Savol…Javob…

САВОЛ׃ Ургут тумани ҳокими Холмуҳаммад Нуров Каримовнинг сирларини билгани учун ўлгани ва шу ўлим билан боғлиқ ҳар турли гаплар ёзилмоқда. Шу борада сизда маълумот борми? (Жамшид).

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Биринчидан, у Нуров эмас, Нуруллаев. Тангри раҳмат этсин, яхши инсон эди.

Самарқанд вилоятидаги Ургут туманида бир неча йилдан бери ҳокимлик қилаётган асли касби журналист бўлган Холмуҳаммад Нуруллаевнинг ўлими ҳақида эшитиб, дарҳол суриштирдим. У уйида ўрнатилган газ печкадан чиққан заҳарли ҳаводан бўғилиб вафот этган экан. Уни яхши танирдимгина эмас, балки дўстлигимиз ҳам бор эди.

Самарқанд вилоятининг Ленин йўлигазетасида 1982-1985 йилларда бирга ишлаганмиз. Ажойиб қаламкаш, хушмуомала, сирдош дўст эди. Шу газета котибаси Шоирахонга уйланган эди.

Камтар ва доим кулиб турадиган бу йигитни журналист ва сиёсат арбоби Аҳмаджон Мухторов вилоят ҳокимига ёрдамчиликка тавсия қилганди. У ҳокимиятда ишлаганда мен халқ депутати эдим. Учрашиб турардик.

Мени депутатликдан чақириб олиш ҳақида ҳоким Пўлат Абдураҳмонов хонасида сохта қарорлар ёзилгани ҳақида ҳам ундан эшитган эдим. Кейин ҳам у билан дўстлик муносабатларимиз узилмади.

Мен қувғинга учраган кезларда жуда яқин дўстларим юз бурганда ҳам мансабига қарамасдан у ҳолаҳвол сўраб турганини бугун алоҳида таъкидлашим керак.

У бундан бир неча йил аввал Ургут туманига ҳоким бўлгандан кейин ҳам бизнинг Самарқанд туманидаги Пулимурғоб қишлоғидан ўтганда, алоҳида тўхтаб, (Ургут йўли бизнинг қишлоқдан ўтади-ЖМ) қариндошларим орқали салом йўллаб турарди.

У Ўзбекистон ҳукумати таркибида ишлаган бўлса ҳам дили эркинлик сари талпинган инсонлардан бири эди. Кейинги пайтда унга тазйиқлар мавжуд эди. Лекин бу нарса унинг ўлимига сабаб бўлди, деб айта олмайман.

www.jahongir.org 

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: