Savol…Javob…

Бу менинг 15 йилдан бери амалга ошмай келаётган орзуим

САВОЛ׃ Исёнкор сайтида қуйидаги сатрларни ўқидим׃ “Эрк” партияси лидери Муҳаммад Солиҳ 5 январ куни Швециянинг Сётр шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган “Ўзбекистон: Кеча, Бугун, Эртага” номли халқаро конференция иштирокчиларига табрик йўллади. Мухолифатнинг бошқа лидерларидан ҳанузгача жавоб хати олмадик. Ўйлаймизки, яқин кунларда “Бирлик” раҳбари А.Пўлат, Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Муҳаммад ва бошқа мухолифат фаоллари бизни даъватимизга жавоб беришади”. Сиз ҳамма масалада ҳозиржавоб эдингиз, нега бу борада жимсиз? (ЖАМШИД).

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Демократик Ўзбекистон Конгресси бу конфренциядан четда эмас. Масалан, ДЎК раисининг ўринбосари, “Бирдамлик” лидери Баҳодир Чориев, ДЎКнинг Ҳолландия бўлими раҳбари Нуриддин Нозомиддинов ва бошқалар ташкилий давраларда қатнашаётганларининг ўзи биз ўша ердамиз, улар билан биргамиз деганидир.

Қолаверса, Демократик Ўзбекистон Конгрессининг “Бугунги вазиятдан чиқишнинг уч босқичли йўли борасидаги мурожаати ҳам шу мақсадни кўзлайди.

Мен ўзим агар мазкур конференция сал кейинроқ ўтса, боражагимни олдиндан айтган эдим. Аммо бу қадар қисқа вақтда АҚШдан у ерга бориш учун ҳужжат тўғрилаш ҳозирги шароитда мушкул. Ҳозир АҚШда сафар ҳужжатини олиш учун камида уч-тўрт ой олдин мурожаат қилмоқ керак.

Мен шуни ҳисобга олиб, ДЎКнинг Ҳолландия бўлими раҳбарига биз нозўравон кураш йўлини танлаган ҳар қандай гуруҳ, жумладан мазкур конференция ташкилотчилари билан ҳам модомики улар шу йўлдалар, демак, ҳамфикр эканлигимизни етказишни бундан бир ҳафта олдин сўраган эдим.

Агар бевосита шахсий фикримни сўрасангиз конференция ишига омад тилайман. Мухолифатни бирлаштириш йўлидаги ҳар қандай одимни чин юракдан қўллайман ва табриклайман.

Мухолифат гуруҳлари рангбаранг фикр-қарашларини сақласинлар, лекин зулм қаршисида бир мушт бўлмоқлари шарт. Бу менинг 15 йилдан бери интилаётганим ва амалга ошмай келаётган орзуим.

Қани эди шу нарса бир рўёбга чиқса ва зулм тахтини бир титратсак!

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: