Bugunning gaplari

Оврўполик дипломат ўзбекистонлик маҳбус билан учрашган

Олмониялик дипломат ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Бахтиёр Ҳамроевнинг ҳозирда қамоқ муддатини ўтаётган ўғли Ихтиёр Ҳамроев билан учрашган.
Учрашув Ўзбекистон ҳукумат ҳайъати Олмонияга сафар қилаётган бир пайтга тўғри келган.

Ихтиёр Ҳамроев ўтган йилнинг август ойида безориликда айбланиб, уч ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари унинг қамоққа ташланишини отасининг фаолияти билан боғлиқ, деб ишонадилар.

Олмония элчихонасидаги манбанинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, Ихтиёр Ҳамроев билан учрашув унинг қамоқхонада дўппослангани ва соғлиги ёмонлашганига оид хабарлар тарқалган бир пайтга тўғри келган.

Дипломатнинг айтишича, Увэ Бернднинг ташрифидан мақсад ҳам ана шу хабарларни текшириш бўлган.

Жаноб Бернд Жиззахга ташриф буюрган куни Ихтиёр Ҳамроев УЯ-64/78 рақамли қамоқхонадан Зафаробод туманидаги шифохонага ўтказилган.

Бунинг эса олмон дипломатининг ташрифи билан боғлиқ экани эҳтимоли айтилади. Аммо жаноб Бернднинг сафари Бахтиёр Ҳамроевнинг ўзи учун кутилмаган бўлган.

Олмония элчихонасидаги манбанинг айтишича, учрашув чоғида Ихтиёр Ҳамроев ошқозони оғриётганидан шикоят қилган, шифохона мулозимлари эса унга зарур тиббий ёрдам кўрсатишга ваъда беришган.

Аввалроқ эса Ихтиёр Ҳамроевнинг қамоқхонада дўппосланганига оид хабарлар ҳам янграганди.

Аммо Олмония элчихонасидаги манбанинг билдиришича, элчихона вакили Ихтиёр Ҳамроев билан учрашуви чоғида ундан қийноқлар борасида сўраган, бироқ рад этувчи мазмунда жавоб олган.

Суҳбат жараёнида ҳозир бўлган инсон ҳуқуқлари фаоли Бахтиёр Ҳамроев эса ўғлининг олмониялик дипломатга ўзининг қийноққа солингани хусусида сўзлаб берганлиги эҳтимолини айтган.

   
 

Олмониялик дипломатлар қизиқишларининг сабаби нимада?
Маҳаллию халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳлари Ихтиёр Ҳамроевнинг маҳкамасини қоралашган ва уни дарҳол озод этишни талаб этишган.

Шубҳасиз, Олмония элчихонаси бу чақириқлардан яхши хабардор бўлган, аммо айрим тахминларга кўра, уларнинг вазиятга ҳозирги бевосита иштироклари Ўзбекистон ва Оврўпо орасида инсон ҳуқуқлари борасида бошланаётгани айтилган мулоқот билан боғлиқ.

Бу мулоқотнинг шартлари ҳақида эса томонлар ҳалича бирор бир сўз айтишмаган.

Аммо инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳлари Андижон воқеаларидан кейин қамоққа ташланган инсон ҳуқуқлари фаолларининг тақдири мазкур мулоқотнинг муҳим қисми бўлиши кераклигига ишонишади.

Ўзбекистон ҳукуматидан Саиджаҳон Зайнобиддинов ёки Муътабар Тожибоева сингари инсон ҳуқуқлари фаолларини қамоқхонадан озод этишни талаб этиш-этмасликлари борасидаги саволга эса олмониялик дипломатлардан бири жавоб беришдан бош тортган.

Аммо қамоқда бўлган инсон ҳуқуқлари фаоллари уларнинг махсус рўйхатларида эканликларини айтган.(BBCUzbek)

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: