Mutloq MAXFIY

 Узбекистонда камикадзе итлар тайёрланмокда

Мирзоулуг Темиров, «Туронзамин» учун махсус, Тошкент.

Узбекистон ИИВдаги ишончли манбанинг хабар беришича мамлакатдаги хукук тартибот идораларига карашли кинология пунктларида шу кунларда итлар билан махсус машклар кучайтирилган режимда утказиляпти.

Хизматчи итлар дастлаб хориждан келган инструкторлар ёрдамида ургатилди. Кейин уларга жавоб берилиб ўзимизникилар ишга киришдилар.

Республиканинг барча вилоятларидаги кинология пунктларида январ ойининг уртасида бошланган бу машкларда 500 дан ортик немис овчаркалари ва бошка зотдор итлар иштирок этишаяпти.

Жиззах вилояти ИИБга карашли «Динамо» кинология пункти ходимининг сузларига кура, машклар хар йилгидай оддий эмас. Бу ерда итлар камикадзеликка хам ургатилаяпти.

– Итларнинг коринларига портловчи модда богланади ва у нишонга етгач радио тулкин ёрдамида портлатиб юборилади, – дейди номини сир тутган милиция ходими. Бу нишон намойишчилар хам булмаслиги мумкин деб ким айта олади. Айниқса Андижон воеаларидан кейин.

Жиззах вилояти ИИБ рахбарияти доирасига якин булган яна бир манбанинг сузларига кура, республикадаги бу йилги вазият жуда огир ва ИИВ рахбарияти, агар вактида кескин чоралар курилмаса вазият назоратдан чикиб кетиши мумкин деган фикрда.

Республикадаги хозирги вазият, соати ишга туширилган бирок, портлаш вакти белгиланмаган механизмга ухшайди. Тез орада намоишлар ва митинглар бошланиб кетиши мумкин. Итларни тезлик билан камикадзеликка ургатиш, намоишлар кенг микёсдаги харакатларга айланиб кетмаслиги учун тезлаштирилаётган бўлсачи!

Каримов режимининг тариини яхши билан кишининг фикрича, итлар тезлик билан харакат килганлари учун, уларнинг корнига богланган портловчи моддаларни купчилик сезмай колади. Амалга оширилган портлашлар эса, жахон оммасига «Намоишчилар тинч ахоли эмас, террорчилар гурухи эди» деган колипда етказилиши ҳам мумкин.
Узбекистон ИИВдаги манбага кура, итларни камикадзега айлантириш гояси шу вазирлик кошидаги махфий 7 – булим рахбарияти томонидан уйлаб чикилган. Коррупсияга қарши совет даврида тузилган бу махфий булим, собик Ички ишлар вазири Зокир Алматов томонидан  узгача фикрлайдиган барча тирик мавжудотни пойлаш, кузатиш ва йук килишга йўналтирилган эди.
Манбанинг айтишича, вилоятларда камикадзе итларни тайёрлаш буйича олиб борилаётган барча ишларга, 7-булимнинг вилоятлардаги рахбарлари рахбарлик килишаяпти.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: