Hamkorimizdan

АТИЛЛАга жавоб 

Аввало биродар бизнинг мақолани  қиб, унга жавоб ёзганингиз учун раҳмат демоқчиман. Хатони топиш учун ҳам мақолани синчков  ўқиш керак. Демак  ўқибсиз, анча синчков. Бунинг учун яна бир бор раҳмат. Биз серраҳмат халқмиз, бу борада канда қилиб  турмаймиз, биласизу…

Менинг мақоламдаги хатоларни келтириб тартибга чақирганингиздан жуда-жуда севиндим, баракалла. Зеро, мен ҳанузгача русчадаги  “Андижанская правда” газетаси  ўзбекчада  “Андижон ҳақиқати” дейилади деб,  ўйлаб келган эканман. Тавба, нега шундай калта  ўйладим экан-а? Русийзабон эмасман-да бунинг учун узур!

Мақоламни синчков  ўқибгина қолмай, зукколик билан ундаги асосий қаҳрамонни фош қилибсиз. Қойил, бунинг учун гапнинг очиғи сизга бутун Андижон халқи номидан раҳмат. Зеро, халқ  ўз хойинларини билиши, билиб ҳам аниқ билиши керак. Мен фурсатдан фойдаланиб сайт  ўқувчиларидан  “Андижон Фарғона водийсининг марваридими?” мақоласини  ўқир чоғи, Садриддин Шукуровни, Саидбек Шукуров деб  ўқишни таклиф қиламан. Энг муҳими эса  ўша мақолани, исмларни тўғрилаб олган ҳолда ўқир чоғингиз, ҳурматли АТИЛЛА шаънига дуо қилиб қўйишни унутмаслигингизни истардим, зеро мана шу биродаримиз туфайли ким аслида кимлигини аниқлаб олдик.

Аммо учинчи хатони аниқлар чоғи биродар  ўзингиз адашган кўринасиз. Буни тушуниб, умуман олганда эътиборга олмоқчи эмас эдим, зеро аввалги эслатмаларингиз бу хатоингизни ювиб юборгудай кучга эга эди. Лекин азиз  ўқувчи ҳурмати, минг бора узримни айтиш баробарида, энди сизнинг хатоингизни тўғрилаб ўтмоқчиман. Билъақс мен уйлар ҳақида тўхталар чоғи, одамлар билан гаплашиб улар учун бирорта ҳам уй қурилмаганини айтдим, аммо СНБ ходимларини назарда тутганим йўқ. Аммо, барибир сизга раҳмат, мен учун анча фойдали бўладиган маълумотлар билан  ўртоқлашганингиз учун.

Самимий ҳурмат билан, Нидои Мазлум

*** 

Азиз сайт ижодкорлари, ҳурматли сайт мухлислари, ҳаммангизни яқинлашиб келаётган улуғ айём, Аллоҳ таолонинг инсониятга қилган энг гўзал эҳсони бўлмиш Қурбон Ҳайити билан самимий муборакбод этаман. Аллоҳ ҳаммангизнинг уйингизни нурга тўлдирсин, икки дунёингизни саодатли қилсин, иншааллоҳ саодатли кун биз бошимиздан кечирган оғир кунларга нуқта қўйиб кетсин. Саодатли кун кейинги иншааллоҳ саодатли йил учун саодатли дебоча бўлсин.

Аллоҳ ҳаммамизга энг эзгу умидларимизда шерик бўлсин! Ватан фироқида юрганларга, Ватан ифорини тўйиб-тўйиб тотишни насиб қилсин, озод ватан ифорини, беморларга Аллоҳ шифо ато қилсин, мазлумларга эрк берсин, маҳкумларга ОЗОДЛИК! Ҳаммангиз учун, шу жумладан мен орттирганим янги биродарим АТИЛЛА учун ҳам, Аллоҳдан сиҳат саломатлик, бахт саодат, ёруғ кунларни илтижо қилиб сўраган ҳолда, дўстингиз

Нидои Мазлум!

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s