Muhokama

БУГУНГИ ВАЗИЯТДАН ЧИҚИШНИНГ УЧ БОСҚИЧЛИ ЙЎЛИ

Бефарқ бўлманг: муҳокама қилинг, фикр билдиринг, фикрингиз муҳим аҳамиятга эга

ISYONKOR:

1.”Бирлик” сайтидан

Сайт маъмуриятидан: Бу Мурожаатнинг жиддий камчиликлари бор. Яқиндагина, Демократик Ўзбекистон Конгресси Абдураҳим Пўлат ҳам иштирок этган мажлисда шу йил ноябрь ойининг охирида Ўзбекистон мухолифатининг қурултойини чақиришга қарор (оламшумул қарор) қилган эди. Бу қарорни унутиб, у нима учун бажарилмаганини ҳатто тилга олиб ҳам ўтирмасдан янги лойиҳалар ўртага отилса, уларни ҳеч ким жиддий қабул қилмаслиги аниқ. Иккинчи томондан, сўнгги йилда мухолифатни бирлаштириш ва бирлаштириш механизмлари хусусида сал кам ҳамма лидерлар ўз фикрларини билдирдилар. Худди ўша фикрлар бўлмагандек, уларни мутлақо ҳисобга олмасдан, “янги қўриқ” очаётган кишидек иш қилиш ҳам ушбу Мурожаатнинг жиддийлигини шубҳа остига қўяди. Чунки, ўртадаги манзара – кўрлар билан соқовларнинг гаплашиши каби бўлмоқда.

2.”Бирлик” сайтидан

Абдураҳим Пўлат:
Бугун бирлашиш жойининг адреси “Бирлик” Партияси эканлигини ҳеч ким рад этолмайди. Демак, ечим йўлида бир тўсиқ қолмоқда, у ҳам бўлса, лидер масаласи. Борми ўзи лидерлик байроғини кўтароладиган инсон?

3. Муҳиддин Қурбонов

“Билик” ва “Эрк” партиялари лидерлари Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлат қисқа фурсат ичида бир стол атрофида ўтириб Ўзбек мухолифатни бирлаштиришга имкон топа олмас экан, иккала партия кенгаши ҳар иккисидан воз кечиши ва ўзларига янги бошлиқ сайлашлари лозим деб хисоблайман.

4.Дуст НАЗАР.

МАРДЛАР МАЙДОНДА БИЛИНАДИЛАР*
Ўзбекман деган мардлар чикинглар аввал бирлашйликчи лидерни шунга қараб танлаймиз.Бирлашсак хамма нарсага эришамиз, гапда эмас амалда иш киладиган вақт келди

5.Дуст НАЗАР.

Европадаги мухожирлар бирлашуви харакати бошланган Аллох насиб этса албатта бунга эришамиз,кўпчиллик ватандошлардан таклифлар келиб тушмокда.

6. Magdura

Kaerdan birlashsinlar, kaerdan ham uzora bir stol atrofiga utirsinlar?…Bular suv bilan otash kabi biri-biriga yakinlasha olmaydilar, Muhammad Solihning dushmoni Abdirahim Pulat, Abdirahim Pulatning dushmaniMuhammad Solih bularga boska dushmanning keragi yuk. Har kuni Abdirahim Pulat M. Solihni koralab allanimalar yozadi, bir kun yozmasa bu kishi kechasiga yotib uhlay olmasalar kerak. Bu ham bir nomi kuyilmagan hastalik. A.Pulat bu kasalikdan kutilishi uchun davolanidshi shart!!! UnitmasinM,Solih oyogiga bosh urib kechrim suradi. Janob M:Solih boshka hech kimdan kechrim suramagandi.

9. Turan

Birlashish haqidagi eski ashuladan hech narsa chiqmasligini Mamatovning o’zi ham yahshi biladi albatta. O’tgan yili Washington ,DC ‘da muholifat rahbarlari yigilishi bo’lgandi M.Solih, Polatov, B. Malikov va Avazhon Muhtorovlar qatnashishdi. Go’yoki butun muholifat birlashgandi.Bir natija chiqmadi.Nega natija chiqmaganligi hammaga ayon, chunki O’zbekistonda muholifat YO’Q. Tashkilot sifatida mavjud emas.Afsuski ko’zi qonga to’lgan Karimov rejimi hech kimni qarshisida ko’rgisi kelmayapti.Rejimga muholif shahislar bor ammo tashkilotlar faoliyat ko’rsatishdan mahrum.Tashqarida ham ahvol ichkaridagidan battar. Ikki uch kishidan iborat tashkilotlar va muholif liderlar sanal ravishda faoliyat olib borayaptilar.Birlashish masalasi qachonki O’zbekistonda muholif guruhlar jonlana boshlasagina ko’tarilishi mumkin aksi holda bu realliktan uzoq bo’lib qolaveradi.

10.Turan

Saylov masalasiga keladigan bo’lsak, O’zbekistondagi hamma muholif guruhlarni va tashqaridagi hamma liderlarni birlashtirsangiz ham bir natija ololmaymiz. Sababi o’zbek halqi ahborot qamaliga duchor qilingan.Yana shuni unutmasligimiz kerakki sharq jamiyatlarida halqlar ideologlarni, partiyalarni emas ko’proq karizmatik shahislarning orqasidan ergashadi.Agar saylovlar ozgina demokratik o’tadigan bo’lsa,(yoki Karimovdan keyin) halq o’ziga yaqinroq, tanishroq shahisni qo’llaydi.Bu shahis demokratik reformlardan ko’ra ko’proq halqning eng nozik tarafi bo’gan iqtisodiy reformlar bilan o’rtaga chiqadi va ayni paytta garb davlatlariga ham yashil chiroq yoqishi kerak bo’ladi.

11. Kimsa

Muxolifat birlashgan taqdirda ham uni O’zbekistonga hech kim qo’ymaydi, davlat ro’yxatidan o’tkazmaydi, saylovlarda qatnashishiga yo’l bermaydi.
Karimov Turkmanboshi orqasidan ravona bo’lsa bizda ham Turkmanistondagi vaziyat yuz beradi. IAK atrofidagilardan biri uning o’rnini egallaydi. Saylovda albatta xalq u uchun ovoz beradi (xalqning o’zi hohlamasa ham, uning fikri hech kimni qiziqtirmaydi). Bunaqa saylov mexanizmi hali Sovet davrlaridan mavjud bo’lib, so’nggi 15 yilda ancha mukammallashdi.
Yoki boshqa variant. Rossiyadagi o’zbek oligarxlaridan biri Putin ko’magida hokimiyat tepasiga kelishi mumkin. Bu uchun ularda moliyaviy va ma’muriy resurslar yetarli.

12.kimsa

Prezident almashishining O’zbekiston uchun ahamiyatli joyi shundaki, yangi rahbar islohotlar va o’zgarishlar zarurligini qanchalik chuqur anglab yetadi? Uning rahbarlik, bilim, malaka, tajriba darajasi qanchalik yuqori bo’ladi? Davlat va xalqni tanazzuldan olib chiqish uchun nima qiladi? O’zbekiston salohiyatini kuchaytirish uchun xizmat qiladimi (Putin kabi) yo uni fuqarolar urushi maydoniga aylantiradimi (Nabiev yoki Gamsahurdiaga o’xshab)?
Baribir, Stalin o’rniga Xrushchev kelib, qator ijobiy o’zgarishlar yuz bergani bilan mavjud tuzum negizi o’zgarmagandek, O’zbekistonda demokratiyaning qaror topishi utopiyadir. Chunki hali veri haqiqiy demokrat davlat rahbari bo’lish imkoniga emas.

13. Улугбек Хайдаров

Албатда президентликка номзод Ватан ичидан курсатилиши керак. Бунинг учун эса, “Бог туридаги икки дарахт”дек хижратдаги мухожирот богида кур тукиб турган хурматли лидерларимиз бир пиёла чой устида гаплашиб олсалар яхши буларди.
Эх, уларнинг бирлашармиди? Асло…

14. kamina

Ha,birlashish kerak.Kuch birlikda!

15.O’zbek

Jahongir Mamatovning taklifi e’toborga loyiq. Muxolifatning birlashishi juda kerak hozir. Bu Karomivdan keyin O’zbekistonning yaxlitligini saqlab qolish uchun juda muhim. Karimovdan keyin O’zbekistonning yagona davlat sifatida saqlanib qolishi judda katta xavf ostida qoladi. O’zbekiston Turkmaniston emas. O’zbekistonda bir nechta regional markazlar mavjud. Buning ustiga O’zbekistonning parchalanishidan manfaatdorlar atrofimizda etarlicha bor.

16.O’zbek

Muholifatning birlashishiga bir qancha to’siqlar bor. Lekin asosiysi A.P. and M.S.

17.Хазраткул Худойберди

Хотиржам булинглар, Узб-на бир номзод бор. Уни А.П. хам, М.С хам ва бошка барча мухолифат вакиллари хам жуда яхши танишади ва хурмат килишади. Ана уша одамни номзоди ягона ва энг кучли номзод була олади. Факат уни номини хозирча овоза килишга хожат йук, туйдан олдин ногора чалишни кераги йук. Хали нима булади, нима куяди – ёлгиз Оллох таолога аён. Биздан эса харакат, Оллохдан баракат. Харакатга эса катнашинглар, айрим “лидерлар” узларидан кетишларидан катьий назар!

18. Мухиддан Кукондай

Ҳар бир миллий ғурури бор Ўзбек ўз халқини эртанги куни учун қайғуриши, вазиятни ўнглаш фикрини қилиши ва харакат қилиши лозим. Юртни бошқариш учун 26 миллион ахолидан битта насли тоза аслзода топилади . Хар бир ўзбек бировни қоралашдан тийилиб ўзини ўнглашга харакат қилмас экан Аллох Ўзбек халқини ўз холига ташлаб қўйиши муқаррар.

19. Magduraga

Нотинчбўлсинтунингиз, жоним,
Тушингизгаажинакирсин.
Ярим тунда чўчиб уйғонинг,
Хонангизда малаклар юрсин.

Мен жимгина ўтирган жойда,
Ўтирсин бир сўзамол малак
Ва бемалол хўпласин чойдан,
Сўз бошласин, парвойи фалак…

20. darbadar

LIDERNI MAMLAKAT ICHIDAN QIDIRMOQ JOIZ HAR QANDAY HOLATDA HAM. UNDAN KEYIN KARIMOVNI OLIMINI KUTISHNI HECHAM KERAGI YOQ.
MEN SHAXSAN JAXONGIT MAMATOVNI LIDER DEB ATAGAGAN BULARDIM BIROQ SHAXSIY MANFAATLARIMDAN KURA HALQ MANFAATI USTUN DEB BILAMAN

OZODLIK

Сиёсий мухолифат бирлашишга чақириляпти

Сарвар Усмон

Марказий Осиёдаги сиёсий мухолифат ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари минтақадаги диктаторлик режимларига қарши туриш ҳамда демократияни ривожлантириш йўлида бирлашиши керак.

“Тошкентдаги “Халқ дипломатияси” клуби томонидан куни-кеча уюштирилган матбуот анжуманида иштирок этган ҳуқуқ ҳимоячилари якдиллик билан шундай фикрга келди”, деб хабар қилди Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси.

Матбуот анжуманида чиқиш қилганлар фикрича, Туркманистон президентининг вафоти минтақа мамлакатлари сиёсий саҳнасидан авторитар раҳбарларнинг табиий равишда кетишини бошлаб берди, бироқ айни пайтда Туркманбоши ўлимидан кейинги воқеалар ҳам ташвиш уйғотмай қолмайди.

Анжуман иштирокчилари Туркманистондаги “Оғзибирлик” ҳаракатининг собиқ лидери Нурберди Нурмамедовнинг Туркманбоши вафотидан 2 кун ўтиб, 23 декабрь куни бедарак йўқолганидан чуқур ташвиш билдирди.

Туркманистон бирлашган демократик мухолифати вакиллари сўзларига кўра, Н.Нурмамедовни расмий Ашхобод хуфёна ҳибсга олган ва шу кунда уни қамоқда сақлаяпти.

Туркман мухолифати лидерларидан бири Авди Қулиевнинг айтишича, Н.Нурмамедов мамлакат раҳбарлигига муносиб киши ва шунинг учун ҳам Туркманистон бирлашган демократик мухолифати уни президентликка мухолифатнинг ягона номзоди сифатида кўрсатган.

Туркман мухолифатчилари 27 декабрь кунги махсус баёнотида Туркманистон раҳбариятидан Н.Нурмамедовни озод этишни талаб қилди.

Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари Туркманистон президентлигига номзоди кўрсатилаётган Н.Нурмамедовнинг бедарак йўқолиши бу мамлакатда бир диктатор ўрнига бошқаси келаётгани аломати эканини айтмоқда.

“Шунинг учун Марказий Осиёдаги сиёсий мухолифат ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари минтақадаги диктаторлик режимларига қарши туриш ҳамда демократияни ривожлантириш йўлида бирлашиши керак”, – деди ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Елена Урлаева.

Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари Марказий Осиёдаги барча мухолифатни бир ёқадан бош чиқаришга чақираётган бир пайтда АҚШда таъсис этилган Ўзбекистон демократик конгресси ўзбекистонлик мухолифатчиларнинг ўзларини бирлашишга даъват қилди.

Конгресс раиси Жаҳонгир Маматов тарқатган мурожаатномада: “Диктатура режимига қарши сиёсий кураш майдонига куч сифатида туша олиш учун ўзбек мухолифатининг битта – ягона йўли бор. У ҳам бўлса, қарашлари, низолари, баҳслари билан бирга улар бир нечта эшиклардан кириб, битта эшикдан бирлашиб чиқмоқлари керак. Шундагина уларни дунё тан олади, халқ уларга эргашади ва кураш майдонига йўл очилади. Бу босқич Наврўз байрамига қадар тугатилиши керак”, – дейилади, жумладан, мурожаатномада.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s