Savol…Javob…

Четдагилар четда…

САВОЛ׃ Туркманбошининг ўлимидан кейин Каримов ҳақида ҳам гапирила бошланди. Мана туркман мухолифати Ватанига қайтмоқда ва Каримов ўлса, Ўзбек мухолифати ҳам дарҳол қайтадими? (Давлат).

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Саволингиздан Каримов ўлимига қадар ўзбек мухолифати четда қолаверади, деган фикр чиқмоқда. Қанчалик аччиқ бўлмасин, ишонганимни очиқ айтаман, мен ҳам шу фикрдаман.

Туркман мухолифати қайтмоқда, деганингиз шунчаки айтилаётган гапларнинг таъсири. Ҳалитдан Ўзбекистон билан чегарасини ёпиб олган ва элчихоналарида виза беришни тўхтатган Туркманистонга “мухолифат қайтиб бормоқда” дейиш яхши орзудан бошқа нарса эмас.

Ҳақиқат эса, ҳозирча ҳаммаси эскиси каби давом этишини айтмоқда. Кейинчалик янги сайланганраҳбар аста-секин жиловни ўз қўлига олиб, лекин мамлакат аҳволини ўзгартира олмай, Туркманбошининг гўрига тош қалай бошлаганда, балки мухолифат қайтишига имкон туғилар. Балки?!

Ҳозир Туркманистонда бошқарув Конститутция бўйича Мажлис раисига берилмаслиги ва ҳамма нарса Хавфсизлик кенгашида қарор қилингани ҳокимият кучишлатар тизимлар томонидан назорат қилинаётганини кўрсатади. Уларнинг теппасида турганларнинг ҳар бири ўзи олдинга чиқиши учун, ҳозирча бир латтачайнарни қўлайди ва ўз вақтини кутади. Мухолифатни эса яқин йўлатмайдилар. Бунинг устига туркман мухолифатининг мамлакат ичида таянадиган тизими йўқ. Агар фалакнинг чархи тескари айланиб кетса, бу ўзбек мухолифатининг четдаги намоёндаларига ҳам умид беради. Афусуки…

Хуллас, шу кунга қадар айтиб келаётганимиз гапларни яна бир марта такрорлашга мажбурмиз. Бугун мамлакат ичида мухолифатнинг кучли тизимни яратиш керак. Туркманистондаги каби фавқулодда ҳолатларда майдонларга режимни ўзгартирадиган халқни бошлайдиган куч-бу тизимдир.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: