Savol…Javob…

Менинг Ватанга қайтиш-қайтмаслигим ҳақида

САВОЛ׃ Жаҳонгир ака, ДЎКнинг “Вазиятдан чиқишнинг уч босқичли йўли” ҳақидаги мурожаатидан кейин “Маматовнинг ўзи Ватанга қайтадими?” деган савол қўйилмоқда. Шунга нима дейсиз? (Фахриддин).

ЖАВОБ׃ Агар бу саволга жавобни билмаганимда мурожаат остига қўл қўймаган бўлардим.

Бугун қайтсам, бу суиқасд бўлади, яъни бориб кўлга ўзимни чўктиргандек гап. Табиийки бу ахмоқлик.

Лекин кўпчилик билан бирга қайтишга тайёрман. “Бу ҳам суиқасдек гап. Каримов ҳаммани ё қамайди ёки отиб ташлайди, деб ўзингиз айтиб юрган эдингиз, бу ёғи қандай бўлди?”, дейишингиз мумкин.

Инсон доим умид ва вазиятдан чиқиш йўлларини қидириб яшайди. Мен бугунга қадар Каримовдан кейин ким келишидан қатъий назар у Каримов бўла олмайди ва ўзгаришлар бошланади деган фикрда эдим. Тайёргарлик ҳам шунга йўналган эди. Аммо Туркманбошининг ўлимидан кейин Тошкент Оқсаройи атрофида кечаётган воқеалар менинг бу фикримга жиддий таъсир қилди.

Ишонарли бўлган манбага кўра, Туркманбошининг ўлимидан кейин Каримов ҳафсаласизликка берилиб, ҳар икки гапда “Мендан кейин нима бўласанлар, ҳали?”, “Мендан кейин бошларингга итнинг куни келади”, “Мендан кейин менга зора бўласанлар!” каби гапларни ишлатаётган экан.

Бу эса унинг ўзидан кейин ўрнига бир латтачайнар қолишини ва мамлакатдаги вазият издан чиқиб кетишини, Ўзбекистон парчаланиши ва ҳатто харитадан йўқолиш ҳолига тушишини кўзлаётганини кўрсатади. Табиийки у шундай пайтда менинг хизматларимўз баҳосини олади, одамлар қадримга етади, деб ўйламоқда.

Аммо буни тушунган “Бермуда учбурчаги”- Шавкат Мирзиёев, Эркин Халилов ва Гулнора Каримова унинг кутилмганда ўлиб қолиши ёки 2007 йилги сайлов борасидаги режаларни таёрлаб қўйишга киришганлар. Улар мамлакатнинг бундан кейинги ички ва ташқи сиёсати қандай бўлиши ва қайси йўлдан бориши ҳақида бевосита Ислом Каримовнинг ўзини ишга солганлар. Бугунга қадар бу масалани доим сир сақлаган Каримов энди  Бермуда учбурчагининг ўйинига ўйнамоқда.

Ҳатто мамлакатда президентдан кейинги мавқега эга бўлиб келган МХХ раиси Рустам Иноятовни ҳам “Бермуда учбурчаги” ўйинга олмагани улар ўзларини қандай куч деб билаётганларини очиқ кўрсатади.

Ҳокимият теппасига “Бермуда учбурчаги” келса, Каримовнинг “оқил” сиёсати давом этиб қолмайдигина эмас, балки Туркманбоши сиёсати даражасига тушади. Шунинг учун ҳам мухолифат бугун ўзини кўрсатиши керак.

Шундай пайтда ўртада икки ҳолат мавжуд.

1.Абдураҳим Пўлатов “Ҳамма Бирликка бирлашсин”, дейди. Буни Бирликка бирлашиш” -“Мухолифат умуман бирлашмасин!” дегани деб қабул қилинмоқда.

2.Муҳаммад Солиҳ эса ўзини бутун мухолифатнинг лидери деб атамоқда. Бу эса “Бутун мухолифатнинг лидери у бўлса, демак мухолифат йўқ экандеб баҳоланмоқда.

Шунинг учун ҳам ҳатто умуммухолифат қурултойи ўтмай қолмоқда. Хўш нима қилиш керак?

Бундай шароитда ҳар қандай таклифлар қараб чиқилиши ва сўнги имконият бой берилмаслиги учун интилмоқ зарур. ДЎКнинг баёноти мана шу мақсадни кўзлаган. Ким эътибор қилади, ким эътибор қилмайди, бу эса бошқа масала.

Гапни яна  менинг қайтишқайтмаслигим масаласига бурсак.

Агар биз айтган этаплардан ўтсак ва Ватанга қайтсак, Каримов ё отади ё қамайди. Бунга шубҳа йўқ. Зотан бу дунёда ҳеч ким устун бўлиб қололмайди. Шундай экан, ҳеч бўлмаганда Каримовнинг ва Бермуда учбурчагининг режаларини бузиш ёки Ўзбекистонни сақлаб қолишга эришмоқ мумкин. Бу эса дунёнинг бир четида ўлиб кетгандан кўра, мазмунли ўлиш бўлади.

Лекин биз таклиф қилган этаплардан ўтсак, нозўравонлик йўли билан Ватанни озод қилиш имконияти бор. Буни эса очиқ ёзишга ҳожат йўқ.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s