Diktatura manzaralari

Жиззах хокими Убайдулла Ямонкулов махаллий фермерларга нисбатан зуравонликни кучайтирмокда.

Якинда Жиззахдан олинган хабарга кура, яна 16 нафар фермер хужалиги «Ямомото жаноби олийларининг» (бу – хоким Ямонкуловга жиззахликларнинг куйган лакаби) инжикликлари курбони булиш арафасида.

Ушбу хужаликларнинг барчаси вилоятнинг Зафаробод туманига карашли булиб, туман «Кишлокхужаликкимё» филиали мудири Д.Орзуевнинг сузларига кура, 2006 йилда давлатга пахта сотиш буйича шартнома мажбуриятларини бажармаган.

Мудирнинг таъкидлашича, 16 фермер хужалигининг туман «Кишлокхужаликкимё» корхонасидан булган карзи 14 миллион сумдан ортиб кетган.

Д. Орзуев Жиззах вилоят Адлия Бошкармаси бошлиги Ш.Хакназаровга ёзган хатида, карздор фермерлардан юкоридаги маблагни ундириб беришни сурайди.

Вилоят Адлия Бошкармаси эса, «карздор» фермерларнинг айтишларича, асл сабабларни урганмасдан туриб, Жиззах вилоят хужалик судининг раиси Комимлжон Синдоровга, даъво аризаси киритади.

16 вараклик даъво аризасида, вилоят Адлия Бошкармаси бошлиги, Зафаробод туманидаги 16 та фермер хужалигининг, 2006 йилда давлат буюртмаси экинлари учун кишлок хужалиги корхоналарини минерал угитлар ва кимёвий воситалар билан таъминлаш ва агрокимё хизмати курсатиш буйича Зафаробод тумани “Кишлокхужаликкимё” филиали билан шартномалари булгани холда, филиал томонидан етказиб берилган минерал угитлар учун уз вактида хисоб-китоб килмасдан келганликларини баён килади.

Хали даъво ариза Вилоят хужалик суди томонидан куриб чикилмасдан бурун, вилоят хокими Убайдулла Ямонкулов, Зафаробод туман хокимлигида якиндагина булиб утган йигилишда, аризада номи зикр этилган 16 нафар фермерга, «уз изтиёрлари билан ерни топшириш хакида» ариза ёзишни буюради.

Хужалик судининг фаолияти хали вилоятда тугатилмаганини эслатишга уринган бир-икки фермер эса йигилиш залидан милиция томонидан олиб чикиб кетилди.

Бу йилги пахта тайёрлаш режасини бажармаганликда «айбланаётган» Зафарободлик фермерлар, ва уларнинг карзлари билан танишинг:

«Жасур шох» 6872474

«Азизбек Элчин» 9920808

«Дуст пахта карвон» 6145998

«Зайнак Малик» 5310974

«Ботирхон» 13186612

«Ислом Азамат» 8431634

«Орзу Холмурод» 13460688

«Норкул Насиб» 16899577

«Султон Саркарда» 9960561

«Эраж» 6180939

«Рустам Гули» 6550125

«Тошкудук ота» 7836528

«Тузли шамол» 3521255

«Мансур Шерматов» 9517225

«Шох Толиб» 4870657

«Пахтакор» 7048425

Туман фермерларинг айтишларича, карздорлик банкдаги амалдорларнинг жиноий килмишлари сабабли келиб чиккан.

Уларнинг айтишларича, йил буйи хисоб ракамлардаги маблагларни банкнинг «темир панжаларидан» юлиб олишнинг иложи булмаган.

– Курсатилган хизматларга тулаш учун етарли маблагларимиз булган уз вактида, – дейишади хонавайрон булган фермерлар, – бирок, банкдагилар «пулларингизни олиш учун хоким бободан рухсат олинг» дейишади. Ямонкуловдан бу хакда сураб буладими? Дарров узингни ертулада курасан….

Вилоят «Пахта Банк»ида ишловчи манбанинг сузларига кура, пахта учун келадиган транш пулларнинг хаммасини хужайини – хоким Ямонкулов булиб, унинг рухсатисиз хеч ким бу пуллардан бир тийин хам сарфлай олмайди.

– Пахта учун келган пуллар, фермерларнинг хисоб ракамларига эмас, вилоятдаги катта кичик амалдорларнинг галати-галати хисоб ракамларига, ва хоким бобонинг Тошкент шахри банкларидаги хисоб ракамларига утказиб юборилади, – дейди банкдаги манба.

Уз хаккини суриштиришни бошлаган фермер эса, Ямонкуловнинг газабига учрайди: ё камалиб кетади, ёки вилоятдан бош олиб чикиб кетади. Бунга мисоллар анчагина.

Вилоятдаги мустакил кузатувчилар ва хукук химоячиларинг фикрларича, бундай амалиётга фермерларнинг хукукий билимларини оширишнинг узи хам чек куя олмайди.

– Ямонкулов ва унинг гурухини энди хеч нарса тухтата олмайди. Улар узларини узлари махкум килишган. Бу холат энди узок давом этиши мумкин эмас, – дейишади махаллий кузатувчилар.

Фермерларни киргинбарон килиш Жиззахда давом этаяпти.

«Туронзамин» учун Жиззахдан, Жалолиддин

One Response

  1. Turkmanboshi kabi Yamonkulovlarning ham yamon kuni yaqin!

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: