Диктатура манзаралари

Армия-юрагининг ярми-я!

Мирзоулуғ Темиров

Бугун куплаб узбек оилалари уз фарзандларини армия сафида хизмат килишга жунатишга мажбурлар. Асосан кишлок жойларда истикомат килувчи ёшлар ишсизлик ва чорасизликдан узларини армия кучогига отишмокда.

-Бунинг сабаблари куп, – дейди Тошкентдаги харбий комиссариатлардан бирида ишловчи манба, – хозирги кунда ишсизлик муаммоси туфайли ёшлар бекорчи, куп фарзандли оилалар эса кора козонни кайната олмай колди. Битта фарзандини армияга юбориш учун улар хамма нарсага тайёр. Чунки армияга борса корни тук, усти бут булади.

Бугун республикада шундай демографик вазият юзага келганки, армия ёшидаги усмирлар сони, Куролли кучларга керак булган «найзалар» сонидан купрок. Бирок, Узбекистон Конституциясида, «Ватанни химоя килиш, хар бир фукаронинг мукаддас бурчидир» деб ёзиб куйилган, демак, армия сафида хизмат килиш хамма йигитларга насиб килиши керак.

Республика Мудофа вазирининг якинда кучга кирган «Фукароларни харбий хизматга чакириш ва уларни касбий ва психологик курикдан утказиш шартлари» хакидаги янги курсатмаси, армия ёшидаги усмирларнинг соглиги, маълумоти, жисмоний тайёргарлиги ва ижтимоий келиб чикиши, курсатиб утилган балларга мос келсагина, уни куролли кучларга олиш кераклигини таъкидлайди.

Бирок, вазир бу курсатмани имзолаётганида, жойлардаги Мудофа булимлари зобитлари учун «катта имкониятлар» очаётганини сезмаган булса керак. Яна ким билади.

Гап шундаки, курикдан утмаган усмир республикадаги 13 та харбий кисмлардан бирида бир ойлик йигинда хизмат килиб бериши керак. Бекорга эмас. Давлат усмирга пул тулар эканда, деб уйлаётган булсангиз, хато киласиз, аксинча, усмир давлат хисобига энг оз иш хаккининг 25 баробарида пул утказиши керак.

Бундай хизмат турини хар кимнинг хам хамёни кутаравермайди. Жиззах вилоятининг Галлаорол туманида, бир ойлик хизматга колдирилган 30 нафар йигит керакли маблагни давлатнинг «харбий сандиги»га ташлай олишмади.

– Чекка туманларда одамлар кашшоклашаяпти. Шунинг учун куплаб ота-оналар фарзандларини харбий хизматга жунатишни хохлашади. Биринчидан армияда яхши бокишади, иккинчидан аскарнинг оиласи, унинг хизмати даврида катор соликлардан озод килинади, – дейди Жиззах шахар мудофа кумитасида ишловчи зобит.

Совет Армиясида аскарлар уртасидаги пичокбозлик ва муштлашувлар асосан миллатлараро келишмовчиликдан келиб чиккан булса, узбек армиясидаги карама-каршиликлар турли вилоят вакиллари уртасида келиб чикаяпти. Масалан, бухороликлар – андижонликларни, тошкентлик аскарлар – сурхандарёликларни калтаклайди ва хоказо. Окибатда, узбек армиясида улим холатлари купайиб бораяпти, куплаб аскарлар госпиталларда даволанаяпти, баъзилари эса бир умрга ногирон булиб колаяпти.

Бирок, бугунги узбек ёшларини, узбек армиясидаги кунгилсиз вокеалар куркита олмайди.

-Мен армияга боришим шарт. Бу ерда мени хеч кимга керагим йук. Уйимизда хеч ким ишламайди, кунимизни зурга курамиз. Армияда 2-3 ой калтаклашади, кейин менинг галим келади. Акам хизматга бориб уша ерда “контрактник” булиб колишини ёзибди. Мен хам коламан, – дейди Рахимжон исмли йигит.

Эндигина 18га кирган Рахимжонни бу кароридан, кушни кишлокда яшовчи бир йигитнинг армиядан ногирон булиб келгани хам кайтара олмади. Бирок, у шу йилнинг сентябр ойида, медицина куригидан ута олмади. Врач-окулист уни текшириб куриб, хизматга яроксиз деб хисоблади.

– У уйга келиб жанжал килди, армияга кетаман, врачга пул берсак булди, у хаммасига кул куяди, деди. Бизда пул нима килсин? Узи аранг кун кураётган булсак. Шундай булсада, у бир тогасидан ялиниб 30 минг сум карзга пул олиб келди, – дейди Рахимжоннинг отаси.

Эртасигаёк, врач-окулист карорини узгартириб, Рахимжонни хизматга ярокли деб топди. Агар хаммаси яхши булиб турса, у якинда армия сафига кетади.

Марказий Осиёнинг бошка давлатлари каби Узбекистонда хам Куролли Кучлар сафларига асосан соглиги яхши булмаган, жисмоний ва рухий тайёргарликдан анча йирок булган ёшлар кабул килинади. Харбий хизматга чакирилаётган контингентнинг асосий кисми саводсиз.

Харбий комиссариат ходимларининг айтишларича, харбий хизматдаги ёшларнинг купчилиги, хизматдан сунг контракт тузиб армия сафия колишга интилишаяпти.

Бунинг сабаблари куп. Шартномадагилар, уз вактида туланадиган яхши ойлик маошга эга булишдан ташкари, яна бошка хар хил ижтимоий имтиёзларга эга булишади.

Яна шу ходимнинг айтишича, ёшлар айникса, чегара кушинларида хизмат килишга интилишади. Бунинг учун улар хамма нарсага тайёр. Чегара кушинларидаги хар бир урин харбий комиссариатларда 200 минг сумдан 400 минг сумгача сотилади.

Чегара кушинларига етиб келгандан сунг сарф килинган бу харажат киска муддатда 10-15 баробар булиб кайтиб келади.

– Чунки бу – чегара, бир давлатдан иккинчи давлатга утаётган хар бир фукаро, шу ердаги харбийлар билан мулокот килишлари шарт. Улар эса сиз билан бекорга гаплашишмайди. Кулига пул берсангиз булди, сиз узга давлатдасиз, – дейди Узбекистон – Киргизистон чегарасидаги утказиш пунктларидан бирида хизмат килиб кайтган Нодир исмли йигит.

Унинг хикоя килишича, чегара кушинларида “яхши” постда хизмат килган солдат, бир йилда автомобил олиши мумкин. Унинг узи хизмат давомида жамгарган пулига, Андижон шахридан квартира олмокчи.

Жиззах шахридаги харбий кисмлардан бирида ишловчи бир офицернинг тан олишича, контракт тузиб колувчилар асосан кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари. Уларни хизматдан сунг уз яшаш жойларида кунгилсиз хаёт кутади. Ишсизлик ва чорасизлик балосидан улар армия сафидагина кутиладилар.

Узбекистон президентининг шу йилнинг бошида чикарган карорига кура, энди армия сафидан кайтган ёшлар, олий укув юртларига киришда кушимча 50 балл билан сийланадилар. Бирок, бу карор, укитувчиларнинг фикрларича, укишнинг хакикий талабгорларини четга суриб ташлаяпти.

– Тасавур килинг, армиядан келиб укишга топширган абитуриентга, калласида хеч нарса йуклигини билиб туриб нак 50 балл кушиб берасиз!. Укиш улар учун иккинчи даражали нарса, уларга факат диплом керак холос, – дейди Тошкентдаги Олий укув юрти укитувчиларидан бири.

Узбек армиясига зобитлар тайёрлаш Тошкент, Чирчик, Самарканд ва Жиззахда жойлашган олий харбий укув юртларида амалга орширилади. Бундан ташкари ИИВ академияси, МХХ институти, Чегара кушинлари харбий билим юрти, Божхона колледжи, ИИВнинг ут учириш техник мактаби хам фаолият курсатиб келаяпти. Бу укув юртларида таълим олаётган ёшларнинг сузларига кура, укитувчилар таркибининг ярмидан купроги славян миллатига мансуб булган зобитлар булиб, хамма харбий дарсларнинг рус тилида укитилишининг хам сабаби шу.

Узбекистон республикасининг харбий харажатлари йилдан йилга усиб бораяпти. Мудофа вазирлигидаги манбаларга кура, бу харажатлар утган йили 2,8 млрд. АКШ долларини ташкил килган. Бу, 2000- йилдаги ракамдан 5,2 фоиз купрок.

Зобитлар Узбекистон президентининг Армия ислохотлари хакидаги баландпарвоз маърузаларини жимгина тингласаларда, узларининг тор давралари ва махсус ёпик мажлисларида узбек аскарлари ва зобитларининг харбий-машкий тайёргарликлари ута паст саъвияда эканлигини тан оладилар.

– Оддий куролни нотугри ишлатиш туфайли улиб кетаётган аскарлар канча, – дейди афсус билан бир Самаркандлик зобит.

Республика президентининг сузларига кура эса, мамлакат фукаролари аскар ва зобитларнинг ута юкори касбий махоратларидан фахрланишлари керак.

(Эхтимол президент уларнинг Андижон киргинидаги «махоратларини» кузда тутгандир? )

Зобитлар эса бундай фикрда эмаслар.

“Кисмлардаги харбий машклар ва тайёргарликлар давр талабига жавоб бермайди. Шахсий таркиб укитилмайди ва оддий харбий куникмаларни хам билмайди “, – дейди улар куйинишиб.

Бундан икки ойлар олдин Сурхандарё вилоятидаги харбий кисмлардан бирида, харбий машклар чогида турт нафар аскар халок булгани хакида маълумотлар бор.

Жиззахдаги “Фориш” харбий полигонида эса, утган йилги Узбекистон-Россия кушма харбий машклари чогида, бир Андижонлик аскар танк тагида колиб халок булганди.

Бу вокеа полигонда мехмон булиб турган Россия мудофа вазири Сергей Иванов куз унгида содир булган булсада, мехмон уша куни «Ахборот»да чикиш килиб, «узбек аскарларининг харбий тайёргарлиги ута юкори эканлиги» хакида интервью берганди.

Аскарлар армиядаги «отахонлар»нинг (дедлар) тепкиларига чидамасдан кочиб кетишаяпти: Жиззах вилоятидаги бир харбий булинмадан бир йула 10 нафар аскар кочиб кетган. Уч кунлик кидирувдан сунгина, уларнинг 5 нафари хизмат жойига кайтарилди.

Миллий хавфсизлик кенгашининг якинда булиб утган йигилишида харбий экспертлар армиядаги конунбузарликлар утган йилдаги курсаткичга нисбатан 100% ортганини айтиб утишди. Яна шу нарса таъкидландики, конунбузарликлар асосий кисми армиядаги угирликлар билан боглик.

Харбий кисмларда харбий мулкни угирлаш холатлари тоборо купайиб бораётгани хакидаги маълумотлар харбий прокуратураларнинг девонхоналарида тоборо купайиб бормокда. Масалан, шу йилнинг феврал ойида Марказий харбий округа карашли харбий кисмларнинг бирида 10 минг АКШ доллари микдорида бахоланаётган кимёвий моддалар, харбий кийимлар ва бошка ашъёларнинг угирланган. Ушбу жиноий ишнинг айбдорлари хали топилгани йук.

– Харбий хизматчилар харидори бор булган хама нарсани пуллаб юборишаяпти. Август ойида Самарканд шахридаги харбий кисмдаги бир аскар, харбий самолетнинг алюминийдан ясалган мухим бир жихозини бир фукарога пуллаб юборган. Хайриятки, уз вактида харакат килганимиз учун, жихоз жойига кайтарилди, – дейди харбий прокуратура ходими.

Андижон ва Карши шахарларининг бозорларида эса парашютларнинг пишик арконлари сотилаётганини куриш мумкин.

Оддий аскарлар куларига илинган нарсани, ун махсулотларидан тортиб, мой, картошка ва хаттоки, оёк кийими кремларини хам фукароларга сотиб юборишмокда. Кизиги шундаки, аскарларнинг айтишларича, барча угирликлар катаю кичик командирларнинг розиликлари ва хаттоки курсатмалари билан амалга оширилади. Бундай амалиётнинг зарарли эканлигини билган аскарлар ва бошка харбий хизматчилар, погонида юлдузи купрок булган харбий рахбарларнинг газабига учрашади.

Харбий вазирликнинг армиядаги бугунги ахволни согломлаштиришга каратилган буйруклари ва курсатмалари, когозларда колиб кетаяпти. Харбий хизматчилар, узбек армияси аллакачон узининг ёзилмаган конунлари асосида яшаётганини ва тегишли вазирликлар бу конунларни янги карорлар билан эмас, балки, амалий харакатлар билан узгартиш мумкин эканлигини айтмокдалар.

Бундай карорларнинг умри – аскар ва зобитларга укиб берилгач, архивга ташлаб куйиш билан якунланади, худди армияда содир булаётган жиноятлар хакидаги хужжатлар каби.

Мамлакат рахбари ва армиянинг бош кумондони эса узбек армияси – энг кучли армия эканлиги хакида уз халкини ишонтириш билан овора.

«Туронзамин» учун махсус Тошкентдан. 2006 йил, 23 декабрь

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: