Diktatura manzaralari

Жалолиддин, Тошкент.

ЕМАГАН СОМСАГА…

Жиззах вилояти хокимлигида ишловчи бир ходимнинг маълум килишича, 25 декабрдан бошлаб, вилоятнинг бош майдонида Узбекистон эстрадаси юлдузлари иштирокида концерт-шоулар бошланиши кузда тутилаяпти.

Хокимият вакилининг айтишича, концертлар 5 январгача давом этади. Юлуз ва юлдузчаларнинг гонорарлари кандай манбалардан туланиши, вилоят хокимлигида якинда булиб утган йигилишда вилоят хокими томонидан аник белгилаб берилган.

Унга кура, эстрада хонандаларининг келиб кетиши билан боглик булган барча харажатлар вилоятда фаолият юргизаётган бир катор ташкилотлар зиммасига юкланган.

– Бу янгилик эмас, – дейди биз билан сухбатда Дустлик туманида жойлашган йирик ишлаб чикариш корхонаси ходими, – хар йили ташкилотимиз хисобидан вилоятда утадиган турли йигин ва томошаларга Тошкентдан артистлар олиб келамиз. Кетган харажатлар турлича, 500 минг ($500 атрофида) сумдан 2 миллион ($1,700) сумгача, бу энди уша «юлдуз»нинг катта кичиклигига боглик. Кетган харажатни, албатда «аритистга» деб ёзилмайди. Бирон нарса уйлаб топамиз-да.

Маълум булишича, бундай амалиёт Жиззахда анчадан буён кулланиб келинади. Мана бир неча йилдирки, Мустакиллик байрамлари олдидан, хар йили бош майдонда 20 кунлик гала-концертлар уюштирилади. Бу томошаларнинг барча харажатлари эса тадбиркорлар ва фермерларнинг хисобларнидан туланади.

– Банка борсам, хисоб ракамимдан бир миллион сум каёкадир утказилганини маълум килишди. Суриштирдим, эътироз билдирдим, «бу хокимни курсатмаси» деб туриб олишди. Кейин билсам, вилоятга келган Анвар Санаев (эстрада хонандаси) учун мен пул тулаган эканман. Энди Янги йил олдидан буладиган томошалар учун хам Яна битта артист олиб келишим керак, иложим йук, бу сафар хоким шахсан узи буюрди, – дейди Жиззах туманидаги илгор фермерлардан бири.

Кузда тутилмаган сарф-харажатларга мубтало этилаётган ташкилот рахбарлари ва хусусий тадбиркорлар Хокимнинг дардагасига каршилик билдира олмайдилар.

– Жиззах тумани лимонарийси бошлиги, Алижон деган йигит, бундан 3 йил аввал бир йигилишда хокимга карата «Мен бунча пулни сиз айтган жойга бера олмайман, бу конунга хам хилоф» деган эди. Эртасига уни камокка тикишди, иктисодий айбловлар билан 10 йилга камалиб кетди, – дейди вилоят хокимлиги вакили.

Молия сохасида хизмат килувчи бир ходимнинг айтишича, Мустакиллик, Янги йил ва бошка тадбирларга кетадиган харажатлар, йил бошида тасдикланади ва керакли маблаг вилоят бюджетидан ажратилади.

Бирок, бу маблаглар хокимнинг бошка курсатмалари ва харажатлари учун хизмат килади.

Шу йилнинг август ойида камокка олинган, вилоят «Пахта саноат» трести бошлиги Шерали Кушоков, 20 миллион ($18 000 атрофида) Сум маблагни тулагачгина камокдан озод килинди.

У билан бирга ишлаган бир ходимнинг маълум килишича, трестнинг собик бошлиги вилоятда утаётган барча тадбирлар ва хаттоки вилоят рахбарининг оилавий маросимларига хам, катта-катта номдор кушикчиларни «пачкалаб» келтираверган. Уз хисобидан эмас албатда.

– Окибатда, Шерали ака сарф килинган харажатларни каёкка ёзишни билмай колди, хоким эса унинг тушунтиришларини эшитишни хам хохламади. Охири у камалди, ва топган тутганини камомат учун тулаб, жазодан кутилиб колди. Хозир Шерали ака Тошкентда даволанаяпти, – деди трест ходими.

Узбекистон Конституцияси кабул килинганлигининг 14 йиллиги арафасида, Бахмал туманидаги Янги шифохонанинг очилиш маросими, «Давлатимиз рахбарининг бекиёс гамхурлиги», «Президентимизнинг байрам совгаси» дея огиз купиртирилиб, намоишкорона иккиюзламачилик билан Узбекистондаги ОАВда кенг ёритилди.

Махаллий матбуотнинг шохидлик беришича, Ушбу шифо маскани учун давлат хазинасидан 10 миллион АКШ доллари микдорида маблаг «сарфланган».

Аслида эса бу маскан Бахмаллик фукароларнинг нафакалари, ойлик маошлари хисобидан курилганини бугун вилоятда хамма билади. Туман хокими, собик милиция подполковниги Маматкул Каршибоевнинг жинояткорона хатти харакати билан, тумандаги озми купми маблагга эга булган хар бир фукаро курилаётган шифохона солигидан кочиб кутила олмаган. (Бу хакда «Подполковникнинг соликлари» маколасида батафсил ёзилган)

Узбекистондаги соглом иктисодиётнинг душманлари булган махаллий рахбарлар, мамлакатнинг «бош иктисодчиси»га ёкиш учун турли хил ноиктисодий нагмаларни уйлаб топишда давом этишаяпти. Бу нагмалар эса оддий фукароларнинг кундалик хаётларини тоборо огирлаштирмокда.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: