Zolimning o’limi

ДИКТАТОРЛАР КЕТМОҚДАЛАР

Ҳали яқинда дунё Пиночет деган бир диктатордан қутулган эди, мана навбат яна бирига келди. Аслида бировнинг ўлимидан қувонмайдилар. Аммо туркман халқи Сапармурод Ниёзовнинг ўлимидан хурсанд бўлса, керак.

Зулм, таҳқир ва латифанамо бошқарувни қўлига қурол қилиб олган Туркманбоши лақабли Ниёзов халқни аёвсиз эзиб келди.

Аммо ҳамма нарсанинг чегарси бўлганидек, унинг умри ҳам интиҳосига етди ва 2006 йилнинг 21 Декбарига ўтар кечаси, 66 ёшида юрагини ғижимлаб ўлди. Ундан ёмон хотирадан бошқа ҳеч нарса қолмади. Бугунча унинг малайлари уни мақтаб туришлари мумкин, аммо эртадан бошлаб гўрига тош отадилар.

Баъзан ўлим ҳам янгиликка йўл очади. Ажабмас, золимнинг ўлимидан кейин туркман халқининг қуёши чарақласа.

Ислом Каримов ҳам тахт абадий эмаслигини зора тушунса эди, бугунги зулмли йўли унга нафақат тириклигида балки ўлгандан кейин ҳам лаънат ёғдиришини англаган бўларди.

Афсуски, диктаторлар англашда анқов бўладилар.

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: