Ёнгин худди икки терак дарахтидек куриниб турган

Узбекхон. Махсус «Туронзамин» учун.Тошкент.

Жиззах вилоятидан олинган маълумотларга караганда, 2 янавар куни тушдан кейин соат 16-30 лар атрофида Жиззах шахридан 20 километрча узокликдан утган Халкаро микёсидаги «Бухоро – Урал» катта газ кувурида катта ёнгин содир булган. Ёнгин 3 янаварь кечаси соат 2-00 гача давом этган. Ёнгиннинг баландлиги 40-50 метргача етган. Фалокат ахоли яшамайдиган жойда содир булганлиги туфайли ахоли уртасида халок булганлар йук.

Ёнгин Жиззах вилоят Фавкулодда вазиятлар хизмати (МЧС) томонидан учиришга муваффак булинган. Олинган маълумотларга караганда «Бухоро – Урал» катта газ кувурини таъмирлаш ишлар давом этмокда.

Бу ёнгинни бутун Жиззах шахри ахолиси гувох булган. Шуниси ажабланарли-ки ёнгин худди икки терак дарахтидек куриниб турган. Бу катта ёнгин туфайли, бутун вилоятнинг деярли барча тереториясида (Жиззах шахридан ташкари) газ таъминоти тухтаб колган.

Булган вокеа хакида, хар доимгидек махаллий хокимият сукут сакламокда. Кутилганидек, бу катта ёнгин хакида на марказий ОАВ, на махаллий ахборот воситалари томонидан оммага хабар етказилмади. Натижада, 3 январь эрталабданок бутун Жиззах шахри буйлаб хар-хил вахимали миш-мишлар таркалган.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: