TAHRIRSIZ MAKTUBLAR

Ман хеч кимни айбламайман

Ассалому алайкум, Жахонгир ака! Ман сизга бир вокеани хикоят тарзида айтиб бермокчиман. Бунинг учун бироз орка йилларга чекинамиз. Яъни 1999 йил феврал вокеаларига. Агар эшитган булсангиз уша пайтда матбуотда, телевидениеда хам Бухоронинг Когон туманида яъни Туркманистон билан чегарадош жойларида бир гурух куролланган кишилар автобусни эгаллашган. Бу хакда уша йили ман шахсан Президент баёнотида телевизорда эшитган эдим. Яъни у кишилар максади пул булган, пул талаб килишган деб баёнот берилган эди. Энди эса айни хакикатни эшитинг.

16 февралга тахминан бир хафта колганда бу вазият юзага келган. Агар хотирам адаштирмаса, 12 феврал манимча, бир гурух аскарлар хар доимгидек, пост алмашишга Туркманистон(адашмасам) чегарасига боришади. Бу аскарлар 12 киши булишади, (хаммаси маргилонлик. адашмасам). Улар постга келишиб алмашинадиган аскар гурухлар билан анча сухбатлашишади.

Маргилонликларда кандайдир галати хис туйгу хосил булади, постни топшириб кетаётган аскарлар билан одатдагидан бошкача хайрлашишади. Худди бир балони кутишаётгандек. Шундай хам булиб чикади. Кечаси частга хабар келади, яъни тревога, 13 марта тревога сигнали чалинади, бу дегани энг катта тревога. Бутун част оёкка туради ва чегара томон ошикишади. Постга якинлашиб булмайди, чунки у ерни куролланган кишилар эгаллаб олиб ук узмокда эди. 12 та аскар ва 2 та овчарка улиб ётишар эди.

Маълум булишича, бир гурух куролланган кишилар постга келишиб узбек аскарларини кириб ташлашган ва чегарага якинлашиб, келаётган оддий йуловчи автобу Икарусни йуловчилари билан(тужжорлар булса керак ичида) гаровга олишган. Улар узбек тарафига ультиматум куйишган, яъни уз талабларини куйишган, хозир эсимда йук, манимча БТР ва яна гаровга 2 та милиционер ва 3 та зобит. Максад вазиятдан кочиб кетишлик. Узбек тараф талабни бажаришни кечиктиравергани учун автобусдан бир карияни олиб тушишиб пешонасидан отиб ташлашади. Хаммани кузи уша тарафда. Бу вазиятни хал килиш учун Когон части уз узидан Тошкент билан тугридан тугри богланган. Ушани учун уларни талаби Тошкентга боглик булган.

Ва нихоят талаблари бажарилади, 1 та БТР ва курол аслаха, ва гаров учун 2 та милиционер ва 3 та зобит билан БТРга утиришади-да, Туркманистон чулига караб хайдашади, ярим йулда 2 та милиционерни куйиб юборишади, бундок караса, террористлар кулдан чикиб кетиши мумкин, буйрук булади, вертолетлар кутарилади ва БТР портлатиб юборилади, албатта 3 та узбек зобитлари билан. Террористларни йук килиш учун 3 та зобит нима деган гап. (Керак булса тогда террористлар жойлашиб олишганда, Сурхондарёда булса керак, тогдаги бир кишлок ахолиси билан хам кириб юбориш мумкинлигини эшитгандим.)

Муаммо осонгина хал булинди куйди.

Энди эса уша вокеадан озгина олдинги булган вокеани(9 феврал) сузлайман. Хар доимгидек хамма уз постларини эгаллайди. Хар бир вишкада 2 тадан аскар. Икки аскар гаплашиб утиришганда бир нимани овозини эшитиб колишади. Прожекторни уша ёкка каратишади, прожектор ёругида кимнингдир шарпасини куришади ва огохлантирувчи укни хавога отишади, шарпа тухтамагандан кейин автоматни шарпага караб отишади ва овчаркани куйиб юборишади.

Икки аскар куркканларидан бир бирига сен сен бор дейишади, чунки бир киши частга тревога –хабар бериши керак эди-да. Улар келишиб аввал яралаган шарпани олдига бориб кейин тревога беришни. Шарпани олдига боришса, яраланган хамма ёги тирналган соколли бир одам ётар эди, шилинган жойлари шундан далолат берар эдику, у чегарани бузиб утишда, тиконли симга шилинган. Итга хам караб утирмаган. У одам шундок аскарларга ётган жойида караб кулини бигиз килиб 3 кундан кейин уласанлар дейди. Аскарлар довдираб, юраклари така пука булиб колади ва 13 та сигналли тревогадан кейин дарров тезкор взводми ёки ротами етиб келади. Террористни ва икки аскарни частга олиб кетишади.

Улар булган вокеани огизмай томизмай айтиб беришади ва террорист 3 кундан кейин уларсанлар деганини хам кушиб куйишади. Бошликлар 2 аскарни куркканини пайкаб уларга 3 кун дам беришади ва такдирлашади хам. Хакикатан хам 3 кундан кейин частга хужум булади. Уша юкорида айтиб утган вокеам. Маргилонлик аскарларни уйларига олиб боришади, аскарлар билан бир зобит хам булади, бу бошлик сифатида. Маргилонликни уйига олиб боришганида нима булганлиги айтилмайди, шу нарса уктирилган аскарларга. Оила аъзолари дод вой солишиб зобитни уриб кетишади. Яна нима килишсин… Илож канча.

Яна бир вокеа, бу качон булганлиги аник эсимда йук. Аммо биламанки, Афгонистонни толибонлар эгаллаган пайт(1999 йил) ва Каримов уларни тан олган пайт. Хаммани, Когондаги аскарларни хам, Термизга чегарага жунатишади, чунки толибонлар Узбекистон чегарасига якинлашган пайт эди. Хавф жуда катта эди, Узбекистонга бостириб киришига. Тинимсиз отишмалар, толибонлар отишади, бу тарафдан узбек аскарлари окопда ётиб отишади, хеч нарса куринмайди, толибонлар отишгандан кейин барибир кимгадир тегади, ва овоза килишади, улганни шу захоти маргилон, самарканд ёки яна бир бошка вилоятдан келган аскар. Вертолетда разведкачиларга учиб кетишади, ярим булиб кайтиб келишади. Хамма кучни шу ерга ташланган. Буйрук олинади, узбекистон хужумга утишга, яъни тайёргарлик, кураверинг энди узбек аскарларини ахволини.

Хеч урушмаган, жангда катнашмаган, душманни куришмаган ёш йигитлар. Энди улимга кетдик деб турганда, хабар келади, толибонлар оркага кайтишмокда. Аскарларни оху воху Аллохга етганми шу иш булди. Ана, каранг, аскарларни хурсандлигини, байрам килишди, ош килишди. Муддат тугаб куплари эсон омон уйларига кайтишди.

Бу вокеани анча йиллардан бери сизга йуллайман деб юрар эдим, мана шу вактга такалган экан, насиб этди. Бу билан нима демокчиман, ёшларни хар хил экстремистик турли окимлардан (вахобийлик, хизбут) кайтариш учун ман учун яхшигина курол булди деб хурсанд булдим. Ёшлар уйлашади, бу окимлар хеч канака эстремистик одам улдиришгача борадиган деб уйлашмайди. Аста секин бу вахобийликни шундайин бошкаларини хам тушуна бошладим. Инсонни аста секинлик билан бу ишга тайёрлаб боришар экан, илм ургатамиз, деб чет элга олиб кетишади. У ерда укитишади, аста секин уз максадларини хам дарсларга киргизишади, хаммаси аста секинлик билан экан. Энди вахобийликка кириб колган инсонни бу нотугри йул одам улдиришади дейилса, энсаси котади, чунки у даражадаги вахобийлик макомига эришмаган, узи вахобийликни асл маънисини билмаса хам уларга кушилиб юраверади, улар шундай тайёрлаб, укитиб куйишар эканки, уша энсаси котган бола, керак булса хеч иккиланмай любой одамни отиб ташлар экан. Бошлангич стадиядаги вахобийлар вахобийликни асл максадини билмайдиганлар бу ишни албатта килмайдилар, инкор килишади хам агар уларга бу иш буюрилса. Чунки улар хали тайёр эмас, бирдан айтилса албатта хар кандай аклли инсон буни инкор этади. Турли тарафдан келиб калласига уктирилгандан кейин уларнинг айтганини килишади.

Худога шукр четга чикиб укиб илм урганиб келадиган араб давлатларига камайиб колди, эмасам, гирт айниб келишаётган эди, Ханафий мазхабида кетишиб, мазхабсиз кайтиб келишаётган эди. Худди улар бизларга асл исломни ургатмокчи булишади. Ният эса бошка, бу хакда собик муфтий “Ихтилофлар хакида” рисоласида хам анча муфассал таъкидлаб утганлар. Уша китобни атай сотиб олиб вахобийликни асл мохиятни тушунмайдиган, мазхабни тан олмайдиган ёшларга бердим, барибир узгариш йук. Исбот далил булса хам.

Хозирги хабарларга караганда улар яна кучаймокда экан. Уларга юкорига аник информация берсангиз хам эътибор беришмайди. Чунки давлат органларида уларнинг одамлари бор. Президент атрофини вахобийлар эгаллаб олишган.

Агар тахлил киладиган булсак, демократия, ошкоралик учун деб хеч ким узини курбон килганини очикчасига курмадик, ёшлар ичида. Аммо дин учун, Худо учун деб ёшлар узларини курбон килмокдалар. Курдингизми, улар кандай куролга эгадирлар. Эмасам улар хеч канака моддий манфаатга эга эмаслар. Холисаллох учун деб килишади, аммо минг афсусларки, акллари саёзлик килиб уларнинг кармогига илинганлар. Ана шундай ёшларни авваломбор тугри йулга солиш керак, уларгина яъни ёшларгина гайратли, шижоатли булишади.

Ман узимча ёшларни 3 тоифага буламан. Биринчиси, хеч нима билан ишлари йук ичиб чекиб юрувчи ёшлар.

Иккинчиси илмли фаросатли ёшлар, аммо Худо танимаганлар, яъни бош эгмаганлар.

Учинчиси илмли ва ибодатли ёшлар.

Инсонда 2 та канот булиши керак, биринчиси дунёвий илм иккинчиси диний илм. Икки канот булсагина куш уча олади. Илмли, телевизорларда жунбушга келадиган ёшларга ачинаман, чунки улар дунё деб юришибди, Аллох неъматидан бебахра, узлари билан хеч нарса олиб кетиша олишмайди. Агар бироз фикр киладиган булсак, уларни фаросатли деб булмайди, эмасам аллакачон Аллохни билан таниган булишар эди. Акли-фаросати боргина Аллохни танийди. Бошка хаммаси бекор. Ман ёшларни тахлил килар эканман, мактабда, олий даргохларда зур укиганлар тез ибодатга кириб кетишган. Чунки бошкаларга нисбатан уларнинг аклу идроклари бир мунча баланд булганлиги учун тезрок Аллохни танишади, бошкалари эса аста секин, аммо хаммаси хам эмас. Богчадан, мактабдан иймонни ургатмас эканмиз, барча харакатларимиз бекор, яъни ёшларни ёмон ишлардан, узини осишликдан ва хакозо. Бизда нима булади, оддий келин куёв туйи. Хамма харом ишлар килиниб булингандан кейин домла чакирилиб никох укитилади. Унгача улар учрашиб булишган, балки кушилишиб хам олгандир Худо билади, кул ушлашиб, бутга боришади, тагига гул куйишади, сажда килишади, олов айланишади, туй харом аралашиб утади. Шундай ахволда утган туй-никохдан канака зурриёт кутиш мумкин…

Аллох суймаган, кайтарган ишни килганимиздан кейин додимизни кимга айтамиз, агар эртага фарзандимиз гапимизга кулок солмаса, ёмон йулга кириб кетса, отасини урса, хотини талок куйса(ха, айтмокчи, ёшлар орасида куйди чикди купайган хозир), бундай пайтда хеч ким ёрдам бера олмайди, яна Худодан нолиймиз, нима килгандимки сенга, мани шу ахволга солдинг деб, уйлаб курмаймиз унгача нима ишлаб килиб куйганимизни. Худони таниган инсонгина сиз айтгандай давлатни бошкаради. Таниганда огзаки эмас, балки, айтганларини амалда бажариб, кайтарган нарсалардан кайтишлик билан. Бир биримизни тугилган кун, янги йил билан табрикласак унда кандок булди.

Айтишингиз мумкин, ие бу муаллиф жа чукур кириб кетмадими деб. Аммо мусулмон оламида(узини мусулмон деб санаган инсон учун) икки Хайит байрами бор, колгани мусулмонман деганлар учун эмас. Хулоса килаверинг, энди, хохлаганча. Нимага бошка диндагиларни байрамини нишонлаймизу, улар бизни байрамни нишонламайди… Икки канот ва амал харакат билангина фаровон турмуш ва давлат кура оламиз. Бусиз, харакатларимиз зое кетади. Ман хеч кимни айбламайман. Кимдир эртарок кимдир кечрок Худони танир. Чунки 70 йиллик куллик бизни кон конимизга кириб кетган. Хали хам давлат органиларида коммунистлар бор, динни жуда ёмон куришади. Кечаги коммунистлар кариб энди нима киларини билмай масжидга катнамокдалар.

Эсимда, Тошкентда азонни микрофонда айтишгани учун ахоли безовта булаяти деб, айникча бомдодда, микрофонда айтишни такикловчи карор кабул килишганди, яна далил хам келтиришган, уша даврларда микрофон булмаган деб. У даврда хозирдагига ухшаган директор, раис, бошлик деганлар хам булмаган десангиз мум тишлашади. Бечора уша карорни чикарган одам ит улимини топди.

Бир ривоят эшитган эдим, икки толиби илм узларича бир бирларидан сурашибди, катта булсанг ким буласан деб. Бири айтибди агар подшох булсам юртни обод киламан, элимга карайман дебди. Иккинчиси айтибди, агар подшох булсам, юртни расво киламан, халкни эзаман дебди. Такдир такозоси билан иккинчи бола юртга подшох булибди. Юртга зулм утказа бошлабди. Фармони олий берибди, бир катта ховузни сут билан тулдирасан деб, халкка. Халк эзилганидан, куркканидан сут олиб келармиш ховуз тулмас эмиш, яна шох мухлат куйган, акс холда киличдан утказаман деган. Охир окибат халкдан бир киши чикиб, халкка карата шундай дебди: ”Бу ховузни Худо тулдирмаса бандаси тулдира олмас экан, келинглар Худодан ёлвориб сурайлик” дебди. Шунда шох келиб огайнисига айтибди, мана энди халк Худо деди, унгача Худо демади. Мана ол, курсини энди бемалол юртни обод фаровон айла деган экан.

Киссадан хисса шулки, хали хам Худо демаганлар ичимизда талайгина. Аллох айтади: сурадингми, бермадимми. Ё Худонинг ваъдасига айтганларига шак келтирамизми… Агар шундай хисобласак, куфрга кетган буламиз…

Яна канча вакт керак ёки тузум керак, бундай иллату бидъатлардан кайтишлик учун. Шу ишларни килишни давом эттираверар эканмиз, Аллох, ха, баракалла деб, бошимизни силаб куймайди. Сураганимизни бермайди, минг харакат килайлик, амалга ошмайди. Бу мавзуни кутаришимдан сабаб бу савол жавобда бунаканги рубрика деймизми, жуда кам балки йукдир хам. Нима, бу нарса керак эмасми, бусиз ниятимизга эришамиз деб уйлаймизми.

Хомтама булмайлик, бусиз, оёксиз одам дегани, оёксиз одам эса узокка, манзилига бора олмайди. Ичкаридан лидерлар булса ана шунаканги ман айтган Хакни таниган лидерлар булса максадга мувофикдир. Акс холда эски тос эски хаммом булаверади. Юртга бошлик икки каноти булиши керак. Чунки усиз мусулмонларни нияту орзуларини, калбини кандок тушунади… Уларга иккинчи даражада караб колмайдими, агар юрт тепасига Хакни танимаган, диндан илми йук киши келиб колса.

Саволларим маколам ичида мужассам топган. Кези келди, суйладим. Маъзур тутасизлар, агар биронта инсонни гурурига теккан булсам. Дуст ачитиб гапирар, душман кулдириб. Фикр мулохазаларингизни кутиб коламан. ФОЗИЛ.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: