Mutloq MAXFIY

МХХ ва хориждаги Мухолифат

Жалолиддин, Тошкент

Яқинларидан бири МХХда ишлаган ва мухолифатга самимият билан қараб юрган журналист дўстимнинг айтишича, Ўзбекистон Россиядан кишиларни заҳарлашда қўлланиладиган бир қанча химикатлар сотиб олган. Бу аллақачон қўлланишга ҳам қўйилган.

Йўқотилиши керак бўлганларнинг иккита рўхати бор эмиш. Биттаси Каримов оиласи томонидан номи айтилганлар ва иккинчиси МХХнинг ўзига ёқмаганлар. Бу борада Россия билан ҳамкорлик қилинаётган экан. Ҳатто Англияда собиқ КГБ ходими Латвиенкони заҳарлашда МХХ ходими тажриба сифатида қўлланилгани айтилмоқда.

Россиянинг ташқи душманларини биттабитта йўқотиш ҳақида қонун қабул қилгани ва Ўзбекистоннинг душмани бизнинг душманимиздеган шартнома имзолангани асосида иш кўрилаётган экан.

Суҳбатдошим МХХнинг ичида бунга норози бўлганлар ҳам борлигидан чўчиб, кўпроқ Москвага ставкақилинаётганини айтади.

Албатта бу шамол ширэтса юраги пирэтадиганларни қўрқитиш учун махсус етказилган хабарҳам бўлиши мумкин. Лекин шамол бўлмаса, дарахтнинг шохи қимирламайди.

Шундан келиб чиқиб, мамлакат ташқарисида яшаётган мухолифат вакиллари ўз хавфсизликлари ҳақида ҳам ўйлашлари, бу борада тадбирлар кўришлари керак. Бўлингани бўри ер, деганларидек бўлинмасдан,  бирлашган ҳолда, куч бўлиб, Худо кўрсатмасин, ҳатто бир жойда нохуш воқеа юз берса, кўплашиб бундай ҳолларга қарши туришлари лозим.

Биздан эшитганимизни айтиб қўйиш, сиздан эса хулоса қилиш.

 

 

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: