Bugunning gaplari

Озодлик” мухбирлари МХХчилар эканлигини кўрлар ҳам кўрмоқда

Бугун Тошкент вақти билан соат 16 да “ТВ-Марказ” телеканали (Гулнора Каримовага тегишли кўнгилочар канал – “Ҳаракат” ) орқали эфирга узатилган “MAHSUS REPORTAJ” кўрсатувига “Озодлик” радиосининг мухбирларидан бири Самандар (Санъат Шарипов) бошловчилик қилди. Қримнинг дам олиш масканлари, Ялта курорти манзаралари қашшоқ халқимизга намойиш этилди бу программада, дейди мухбиримиз.

Андижон қатлиомидан сўнг мамлакатдаги мухбирлик пунктларини тугатган мазкур радио ходимларининг режим айғоқчилари экани ҳақидаги мулоҳазаларимиз ўз исботини топмоқда. Радионинг ёпилиши унинг демократик эканлигидан эмас, Каримов ҳар қандай АҚШга боғлиқ нарсани (масалан, сиёсатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган “Ньюмон-Зарафшон”ни эсланг) бекитишга бел боғлаганидан.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳукуматнинг илк талабиданоқ ўз ҳуқуқларини на суд, на бошқа маҳкамаларда ҳимоя қилмай чиқиб кетгани ҳам одамни ўйлантириш керак. Ахир шундай кураш ҳам демократия учун курашнинг бир парчаси бўларди-ку. Тағин бу лўттибозларнинг мамлакат ҳаёти, ундаги ижтимоий-сиёсий аҳволга доир ошкораликка хос матриаллар бераётганлари ҳақидаги иддаолари кулгили. Аслида, радионинг бундай шармандачилиги бизнинг нуқтаи назаримиздангина шармандачилик, МХХ эса буни ўз ғалабаси деб ҳисоблайди.(harkat.net).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: