бораёганди. Мен Авазхон Мухторовнинг қўлидан Абдураҳим Пўлатовга қарата улоқтирилмоқчи бўлган видеокамерамни аранг олдим. Кўпчилик ўрнидан туриб, ташқарига чиқди.

Очиғини айтиш керак, М.Солиҳ ва В. Иноятова жанжалга аралашмай, оғирлик қилиб, ўринларида ўтираверишди. Анчадан кейин мажлисни қайта бошлашга муваффақ бўлдик. Аммо асаблар бузилган, гаплар пичингбозлика айланиб қолган эди.

Аслида бу мажлис тузилаётган Конгресснингг навбатдаги мажлиси ва улар меҳмон эдилар. Негадир бу мажлисни “Конгресснинг мажлиси эмас” деб эълон қилиш тортишила бошланди. Хуллас, кўп асаб бузилишларга қарамай охирида яна учрашиш ҳақида келишиб олдик. Бу пайтда А. Пўлат “Василани кузатишим керак” деб кетиб қолганди. М.Солиҳнинг ундан кечирим сўраганини эшитганим йўқ. Менимча, кечирим сўраганда ва биз эшитмай қолганимизда ҳам бугунга қадар А. Пўлат бу ҳақда жуда кўп гапирган ва ёзган бўларди.

М. Солиҳ ўшанда Нью Йоркка қайтиб, ўзининг раислигида Бирлашган мухолифат коалицияси тузилганини эълон қилиб юборди. Бу ҳақдаги баёнот турли тилларда ҳамма ёққа тарқатилди. Аслида мана шу баёнот билан эндигина бирлаша бошлаган мухолифат қайтадан парчалаб ташланди.

Manba: www.jahongir.org

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: