Savol…Javob…

КЎРЛАР ВА СОҚОВЛАР ҲАҚИДА

САВОЛ׃ Абдураҳим Пўлатовнинг ўз сайтида ёзган мана бу гапларига нима дейсиз,
“Бу Мурожаатнинг жиддий камчиликлари бор. Яқиндагина, Демократик Ўзбекистон Конгресси Абдураҳим Пўлат ҳам иштирок этган мажлисда шу йил ноябрь ойининг охирида Ўзбекистон мухолифатининг қурултойини чақиришга қарор (оламшумул қарор) қилган эди. Бу қарорни унутиб, у нима учун бажарилмаганини ҳатто тилга олиб ҳам ўтирмасдан янги лойиҳалар ўртага отилса, уларни ҳеч ким жиддий қабул қилмаслиги аниқ.

Иккинчи томондан, сўнгги йилда мухолифатни бирлаштириш ва бирлаштириш механизмлари хусусида сал кам ҳамма лидерлар ўз фикрларини билдирдилар. Худди ўша фикрлар бўлмагандек, уларни мутлақо ҳисобга олмасдан, “янги қўриқ” очаётган кишидек иш қилиш ҳам ушбу Мурожаатнинг жиддийлигини шубҳа остига қўяди. Чунки, ўртадаги манзара – кўрлар билан соқовларнинг гаплашиши каби бўлмоқда. (Мирзоулуғ).

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Албатта, камчиликсиз парвардигор.

Демократик Ўзбекистон Конгрессининг бугун эълон қилинган Мурожаатига гарчи ўз номидан бўлмаса ҳам сайт таҳририяти номидан деб жавоб берилганининг ўзи ҳам яхши гап. Ўзини яширмаган душман ўзини яширган дўстдан яхши деган гап бор.

Лекин эслатилган мажлис Демократик Ўзбекистон Конгрессининг мажлиси эмас эди. ДЎК ҳам қатнашчиларнинг бир томони эди, холос. Мана ўша ҳақда 26 август куни берилган хабардан парча׃

“26 Август куни АҚШнинг Нею Йорк шаҳрида хорижда яшаётган Ўзбекистон демократларининг навбатдаги президентлик сайловида қандай иштирок этиш юзасидан қурултой чақиришга қаратилган йиғилиши бўлди.

Йиғилишда сўзга чиққан нотиқлар (уларнинг номлари сўзга чиқиш тартиби асосида келтирилмоқда-таҳ.)׃

-Озод Деҳқонлар партиясининг лидери МуҳаммадБобир Маликов,

-Ўзбекистон Демократик партияси фаоли Турсунпўлот Назаров,

-Демократик Ўзбекистон Конгрессининг раиси Жаҳонгир Маматов,

-АҚШда рўйхатдан ўтган “Бирдамлик” ҳаракатининг лидери Баҳодир Чориев,

-“Бирлик” партиясининг раиси Абдураҳим Пўлатов ва бошқалар қурултой ўтказиш зарурати ва Ўзбекистондаги вазият ҳақида гапирдилар.

Улар курашнинг қуролли йўлини рад этишлари ва мақсадга демократик йўл билан бориш имконлари ҳақида фикр алмашдилар. Фикр аламашиш жараёнида ўз таклифларини айтган фаоллар Зокир Али, Илҳом Исоқов, Бобур Исоев, Худойқул Ҳафизов, Ғайрат Мирзо ва бошқалар қурултойни тезроқ ўтказиш, сайлов масаласида аниқ позицсияни бегилаб, иш бошлаш ҳақида гапирдилар.

Аксарият қатнашчилар мамлакат ичидан чиқадиган номзодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳақида ҳамфикр эканлигини билдирдилар. Умуман бундай мавзулар Қурултойда узил-кесил қарорга боғланиши лозимлиги уқтирилди.

Қурултойни ўтказиш ташкилий гуруҳи сайланди ва қурултой шу йилнинг Ноябр ойи охирида, Нею Йорк шаҳрида ўтказиш юзасидан келишиб олинди.

Қурултойга барча демократик партия, ҳаракат ва ташкилотлар ўз имкониятларидан келиб чиқиб, вакилларини юборишлари лозимлиги таъкидланди.

Қатнашчилар барча демократларга мурожаат қилиб, уларни ташкилий ишларда фаол қатнашишга, мамлакатимизнинг келажаги учун ўта муҳим бўлган масаладан четда турмасликка чорладилар.”

Абдураҳим Пўлатов йиғилишдан кейин ҳам ёзган мақоласида бу мажлисни ДЎК мажлиси деб ёзди. ДЎКка бу қадар катта ўрин бераётгани учун раҳмат. Аммо бу мажлис мухолифат гуруҳлари намоёндаларининг мажлиси эди. Қурултой чақириш билан бевосита масъул бўлган МуҳаммадБобур Маликов ҳалига қадар шу ишнинг ортидан югуриб юрганини Пўлатов яхши билади. Шунинг учун ҳам ДЎК ўз мурожаатида бу масалнинг икирчикирига тўхталмасдан унинг ҳали ҳам муҳимлигини уқтириб, ундан бошқа йўл йўқлигини таъкидлаш билан бирга яна бир олға қадам ташлади.

Ҳа, уч босқичли йўлнинг дастлабки икки босқичи умуммухолифат қурултойи, мамлакат ичидан ягона номзод кўрсатиш муҳокама мавзуси бўлиб келмоқда. Аммо бу икки босқичга энди Туркманистон сабоғидан келиб чиқиб, янгича ёндашилди ва ўта жиддий нуқтага диққат қартилди. Бу эса сайловдан олдин мамлакатга қайтиш масаласидир. Агар Абдураҳим Пўлатов ёки бошқа бир даъвогар очиқ қилиб “Мана мен яқинда Ватанга қайтаяпман, Олий судга мурожаат қилиб, (Баҳоналари тайёр “Олий суд бизни эшитмайди”. Ҳа, баракалла, шунинг учун ҳам номзод ичкаридан бўлсин деяпмиз-ЖМ) ўзимнинг сайловда қатнашиш ҳаққимни исботлайман ва шундан кейин номзодимни президентликка қўяман. Ана ўшанда менинг номзодимни қўлланглар” деб майдонга тушсин, қурултойнинг ҳам кераги бўлмай қолади, биз уни қўллаймиз. Лекин бундай журъат ҳеч кимда йўқ.

Даъвогарлар эса дарҳақиқат, тўғри айтилганидек, кўр ва соқовнинг ҳолига тушиб қолдилар. Бири у деса, иккинчиси бу дейди. Шунинг учун ҳам ДЎК бу вазиятдан чиқиш йўлини таклиф этди.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s