She’riyat

Нонга лойик булса бу эл Тангри нон бермасмиди?!

Шонга лойик булса бу эл  Тангри шон бермасмиди?!

 

Бошида бир жаллод хондир, бошида бир котил хон

Окил хонга лойик булса окил хон бермасмиди?!

 

Хатто зогга забон берган, забон берган бойкушга

Тилга лойик булса бу эл тил забон бермасмиди?!

 

Хатто итга суяк берган, хатто битга кон берган

Ошга лойик булса бу эл, ош ёвгон бермасмиди?!

 

Парвардигор кул этганни, Юсуф, хур этиб булмас

Юмрон кукка лойик булса, кук осмон бермасмиди?!

 

XXX

 

Шох сувратин чизгунча рассом

Милён-милён эскизлар чизар.

Кейин барин йиртади тамом,

Шох асари умрини  безар.

 

Яратгунча битта Нодира

Яратасан милярд Насрулло.

Шох расмингни йиртасан нега,

Эскизларинг яшайди Худо.

 

  Лазги

Комилжон Отаниёзов ва Отажон

Худойшукуровлар хотирасига

 

Хоразмда бир четда

Бир кишлок, бир кабристон.

Туй чоги  ахли кишлок

Купайиб кетар чандон.

 

Четда булгач кишлокка

Одам келмайди четдан.

Хуш, кишлок ахолиси

Кандок купайиб кетган.

 

Туй чоги туйхонага

Ойдан тушганми одам?!

Кундан тушганми одам?!

Хайратга тушар олам.

 

Лазги билан бошланиб,

Лазги билан тугар туй.

Мархум Хоразмликни

Тирилтиради бу куй.

 

Бу наво уйнатади

Хатто тошни кайрокни.

Раксга тушар минг йил

Бурун улган тупроги.

 

Юраклар мадхияси

Маёги лазги аён.

Чалинган ерга хатто

Келар ахли кабристон.


Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s