Nasr

Ғафур ЙЎЛДОШЕВ

ЎҒИЛЖОН КАМПИР : “ПРЕЗИДЕНТГА ЛАЪНАТ!”

(“Президентга лаънат” ҳикоялар туркумидан)

Тоштурмага қатнайвериб,

Калишларим йиртилди.

Началникка зорландим,

Бўғизларим йиртилди.

Турманг қурсин юртбоши,

Ўзинг ётгин илойим.

Қўриқчининг итлари,

Қопсин уни худойим!

Шу кунларга етказгин,

Мен ҳам зора кўрайин –

Автоматнинг қўндоғи,

Президентни урганин.

Яхшимасдир қарғаниш,

Ўзинг кечир худойим.

Лек боламни ит қопди,

Кўз олдимда худойим.

Автоматла уришиб,

Сулайтирди боламни.

Аскарлар ҳам бандангми,

Англамади ноламни.

Энди умид ўзингдан,

Аскарларга жазо бер.

Турмаларни гуллатган,

Президентга лаънат бер.

Бу шеърни тўнғич ўғли қамалган Ўғилжон кампир ёзганди. Шеърни жайномознинг остида сақларди. Жайномоз уйнинг қибла томонида доим ёзиқ турарди.

2005 йилнинг 15 май куни Ўғилжон кампирнинг уйига автоматли аскарлар кирди. Уй ичини титкилашаётган турқи совуқ аскарлардан бири тўридаги жайномозни автоматини учига илдириб, нарига отди.

– Вой, ҳой болам, бу жайномоз бўлади-я! – дея Ўғилжон кампир аскарнинг қўлига осилди. Аскар билагидаги кампирни зарб билан улоқтирди. Кампир тўрт қадамлар нарига учиб тушди.

Бу вазиятга чидайолмаган кампирнинг ўғли Нўъмонжон аскарга ташланди. Аскар дарҳол ўзини чапга олиб, Нўъмонжонни олдинга ўтказиб юборди-да, нақ гежгасига автомат қўндоғи билан урди. Калтак зарбидан Нўъмонжоннинг оғзидан қон отилиб, гавдаси гурсиллаганича ерга қулади.

Бир зумда уй ичида қиёмат қўпди. Аскарлар Нўъмонжонни ўртага олиб тепкилаб кетишди. Буни кўрган Ўғилжон кампирнинг оғзидан оқ кўпик келди. Кампир шайтонлаб қолди. Нўъмонжоннинг тўнғич ўғли Азамат отасини химоя қиламан деб ҳаракатланганди, 11 ёшли бу ўспириннинг елкасига ҳам автомат қўндоғи билан уриб йиқитишди. Боласига яқинлашаман деган Нўъмонжоннинг хотини Дилдорани эса қорнига автомат нуқишди.

Орадан бир соатлар ўтганидан сўнг, чала ўлик ҳолдаги Нўъмонжонни икки аскар қўлтиғидан олган ҳолда уйдан судраб чиқиб, кўчадаги “Отайўл” автобусига итқитди. 11 ёшида қўлига кишан солинган Азамат ва Дилдораларни ҳам автомат билан туртиб, автобусга чиқаришди.

Орадан тўрт ой ўтиб, Ўғилжон кампирнинг иккинчи ўғли ҳам қамалди. Тўрт ойдан бери оғир ётган 83 ёшли Ўғилжон кампирга бу хабарни аввалига айтишмади. Кампирнинг ўзи омонатини топшираётганида, қариндош-уруғни чақириб,рози-ризолик олди ва:

– Кўнглим сезиб турибди, Нўъмонжон боламни ҳам қамашган, болаларимдан хабар олиб туринглар. Илоя, қамоқларни гуллатган бу президентни хор бўлганини сизлар кўринглар! – деди.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: