Savol…Javob…

БИРЛАШИШНИНГ ҲАММАБОП ЙЎЛИ

3-01-2007

САВОЛ׃ Биз кўп йиллардан бери бирлашиш ҳакида дод-войлар қиламиз, аммо ҳеч ким бирлашишнинг (А.Пўлатовдан бошқа) ҳаммабоб йўлини таклиф қилган эмас. Яъни бирлашиш ҳақида йиғлаверамизку аммо қандай бирлашиш ҳақида аниқ тассавуримиз йуқ. Бирлашишни ҳар ким ўзича кўрмоқда. Бунга сиз қандай қарайсиз.(Акбарали).

ЖАВОБ׃ А.Пўлатов кейинга пайтда битта йўлни илгари сурмоқда׃ “Бирлик”нинг атрофида бирлашиш. Бу  аслида “Бирлашиб нима қиламиз” дегандек гап. Чунки бугунги мавжуд мухолифат  сафларида “Бирлик” ва “Эрк”дан чиқиб кетганлар, уларнинг ишларидан қониқиш ҳосил қилмаганлар, лидерларини нодемократик деб ҳисоблаганлар ва ҳоказо шахслар, гуруҳлар бор. Бу нормал ҳолат.

Гап шундаки, улар озчилик эмас, бугунги фаол мухолифатнинг аксар қисмига айланиб боришмоқда. Ҳатто шундай бўлмаганда ҳам бирлашиш фақат фалончининг “раҳнамолиги”да бўлади, дейиш қолганларнинг ҳуқуқларини топташгина эмас, уларни ҳақорат қилишдир.

Дарвоқе, бир пайтлар А. Пўлатов бирлашишнинг адреси “Давра кенгаши” деган гапни ҳам айтганди. Кейинчалик бу ҳам унутилди. Бу ҳам ҳаммабоп йўл эмас эди. Чунки “Давра Кенгаши” ҳам “Бирлик”нинг давра кенгаши эканлигини ҳамма яхши билади.

Танқид қилиш осон, таклиф айтиш мушкул дейишингиз турган гап.

Биз ҳаммабоп таклифни айтган эдик. Бу – ҳамманинг ўрта бир Платформада – Маслаҳат Кенгашида бирлашишидир. Шу мақсадда Умуммухолифат қурултойи ғояси илгари сурилган эди. Аммо ҳалига қадар амалга ошмаяпти. Балки уни ташкил қилувчилар кимларгадир ёқмас. У ҳолда  А. Пўлатов ёки М. Солиҳ ташаббусни қўлга олиб, биргаликда шу қурултойни чақиришсин ва “Биз ҳам сизлар каби қочқинмиз, ҳуқуқларимиз тенг, қурултойда ҳамма ўз қарашларини сақлаб қолган ҳолда умумий бир Платформа атрофида бирлашйлик” десинлар. Ҳамма рози бўлади.

Бу Платформа шундан иборатки, “Бирлик” ҳам, “ЭРК” ҳам, бошқалар ҳам ўз ички низолари билан ўз йўлларидан кетаверадилар. Аммо диктатурага қарши кураш стратегияси ва тактикасини белгилашда, бу куршни олиб боришда биргаликда ҳаракат қиладилар.

Бошқача айтганда, коалиция ҳукуматлари каби каттаю кичик бир бўлиб, умумий ишни юритадилар. Ана шунда улар Каримов режимига қарши алтернатив сиёсий кучга айланадилар ва дунё, халқимиз ҳам уларни эътироф этади.

Шу Платформада агар А. Пўлатов ҳаммани ишонтира олса, ҳамма бўлмаса ҳам кўпчилик уни қўлласа, бу демократия, сайловда бутун мухолифат уни қўллайди. Ёки М. Солиҳ кўпчиликни ишонтира олса, уни дастаклашади. Агар Б. Чориевнинг айтганлари кўпчиликка маъқул келса, унга эргашилади. Ёки Эшмат ва Тошматнинг дастури кўпчиликка маъқул келар. Мана сизга демократик, ҳаммабоп йўл. 

Бу йўлни 2005 йилнинг 23 Май куни эълон қилгандик. Бугунга қадар амалга ошмади. Яқинда яна такрорладик ва бу охирги имкониятимиз эканлигини ҳам урғуладик. Бу сафар ҳам амалга ошмаса, демак бирлашиш ҳақидаги гапларни йиғиштириб, ҳамма ўз йўлида давом этаверади. Натижа эса аниқ׃ 15 йилдан бери қандай бўлса яна худди шундай׃ БОТҚОҚЛИК!

Manba: www.jahongir.org

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: